Odil Ikrom: Rumiy Sharqdan chiqib, Sharqning o’ziga botadigan quyosh emas…

022

26 январ — шоир ва таржимон Одил Икром таваллуд топган кун

     «Маснавий» таржимаси жараёнининг ҳар лаҳзасидан таъсирланганимни айтиб адо қилолмасам керак. Муҳаммад Иқбол айтганидай: «Биргина «Аллоҳу акбар» каломининг азоби, завқи, таъсирию тафсири беш маҳал адо этилажак намозга сиғмайди». «Маснавий» таржимаси жараёнида шу лаҳзани яшаб, шу ҳақиқатга иқрор бўлдим десам, хато бўлмайди. Davomini o'qish

Mavlono Jaloliddin Rumiy. «Ma’naviy Masnaviy». Birinchi kitobdan birinchi parcha.

022

      Иқтидорли шоир ва таржимон Одил Икром  таваллуд  куни арафасида Мавлоно Румий даҳосининг юксак тимсоли, ҳазратнинг инсониятга қолдирган ўлмас хазинаси — «Маънавий Маснавий»дек боқий асарнинг биринчи китобини тақдим этишни бошлаймиз ва таржимонга машаққатли меҳнати учун миннатдорчилик билдириб, унга янги ижодий шодликлар тилаб қоламиз. Davomini o'qish

Mavlono Jaloliddin Rumiy. Hikmatlar

055     Мавлоно Румий ўзидан кейинги авлодларга 5 муҳим ва қимматбаҳо асар қолдирди: 1. «Девони кабир», «Девони Шамси Табризий», «Девони шамсул ҳақойиқ» деган номлар билан машҳур девон. 2. «Маснавийи маънавий» — 25700 байтдан иборат бебаҳо тасаввуфий-ишқий асар. 3. «Фийҳи ма фийҳи» («Ичингдаги ичингдадир») — Мавлононинг суҳбатларидан иборат фалсафий китоб. 4. «Мавоизи мажолиси сабъа» — бу асар Румийнинг этти ўгит ва панд-насиҳатларидан иборат. 5. «Мактубот» — Мавлононинг турли даврларда замондошларига ёзган мактубларидан ташкил топган тўплам. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Tarix haqiqati — haqiqat tarixi erur

0928 март — атоқли адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул таваллуд топган кун.

  Илм, аввало, далил ва мантиққа таяниши маълум. Бироқ ҳамма далил ва мантиқ ҳам ҳақиқатга хизмат этмаганидек, факт ва далил соҳибларининг мулоҳазалари бетайин эмаслигига гоҳо ҳеч ким кафолат беролмайди. Айниқса, Ғарбу Шарқ адабиёти орасидаги ўзаро таъсир ва ўхшашликлардан баҳс юритганда, ёлғиз бадиий ижод билан чегараланмасдан, ижтимоий-маданий муҳит, дин, сиёсат, ҳуқуқ кабиларни ҳам назардан қочирмаслик лозим. Davomini o'qish

Mavlono Jaloliddin Rumiy. Hikmatlar (3)

09

Румийга кўра «Ҳикматлар — Аллоҳ лашкаридур, улар Ҳақ, ҳақиқат байроғини кўтариб, кўнгулларни забт қилур». Бу эътироф Мавлоно ҳикматларига ҳам тўла тегишли. Ўйлаймизки, ушбу ҳикматларни ўқиган ҳар бир китобхон Ҳақ майидан қултумлаб, қон ва жонида ўзгача сурур уйғонишини ҳис этаркан, бунга ўзи ишонч ҳосил қилади. Davomini o'qish

Mavlono Jaloliddin Rumiy. Hikmatlar (02)

02

Румийга кўра «Ҳикматлар — Аллоҳ лашкаридур, улар Ҳақ, ҳақиқат байроғини кўтариб, кўнгулларни забт қилур». Бу эътироф Мавлоно ҳикматларига ҳам тўла тегишли. Ўйлаймизки, ушбу ҳикматларни ўқиган ҳар бир китобхон Ҳақ майидан қултумлаб, қон ва жонида ўзгача сурур уйғонишини ҳис этаркан, бунга ўзи ишонч ҳосил қилади. Davomini o'qish

