Eshqobil Shukur. Lahzaga qo’yilgan haykal & «Dengiz yaproqlari» to’plamidan namunalar

0_1496b2_f3d53b91_orig.png«Денгиз япроқлари»
Япон шеъриятидан. Хуршид Даврон таржимаси
Тошкент. Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти., 1988

   Бу шеърлар ҳақида гапириш қийин. Уларни ҳис этиш, англаш керак. Туйғуни тушунтириш, шарҳлаш севгини изоҳлашдай гап.Япон мумтоз шоирларининг шеърларини дуч келган вақтда ўқиб бўлмайди. Уларни руҳий тайёргарликсиз ўқишдан маъно йўқ. Уларнинг шеърларида туйғу тушунтирилмайди, шарҳланмайди, изоҳланмайди, балки т а с в и р л а н а д и. Davomini o'qish

Mumtoz yapon she’riyatidan: Xokkular (Rauf Parfi tarjimalari) & Olim Oltinbek. Xokkuning ilk tarjimoni

Ashampoo_Snap_2016.11.19_14h36m41s_002_.png   Хокку тасвирий санъатга яқиндир. Рассомлар хоккуда тасвирланган ифодани расмда акс эттириши ёки шоир рассом чизган суратга қараб хокку ёзиши мумкин. Шамол, булбул навоси, какку овози, умуман, ҳар бир товушнинг ўз маъноси бор ва бу ҳар хил кайфият ва ҳиссиёт уйғотади. Эътиборсиз ўқилган учлик ўзининг асл маъносидан маҳрумдир (Рауф Парфининг сщзбошисидан). Davomini o'qish

Mumtoz yapon she’riyatidan: Xaykular

09    Япон шеърияти қадимий анъаналарига гоят бой. Қуёшчиқар мамлакатида даставвал танка (бешликлар) урф бўлди. Кейинги асрларда эса хайкулар (учликлар) кириб келди. Улар ҳайратли даражада қисқа, бор-йўғи уч қотор, холос. Аммо, ҳар бири сеҳрли суратларга ўхшайди. Davomini o'qish

Matsuo Basyo. Xokkular

Ashampoo_Snap_2017.01.08_21h26m30s_003_.png    Хокку (хайкай, хайку) Матсуо Басё «фуэки рюко» деб атаган, таржимаси «мангу ва ўтадиган» ёки «ўзгармас ва оний» деган маънони билдирган ижодий амал асосида яратилади. Басёнинг фикрича «ҳақиқий хокку ўзида икки унсурни мужассам этмоғи шарт: биринчидан, таассуротнинг оний ва доимийликка дохил бўлиши; иккинчидан, таассурот фақатгина ўз манбаи бўлмиш лаҳза ёки ҳодисага хос бўлиши талаб этилади. Davomini o'qish

Mumtoz yapon she’riyatidan. Tankalar (Beshliklar)

989

     «Денгиз япроқлари» китобига ёзган сўзбошида мен танка ҳақида шундай ёзган эдим: Хокку ва танка моҳиятида япон эстетикаси — «саби» ғoялари ётади. Саби «ёлғизлик изтироби» деган маънони билдиради. Саби Будда дини таълимотининг айрим ғоялари таъсирида пайдо бўлган. Японлар рамзий ифодалар орқали саби ҳақида сўз юритади. Япон олими Макото Уеда сўзи билан айтсак: «Саби ёлғизлик кайфиятини белгилайди, аммо бу севимли кишисидан жудо бўлган инсон ёлғизлиги эмас, балки тунда бамбукзор узра шитирлаб тушаётган ёмғир ёлғизлиги, қайдадир, олисда яп-яланғоч тошлар орасида куйлаётган чигиртка ёлғизлигидир… Davomini o'qish

Qadimgi yapon she’riyatidan. Matsuo Basyo

Ashampoo_Snap_2017.01.17_18h07m26s_002_.png  Yapon xalqining eng sevimli shoirlaridan biri Matsuo Basyodir. Uning she’rlarini yod bilmagan yapon dunyoda yo’q. U yaponlar uchun o’zbekkka Alisher Navoiy, rusga Pushkin, eronlikka Hofiz, xitoylikka Li Bo, nemisga Hyote qancha aziz bo’lsa, shunchalik qimmatlidir. Men Basyoni qarayib 40 yildan ortiq vaqt davomida tarjima  qilaman. Unga bo’lgan mehrim bir necha she’rimda aks etgan. Davomini o'qish