Raymon Keno. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.05.31_22h40m13s_005_.png    XX аср жаҳон адабиётида ўзига хос, такрорланмас из қолдирган атоқли француз шоири, Европа сюрреализм ҳаракатининг фаол қатнашчиларидан бўлган Раймон Кено французларнинг энг севимли шоирларидан биридир. Унинг жуда кўп шеърлари қўшиқ қилиб айтилади. Davomini o'qish

Miraziz A’zam. Haqiqatning ko’zlari & Orzu A’zamova. Otam Miraziz A’zam

Ashampoo_Snap_2017.03.30_02h18m51s_001_.png   Устоз шоир ва таржимон Миразиз Аъзамни веб-саҳифамиз номидан муборак 81 ёши билан чин юракдан қутлаймиз ва сиҳат-саломатлик, янги асарлар, оилавий бахт, фарзанду набиралар камолини кўриб юришларини тилаймиз. Орзуга ҳам Яратгандан отасига ўхшаб етук ижодкор бўлиш бахтини сўраймиз. Davomini o'qish

Miraziz A’zam. O’lmas Umarbekovni eslab & O’lmas Umarbekov. Saylanma & Fotima va Zuhra

Ashampoo_Snap_2016.11.16_00h27m25s_022_.png25 январ — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўлмас Умарбеков таваллуд топган кун

    Пахтадан қайтганимизда Умарбековнинг Ўзбекистондаги ёшлар орасида энг фаол ва таъсирчан ёзувчи эканини билдик. Унинг ҳар бир ҳикоя ёки қиссаси “Шарқ юлдузи” журнали ва бошқа матбуот нашрларида тез-тез босилиб чиқар ва ҳар бири ўқувчилар оғзидан тушмасди. “Бир муҳаббат тарихи”, “Севгим, севгилим”, “Ёз ёмғири”, “Одам бўлиш қийин”, “Дамир Усмоновнинг икки баҳори” каби асарларини ±пишиб ўқирдик. Davomini o'qish

Nozim Hikmat. She’rlar. Buyuk shoir tavaludining 115 yilligiga

Ashampoo_Snap_2017.01.19_17h03m13s_001_.pngСаҳифа буюк Нозим Ҳикмат таваллудининг 115 йиллигига бағишланади

Нозим Ҳикматчалик ХХ аср ўзбек шеърияти тараққиётига, туркчада ижод қиладиган халқлар адабиётига, деярли барча ўзбек шоирлари изланишларига кучли таъсир кўрсатган бошқа бирон бир шоирни топиш амримаҳол бўлса керак. ХХI асрдаям туркча адабиётнинг порлоқ юзларидан бири бўлиб қолаётган Нозим Ҳикмат шеърларини ёш шоирлар ўзбек тилига ўзбекчалаштираётгани, табдил этаётгани мени қувонтиради. Davomini o'qish

Uolt Uitmen. «O’t yaproqlari» kitobidan she’rlar. Miraziz A’zam tarjimasi

0112

Уолт Уитмен (Walt Whitman) дунё халқларининг биродарлиги, умуминсоний адолат куйчиси сифатида тарихда қолган. Айни чоғда у эркин шеър ислоҳотчисидир. Тахминан 40 йиллик ижодий фаолияти давомида фақат биттагина китоб – “Ўт япроқлари”ни 1855 йилда эълон қилди. Бу китоб жуда катта сўзбоши,олти достон ва кўпдан-кўп туркумларни ўз ичига олган бўлиб, муаллиф тириклигида олти марта қайта нашр этилди ва нашрдан нашрга кенгайтириб, бойитиб борилди. Охири шундай миқёсга етдики, амалда ХIХ аср Америкасининг поэтик эпосига айланди. Davomini o'qish

O’qtoy Rifat. She’rlar. Miraziz A’zam va Fayzi Shohismoil tarjimalari

04510 июнь — машҳур турк шоири Ўқтой Рифат таваллуд топган кун

    30-йилларнинг охирида турк шеъриятида янги тўлқин пайдо бўлди. 1937 йилдан «Ворлиқ» журналида нашр қилина бошлаган Ўрхон Вели Қониқ (1914-1950), Ўқтой Рифат 1914-1988), Мелиҳ Жавдат Ондай 1915-2002) шеърлари 40-йиллар шеъриятига тамомила янги руҳ олиб кирди. Davomini o'qish

Nozim Hikmat. Sochlari somon sarig’i, kipriklari moviy. Miraziz A’zam tarjimasi

0222     Нозим Ҳикматнинг ушбу асари шоирнинг тўртинчи, рус аёлларидан иккинчи рафиқаси бўлмиш Вера Тулякова бағишланган. 1961 йилда ёзилган достонда айни ўша йиллари шоир юрагини тўлқинлантирган шахсий ва ижтимоий воқеалар ўз аксини топган. Davomini o'qish

Miraziz A’zam. She’rlar

08029 март — атоқли шоир Миразиз Аъзам таваллуд топган куннинг 80 йиллиги. Чин юракдан қутлаймиз!