Mavlono Jaloliddin Rumiy. Hikmatlar (01)

08

Мавлоно Жалолиддин Румий — жумла башарият номини ҳамиша ифтихор ила тилга оладиган буюк ижодкор, бетимсол аллома, унинг «Маснавийи маънавий» асари эса теран ҳаётий ўгитлар, бебаҳо ҳикмату ҳақиқатлар хазинасидир. «Маснавий»ни варақлаб, дурдона панду ҳикматларни саралаб тузилган ихчам бир сайланмани сизга тақдим этмоқдан умид улким, улуғ бобокалон шоиримизнинг муборак руҳи шод, унинг руҳониятига ошно бўлганларнинг кўнгиллари обод бўлгай… Davomini o'qish

Jaloliddin Rumiy. Hikmatlar

022

Ҳазрат Алишер Навоий «Устозлар устози» деб шарафлаган, Абдураҳмон Жомий эса «У пайғамбар эмас, аммо пайғамбарлик китоби бор» деб улуғлаган Жалолиддин Румий — жаҳон адабиётининг муаззам сиймоларидан бири. У ўзидан кейинги Шарқ ва Ғарб сўз санъатига катта таъсир ўтказди. Шарқнинг буюк сўз усталари Мавлонони ўзларига устоз деб билишган. Буюк Ҳёте Абулқосим Фирдавсий, Шайх Саъдий, Хўжа Ҳофизлар қаторида Жалолиддин Румий ижодини ҳам «Хизр чашмаси» деб атаган. Davomini o'qish

Nosir Muhammad. Mavlono

021
1993 йили Туркиянинг қадимий пойтахти Бурса шаҳрида ўтказилган Туркчанинг халқаро Биринчи шеър анжуманида иштирок этганман. Ўзбекистондан Устоз Эркин Воҳидов, Рауф Парфи, Азим Суюн ва мен бу илк анжуманга даъват этилган эдик. Туркияга боришдан кўзлаган асосий мақсадим Мавлоно Жалолиддин Румий турбаларини зиёрат қилиш эди. Мана шу анжуман кунлари Яратган бу орзумга мушарраф этди. Анжуман кунлари, табиий, Мавлоно ҳақида ҳар куни бир суҳбат бўларди. Ана шундай суҳбатларнинг бирида Эрондан келган шоир менинг самарқандлик эканимни билиб, «Мавлоно болалигини Самарқандда ўтказган, ҳатто шоир волидасининг самарқандлик бўлгани ҳақида тахминлар бор» деган гапни айтган эди. Davomini o'qish

Hamidulla Boltaboev. «Masnaviyi sharif» ma’naviyati va davomchilari

02-48

Мавлоно Жалолиддин Румийнинг “Маснавийи шарифи”дан маънан озуқа олган инсон борки, бу буюк асар сари талпинади, уни қайта-қайта ўқийди, уқмаган ўринларни шориҳларнинг шарҳ ва талқинларидан кўмак олиб тушунишга ҳаракат қилади. Davomini o'qish

Mevlana Celaleddin-i Rumi : Aşkın Dansı. Sinema Filmi (2008).

077  Yüzyılları aşan evrensel barış, kardeşlik ve aşk düşünceleriyle tüm dünyada geniş kitleler tarafından sevilen ve saygı duyulan, büyük felsefi düşünür, Mevlana Celaleddin-i Rumi filmin ana konusunu oluşturuyor. Filmin temel amacını, düşünceleriyle insanlığa yön veren Mevlana’nın sevgi ve barış öğretilerinin, sinemanın etkisi ve gücüyle yorumlanması ve geniş bir izleyici kitlesine sunulması oluşturuyor. Davomini o'qish

Ja’far Muhammad. Jaloliddin Rumiy va uning g’arb adabiyotiga ta’siri.

022

Машҳур румийшунос олима Аннемарие Шиммел таъбири билан айтганда, “Ғарбда ислом орифларидан ҳеч ким Жалолиддин Румий даражасида танилган эмас.” Хўш, улуғ олмон файласуфи Гегелнинг диалектика ҳақидаги назарияси учун сарчашма бўлиб хизмат қилган Румий тафаккури Европа адабиёти, фалсафаси ва умуман, маънавий ҳаётида қандай ўрин тутади? Davomini o'qish