Xurshid Davron. Tarix — bobolar bog’i (1988) & Xurshid Davron. Samarqand xayoli

022Бу саҳифа илк маротиба кутубхонамизда 2009 йили эълон қилинган эди. 24 февраль куни машҳур сайёҳ ва муаррих Ибн Баттута таваллудига 720 йил тўлиши муносабати билан саҳифани янгиладик.

Биз оғир даврларни бошдан кечирдик. Болалигимиздан билиши шарт бўлган оддий ҳақиқатларни англаш учун умримизнинг ярмини бериб қўйдик. Бизни гўё ҳавосиз бўшлиқда ушлаб турдилар, бировларни маънавий ўлдириб, бошқаларни мажруҳ этдилар ва кўпларни лоқайдлик ниқоби билан яшашга кўниктириб қўйдилар. Бугун эса маълум бўлдики, кўксимизни тўлдирадиган ҳаво, ярамизга шифо бўлгувчи малҳам, юзимиздаги лоқайдлик ниқобини тортиб олиб ташлашга қодир куч — тарих экан. Davomini o'qish

Mirkarim Osim. Saylanma & O’tror. Radioqissa. 2-qism & Mahmud Sattor. Mirkarim Osimning «isi».

Ashampoo_Snap_2017.02.02_23h09m41s_007_.png14 август — Устоз  адиб Миркарим Осим  туғилган кун

     Болаликда энг севган китобим Миркарим Осимнинг “Ўтрор” қиссаси бўлган. Қайта-қайта ўқирдиму сира тўймасдим. Кейинчалик адибнинг бошқа асарларини мароқ билан ўқидим, аммо “Ўтрор” севимли бўлиб қолаверди. Тарихга бўлган муҳаббатим, шеърларимдаги мозий нафаси, бир неча тарихий ҳикоялару қиссаларим  Самарқандд  ва “Ўтрор” боис рўёбга чиққан, деб ўйлайман.  Ҳозиргача  Самарқанд руҳияти юрагимни тарк этган эмас, ҳозиргача улкан ижодкор ва инсон Миркарим Осим хотираси олдида бош эгиб яшайман. Бу зотга бағишлаб шеърлар ёзганман, аммо Самарқанд ва устоз адибдан олган қарзимни узолган  эмасман ( Хуршид Давроннинг «Китоб дунёси» газетаси саволларига берган жавобларидан. Суҳбатни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин).

Davomini o'qish

Mirkarim Osim. Temurmalik & O’tror. Radioqissa. 1-qism & Ibrohim G’afurov. O’tror bog’larida

Ashampoo_Snap_2017.02.02_23h02m00s_006_.png14 август — Устоз  адиб Миркарим Осимнинг туғилган куни 

     «Бу йил куз чинакам олтин куз бўлди. Кеч куз тушди. Лекин офтобнинг илиғи пасаймади. Ноябр­нинг оёқларигача кўкда булут кўринмади. Офтобнинг нафаси шу қадар ёқимли эдики, одам уйга киргиси келмасди. Миркарим Осим билан сайр қилиб юрардим. Davomini o'qish

Mirkarim Osim. Shiroq & Shiroq. Multfilm

shiroq.jpg   Ранги мурдадек оқариб кетган Широқ тишини тишига қўйиб, ўзини бардам тутишга уринар, уруғдошларининг саволларига жавоб бермасди. Уни бир жойга ўтқазиб, куйдирилған намат билан қонини тўхтатдилар. Чолнинг саҳро шамоли ва чўл қуёшидан қорайган юзида ғазаб аломати йўқ эди. У ўзига келгач, ўрнидан турди-да, кунботиш томонга қараб кетди. Ҳанг-манг бўлган кишилар унинг орқасидан қараганларича қотиб қолдилар. Davomini o'qish

Mirkarim Osim. To’maris. Tarixiy qissa

007 Ёзувчи ва таржимон Миркарим Осим таваллудининг 100 йиллиги олдидан

   Ўғли билан келинига қараб Тўмариснииг севинчи ичига сиғмас эди. Бироқ ойнинг ўн беши ёруғ бўлса, ўн беши қоронғи, деб бекорга айтмаганлар. Бахт осмонида бир парча булут пайдо бўлиб, чўл маликасининг юрагини ғаш қила бошлади. Мамлакат чегарасидан келган чопарлар унинг ҳузурига Эрон шоҳининг элчиси келаётганидан дарак берган эдилар… Davomini o'qish

Mirkarim Osim. Ibn Sino qissasi

0716 август — Буюк ватандошимиз Абу Али ибн Сино таваллуд топган кунга 1035 йил тўлади.

   Миркарим Осим ўз асарларида улуғ боболаримиз қалбларига назарбин солади ва у қалбларда битмас-туганмас дов, адолат ва инсонпарварлик кўради. Биз унинг асарлари орқали Синони бобомиз деб севганмиз. Абу Райҳон заковатига таъзим қилганмиз. Алишер зеҳни даҳосидан ҳайратга тушганмиз. Кичкина Алишер билан Язд чўлларида от устида ухлаб қолиб йўлдан адашганмиз ва адашганда ўзимизни йўқотиб қўймаганмиз. Миркарим Осим тасвирида Алишер қанчалар содда ва қанчалар одамга яқин ва маҳрам туюлади (Иброҳим Ғафуровнинг «Ўтрор боғлари эссесидан). Davomini o'qish