Эй, дил! На битмас хазинасан, на давосиз дард. Дедиларки, кўздан йироқ кўнгилдан йироқ. Дедимки, кўнгилдаги кўздан йироқ бўлса не наф? Дўст деб аччиқ гапирганга эмас, аччиқни ширин гапирганга айтилади… Davomini o'qish
Teglar: Mavlono Jaloliddin Rumiy
Mavlono Jaloliddin Rumiy. Ichingdagi ichindadir (Parcha)
…Азиз ва Жалил бўлган Тангрининг ҳикмат, маърифат ва каромат кийимларини кийдириб қўйган қуллари бордир. Халқнинг буларни кўра оладиган ўткир кўзлари йўқ бўлса ҳам Оллоҳ Таоло уларни қизғанади. Улар ҳам ўзларини худди Мутанаббининг: «Хотинлар ипак кийимларни безанмоқ учун эмас, балки ўз гўзалликларини қўримоқ учун кийдилар» деганидек (ҳикмат, маърифат ва каромат кийимлари билан) ўрайдилар.
Tahmina Vohidova. Jaloliddin Rumiy falsafasida Inson muammosi
Тасаввуф асрлар оша кишиларни соғлом эътиқод, юксак маънавият ирфоний тафаккур, маърифат ва маданиятга чорлаган ва тарбиялаган. Тасаввуфий қарашларнинг яхлит таълимотга айланиб, ислом ўлкаларига кенг ёйилиб кетгани бу яққол намоёндир. Айни шу таълимотга ўхшаган фалсафасига эга бўлган шахс Мавлоно Жалолиддин Румий бўлади. Davomini o'qish
Jaloliddin Rumiy. Ma’naviy masnaviy. 1-jild, 1-kitob & Najmiddin Komilov. Rumiyni anglash ishtiyoqi & Hz Mevlana’nın Hayatı. Çizgi Film
Жалолиддин Румий ўзининг барча қарашларида ислом фалсафаси, Қуръон ғояларига таянади. Пайғамбаримиз ҳадисларидан кўплаб мисоллар келтиради. Умуман олганда, чуқур ўйлаган одам Румий таълимоти исломнинг ўзагидан келиб чиқишини яхши англаб етади. Нега? Чунки ислом дини нисбатан янги дин бўлганлиги сабабли олдинги динларнинг ирфоний жиҳатини мустаҳкамлади, зотан, ислом бутпарастликка қарши курашиб шаклланган дин. Davomini o'qish
Usmon Nuriy To’pbosh. «Masnaviy» bog’chasidan bir ko’za suv.
Таниқли тасаввуфшунос ва румийшунос олим Усмон Нурий Тўпбошнинг сизга тақдим этилаётган китобида Ислом маърифатининг буюк намояндаларидан Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларининг “Маснавий”лари таҳлили асосида ҳаётимизнинг маънавий қирралари ёритилади. Davomini o'qish
Shams Tabriziy. G’azallar & Domla Hindustoniy Mavlono va Shams Tabriziy haqida & Sirojiddin Shams. Nay o’rgangay sendan navoni
Шамс Табризий ғазалларининг жозибаси, синоати унинг самимий ва ҳақиқий ишқ соҳиби тилидан тўкилганида. Ўқувчи истайдими-йўқми унинг ижодиёт оламига сингиб кетади: “Овоза қилгил сарбасар, биз бир тану бир жонмиз”. Davomini o'qish
Jaloliddin Rumiy. Ichindagi ichindadur (4)
Халқ «Олам қадимдир» дейди. Бу гапни қабул қилиш мумкинми? Баъзилар борки, «Ҳодисдир» дейишади ва булар оламда яна-да қадим бўлган валийлар ва набийлардир. Улуғ Оллоҳ оламнинг яратилиш иродасини уларнинг руҳларида ҳосил қилгандан кейин олам майдонга келган. Davomini o'qish
Mavlono Jaloliddin Rumiydan 55 hikmat & Ja’far Muhammad. Rumiy va Ibn al-Arabiy & Tingla naydin. Badiiy film. Turkcha
Суҳбат борки, кескир қиличга ўхшар, бўстонни, экинни кесиб бичар. Суҳбат борки, баҳорга ўхшар, ҳар томонни яшнатиб, сон-саноқсиз мевалар тугар… Иймон намоздан яхшироқдир. Чунки намоз беш маҳал фарз, иймон эса ҳар доим. Davomini o'qish
Mavlono Jaloliddin Rumiy. Majolisi sab’a (Yetti majlis). Ikkinchi va uchinchi majlis
30 сентябрь — Буюк мутафаккир ва тариқат алломаси Мавлоно Жалолиддин Румий таваллуд топган кун.
Румий асарларига тадрижан боқилса, “Мажолиси сабъа ” энг сўнгги асарларидан бири эканлиги аён бўлади. Асар “Ичиндаги ичиндадир ”дан фарқли ўлароқ, расмий ваъзлардан ташкил топган. Шунга қарамасдан, ифода шакллари ўта халқоналиги билан умумийлик касб этади (Таржимон сўзидан. Унинг матни ва асарнинг биринчи мажлиси мана бу саҳифада.). Davomini o'qish
Mavlono Rumiy. «Ichingdagi ichingdadur» asaridan ostiga chizilgan parchalar
Мавлоно Жалолиддин Румийнинг “Ичингдаги ичингдадур” (Фиҳи мо фиҳи) асари ҳаёт саволларига муносиб жавоблардан иборат. Унда бахтнинг энг баланд чўққисидан тортиб, мусибат эшигини очгувчи сабабларгача баён этилган. Қуйида саралаганларимиз эса ана шу баёнларнинг парчаларидир. Davomini o'qish
Jaloliddin Rumiy. Hikmatlar & Baxtiyor Karimov. Jaloliddin Rumiy ma’naviy merosining umuminsoniy madaniyatda tutgan o’rni
Мавлоно Румий ўзидан кейинги авлодларга 5 муҳим ва қимматбаҳо асар қолдирди: 1. «Девони кабир», «Девони Шамси Табризий», «Девони шамсул ҳақойиқ» деган номлар билан машҳур девон. 2. «Маснавийи маънавий» — 25700 байтдан иборат бебаҳо тасаввуфий-ишқий асар. 3. «Фийҳи ма фийҳи» («Ичингдаги ичингдадир») — Мавлононинг суҳбатларидан иборат фалсафий китоб. 4. «Мавоизи мажолиси сабъа» — бу асар Румийнинг этти ўгит ва панд-насиҳатларидан иборат. 5. «Мактубот» — Мавлононинг турли даврларда замондошларига ёзган мактубларидан ташкил топган тўплам. Davomini o'qish
Mavlono Jaloliddin Rumiy. Majolisi sab’a (Yetti majlis). Birinchi majlis
“Мажолиси сабъа ” рисоласи Жаяолиддин Румийнинг жума маърузалари асосида яратилган бўлиб, у Мавлононинг устози Шамс Табризий билан учрашмасидан аввал шогирди Ҳусомиддин Чалабий ёки ўғли Султон Валад тарафидан ёзиб олинган, дея тахмин қилинади. Davomini o'qish