Davlat tili to’g’risidagi qonun tahrirga muhtojmi?

09    Қонуннинг 15-моддасига кўра, Ўзбекистонда яшовчи шахслар ўз исм ва фамилиясини миллий-тарихий анъаналарга мувофиқ ёзиш ҳуқуқига эгадирлар. Собиқ Иттифоқ даврида ҳозирги Ўзбекистон ва Марказий Осиё ҳудудида яшаган аҳоли фамилиясига мажбуран “-ов”, “-эв” каби қўшимчалар қўшилган эди. Қонуннинг юқорида тилга олинган 15-моддаси бу каби қоидалар энди мажбурий эмаслигини белгилайди. Исмини миллий-тарихий анъаналарга мувофиқ ёзишни истаган шахс энди исмини, масалан, “Айджамал Садыкова”дан “Ойжамол Содиқ” ёки “Ойжамол Содиқ қизи”га ўзгартириши мумкин. Шунингдек, рус миллатига мансуб кишининг исмини “Иван Адамов”дан “Иван Одам”га мажбурлаб “ўзбеклаштириш” қонунга зид. Davomini o'qish