   Мен адабиётнинг халқ манфаатидан бошқа манфаати йўқ деб ҳисобловчилар сирасида тураман. Шоир ўз ичинигина тадқиқ қилиб шеър ёзса, доим муваффақиятли бўлмайди. Шоирнинг ичи жамият ҳаёти билан параллел келгандагина бу ўзини оқлайди. Шеър ҳаётдан орқада қолиши мумкин эмас. Агар шеър орқада қолса, умуман олдинга юриш бўлмаса керак, тахминимча (Миразиз Аъзамнинг «Шеър инсон қувончи ва изтиробларини ўзида акс эттиради» хотира-мақоласидан). Davomini o'qish

Miraziz A’zam. She’r inson quvonchi va iztiroblarini o’zida aks ettiradi & Shoirning o’zi o’qigan she’rlar

09Атоқли шоир Миразиз Аъзам таваллуд топган куннинг 80 йиллиги олдидан

   Миразиз Аъзам ўзбек шеъриятида ўзининг муносиб ўрнига эга ижодкор. У 1936 йили Тошкентда таваллуд топган. Унинг ижоди талабалик йилларидаёқ бошланган. Унинг биринчи шеъри 1960 йилда «Ғалати туш» номи билан чоп бўлган. Ижодининг дастлабки палласида болалар шоири сифатида машҳур бўлган бўлса, кейинчалик катталар учун ҳам бир қатор салмоқли шеърий гулдасталар яратган. Жумладан, «Севаман» 1977), «Туйғулар» (1980), «Сабот» (1983) каби тўпламларидаги кўпчилик шеърлар ўзининг ҳаётий ва жозибалилиги билан ўқувчи қалбини забт этади. Davomini o'qish

Qasham Nasafzoda. She’rlar

09   Бир қатор халқаро адабий мукофотлар соҳиби Қашам Насафзода «Севгининг сўнгини сўйламанг менга», «Ухлаётган денгиз расми», «Бир келин долға билан ёнма-ён», «Севишни истайман янгидан», «Кулимсаган дарахт», «Шеъримнинг дастаси», «Сени эслаганимда», «Алвидо, дунёга келгунга қадар» ва бошқа бир қатор  китоблари билан озарбайжонлик шеърият мухлисларининг меҳрини қозонган шоирдир. Davomini o'qish

Miraziz A’zam. Yomg’ir yog’ar edi shig’alab…

033Саҳифа мусаввир Шуҳрат Абдурашидов таваллудининг 65 йиллигига бағишланади

    Бўлажак рассом 1950 йили (август ойида) қўшни Қирғизистонда — Ўш вилоятининг Аравон туманидаги Тепақўрғон қишлоғида туғилди. Тепақўрғон тоғёнбағридаги хушманзара қишлоқ бўлиб, одамлари чорвадорлик ва боғдорчилик билан шуғулланади. Шуҳратлар оиласи серфарзанд хонадон эди. Унинг Шавкат деган укаси, Январхон, Зиёдахон, Замирахон, Зарифахон исмли тўрт синглиси бор. Шуҳратнинг болалиги боғ кўчаларда ёнғоқ ўйнаб, қўй-қўзи, сигир- бузоқ боқиб ўтди. У пичан йиғар — ёз кунлари баъзан баланд ғарам устида ухлаб қоларди. Осмондан гўё юлдузлар ёғилаётганга ўхшар, шунда юлдузларни ушлаб кўргиси келарди. Кейинчалик у Москвадаги Суриков номли Тасвирий санъат институтида ўқиб юрган кезлари ана шу даврларни қўмсаб, эслаб қўярди. Davomini o'qish

Muhabbat mushoirasi yoxud ikki buyuk qalb nidosi

07723 июнь — таниқли рус шоираси Анна Ахматова таваллуд топган кун

Ахматова хотираларининг бирида ҳали 15 ёшдалигида Николай Гумилёв ўзи билан қизиқиб қолганини ёзади. Бу икки ижодкорга замондош бўлган Корней Чуковский хотираларини ўқиганимизда “Николай Гумилёв Аннани ҳамиша ўз шогирди деб биларди”, деган жумлага дуч келамиз ва уларни шеъриятга, адабиётга бўлган ихлос учраштирди, деган фикрни айтгимиз келади. Davomini o'qish