Osip Mandelshtam. She’rlar.

Ashampoo_Snap_2017.03.23_18h41m33s_009_.png    Осип Мандельштам бундан салкам 80 йил аввал, даҳшатли 1938 йилнинг 27 декабрида Владивосток шаҳри яқинидаги лагерларнинг бирида оламдан кўз юмади. У миллатимизнинг фахри бўлган Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон каби қатл этилмади. Аммо, совуқ шимолга сургун қилинган шоир ўлатга чалиниб вафот этгач, улуғ боболаримиз каби қачон ва қаерда дафн этилгани номаълум қолди. Davomini o'qish

Bella Ahmadulina. She’rlar & Nodirabegim Ibrohimova. Osmonga qarab she’r o‘qigan ayol

Ashampoo_Snap_2017.03.22_00h31m56s_001_.png10 апрель — Белла Аҳмадулина таваллуд топган куннинг 80 йиллиги

    Белла Аҳмадулина номи рус шеъриятида ўчмас из қолдирган. Дилбар ва жозибали сатрлар етиб бормаган кўнгиллар йўқ эди, десак адашмаймиз. У кўплаб эсселари билан ҳам адабиёт хазинасига катта ҳисса қўшган. У шахсан ўзи таниш бўлган ижод вакиллари Владимир Набоков, Анна Ахматова, Марина Цветаева ва бошқалар ҳақида ўз хотираларини битиб қолдирган. Айтиш керакки, Аҳмадулина йигирманчи асрнинг серқирра ижодкори эди: шоира, адиба, таржимон. Бугун таваллуд куни арафасида ижодкорнинг ҳаёт ва ижод йўлига назар соламиз, шеърларини мутолаа қиламиз. Davomini o'qish

O’ljas Sulaymonov. She’rlar

02318 май — атоқли қозоқ шоири Ўлжас Сулаймонов таваллудининг 80 йиллиги

70-80 йилларда  ёш ўзбек ижодкорларининг интилишлари тимсолларидан бири таниқли қозоқ шоири Ўлжас Сулаймонов эди.  Бугун ана шу авлод номидан беназир Сўз устасини муборак 80 ёши билан қутлайман Davomini o'qish

O’ljas Sulaymonov. «Aylanayin» kitobidan she’rlar

023Атоқли қозоқ шоири Ўлжас Сулаймонов таваллудининг 80 йиллиги олдидан

    Ўлжас Сулаймонов иккита улкан маданият: туркий ва рус маданияти ўртасида туриб,икковидан ҳам тенг озиқ олаётган шоир. Кенгроқ айтганда, у рус тилида ёзадиган қозоқ шоири, шахс сифатида эса Шарқ зиёлисидир. Рус шеърий санъатига ўзига хос дунёқараши билан кирган бу ижодкор дунё адабиётининг энг илғор намояндаларига қаторида турибди. Davomini o'qish

XX asr rumin she’riyatidan.

04      ХХ аср румин шеъриятининг ёрқин вакиллари Тудор Аргези, Василе Николеску, Марин Сореску, Йон Карайон, Ана Бландиана, Ион Александру шеърларини Шавкат Раҳмон, Муҳаммад Раҳмон ва Мирпўлат Мирзо таржимасида тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Viktor Gyugo. Hikmatlar & Mirpo’lat Mirzo. Uyg’oq yurak.

07626 феврал — Атоқли француз адиби Виктор Гюго  таваллуд топган кун

    Аёл муҳаббати биз учун буюк, унинг ўрнини ҳеч нарса боса олмайди. У худди гўштга сепиладиган туздек: юракка сингиб, уни айнишдан сақлайди. Davomini o'qish

Salvatore Kvazimodo. She’rlar

034    Ўз ижодини таржимонлик билан бошлаган Салваторе Квазимодо қадимги юнон шеърияти ва Вильям Шекспир асарларини итальян тилига ўгириб катта шуҳрат қозонди. Кейинчалик тўлиқ шеър ёзишга ўтган шоирнинг шеърлари кўҳна мифлар таъсирида ёзилди. 1959 йили адабиёт соҳасидаги Нобел мукофоти билан тақдирланган. Davomini o'qish

Anna Axmatova. She’rlar

05223 июнь — таниқли рус шоираси Анна Ахматова таваллуд топган кун

    Анна Ахматова шеъриятининг табиати бир қарашда содда туюлгани билан, аслида у жуда теран ва ўзи яшаган даҳшатли даврнинг бутун фожиасини ўзида намоён эта олган ҳодисадир. Унинг табиатида сокинлик ичида ҳаракатга келаётган қудратли бўрон яширин. У ўзини вазмин ва тафсилотларга бой сатрлари билан юрагининг туб-тубида вулқондай ёниб жўшаётган туйғуларни, тасвирлаётган воқеа-ҳодисалари ортида буюк муҳаббат изтироби,панжарага ўралган давр билан келишишни истамаган эрксевар шахс изтиробини кўрсата олади. Davomini o'qish

Mirpo’lat Mirzo. Armon.Esse

099

Усмон Носир ҳавосиз камераларда ҳам барча азоб ва уқубатни, сотқинлик ва разолат, ҳақорат ва очликни унутиб, ўзини шеърият водийсида олтин ёлли тулпор устида ҳис этди. Зеро, у илоҳий кучнинг хоҳиши ва муруввати билан дунёга келган шоир эди. Davomini o'qish

Jozue Karduchchi. She’rlar

02
Нобель мукофоти соҳиби (1906) Жозуэ Кардуччи Италиянинг Тоскана вилоятида туғилган. Флоренцияда мактабни битиргач, Пиза университетининг адабиёт факултетида ўқиди. 1860-1904 йилларда Болония университетида дарс берди. У 1890 йилда бир умрга сенатор этиб сайланган. Ўн ёшидан шеърлар ёзган шоир “Ямблар ва эподиялар”, “Янги шеърлар”, “Қасидалар”, “Шеърий оҳанглар” каби китоблари билан ХХ аср итальян шеъриятининг энг машҳур вакилига айланди. Асарлари дунёнинг бир қатор тилларига таржима қилинган. Davomini o'qish

Mirpo’lat Mirzo . Fikrlash azobi (Suhbat) & She’rlar.

00720 август —  шоир   Мирпўлат Мирзо таваллуд топган кун

Шеърият ҳамиша идеални куйлаган. Идеал эса эришилмаган, эришиб ҳам бўлмайдиган, илк муҳаббат даражасидаги юксак туйғу. Инсон ҳаёти, афсуски, фақат туйғу ва ишқ-муҳаббатдан иборат эмас (Шоир билан суҳбатдан). Davomini o'qish

Anna Axmatova. She’rlar. Mirpo’lat Mirzo va Oygul Suyundiqova tarjimalari.

022Анна Ахматованинг биринчи шеърий тўплами “Оқшом” номи билан 1912 йилда чоп этилиб, муваффақият қозонади. 1914 йилда унинг иккинчи – “Тасбиҳ” тўплами эълон қилинади ва у бу тўплами билан бутун Россия бўйлаб шуҳрат қозонади. Шоиранинг истеъдодини ўз вақтида пайқаган В.В.Маяковский унга шундай баҳо беради: “Анна Ахматова шеърлари яхлитлиги билан эътиборга моликдир, улар ҳар қандай танқидга дош бера олади, ҳар қандай тазйиқда дарз кетмайди”. Davomini o'qish