Jozue Karduchchi. She’rlar

02
Нобель мукофоти соҳиби (1906) Жозуэ Кардуччи Италиянинг Тоскана вилоятида туғилган. Флоренцияда мактабни битиргач, Пиза университетининг адабиёт факултетида ўқиди. 1860-1904 йилларда Болония университетида дарс берди. У 1890 йилда бир умрга сенатор этиб сайланган. Ўн ёшидан шеърлар ёзган шоир “Ямблар ва эподиялар”, “Янги шеърлар”, “Қасидалар”, “Шеърий оҳанглар” каби китоблари билан ХХ аср итальян шеъриятининг энг машҳур вакилига айланди. Асарлари дунёнинг бир қатор тилларига таржима қилинган. Davomini o'qish

Mirpo’lat Mirzo . Fikrlash azobi (Suhbat) & She’rlar.

00720 август —  шоир   Мирпўлат Мирзо таваллуд топган кун

Шеърият ҳамиша идеални куйлаган. Идеал эса эришилмаган, эришиб ҳам бўлмайдиган, илк муҳаббат даражасидаги юксак туйғу. Инсон ҳаёти, афсуски, фақат туйғу ва ишқ-муҳаббатдан иборат эмас (Шоир билан суҳбатдан). Davomini o'qish

Anna Axmatova. She’rlar. Mirpo’lat Mirzo va Oygul Suyundiqova tarjimalari.

022Анна Ахматованинг биринчи шеърий тўплами “Оқшом” номи билан 1912 йилда чоп этилиб, муваффақият қозонади. 1914 йилда унинг иккинчи – “Тасбиҳ” тўплами эълон қилинади ва у бу тўплами билан бутун Россия бўйлаб шуҳрат қозонади. Шоиранинг истеъдодини ўз вақтида пайқаган В.В.Маяковский унга шундай баҳо беради: “Анна Ахматова шеърлари яхлитлиги билан эътиборга моликдир, улар ҳар қандай танқидга дош бера олади, ҳар қандай тазйиқда дарз кетмайди”. Davomini o'qish

Mirpo’lat Mirzo. Shoir (Rauf Parfi haqida).

0223
Рауф Парфи бетакрор шоир эди. Унинг шеъриятию ҳаётига, турмуш тарзига тақлид қилган ёшлар кўп бўлди. Лекин улар бу борада ҳам муваффақиятсизликка учрадилар. Рауф Парфи эса ҳаёт бўйлаб чаманзорда гул танлаб юрган ошиқдек таманно юришида давом этаверди… Устозлардан бири, Рауфдай беғубор, мусичадек беозор қалбли инсоннинг юрагида шу қадар долғали изтироблар бўлишига то ҳануз лол қоламан, деганди.
Ҳеч бир шоирнинг шеъриятини мутлақо бенуқсон, идеал шеърият деб бўлмаганлиги каби Рауф Парфининг турмуш тарзини ҳам барчага ибрат намунаси, деб кўрсатиб бўлмайди.
Davomini o'qish

Mirpo’lat Mirzo ‘’She’r sehri’ teleloyihasida.

033
Мирпўлат Мирзо 1949 йил 20 августда Чимкент вилоятининг Сайрам қишлоғида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1999). ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган (1971). «Тонг жилваси», (1976), «Ишқ фасли» (1978), «Яхши кунлар» (1981), «Сунбула» (1985), «Мовий дарё» (1988), «Атиргул ва юлдузлар» (1990), «Онажон», (1995), «Сайланма» (2005) каби шеърий тўпламлари нашр этилган. «Сомон йўли чечаклари», (2004), «Сайра, дўмбирам» (қозоқ шеърияти антологияси, 2005), Г. Э. Лессингнинг «Донишманд Натан» шеърий драмасини, В. Шекспирнинг «Ёз куни ғаройиботлари» пьесасини ўзбек тилига таржима қилган. Борис Пастернак (1999) ва «Алаш» (2001) номидаги халқаро мукофотлар сохиби. Davomini o'qish

Bella Axmadulina. She’rlar. Mirpo’lat Mirzo tarjimasi

Ashampoo_Snap_2017.03.22_19h14m09s_001_.png    ХХ аср рус шеъриятининг энг ёрқин сиймоларидан бири Белла Ахмадулина 1937 йилнинг 10 апрелида Москва шаҳрида дунёга келган. Татар миллатли отаси вазир муовини эди, асли келиб чиқиши итальян бўлмиш онаси таржимонлик билан шуғулланарди. 15 ёшидаёқ ўз даврининг атоқли шоирлари,хусусан Павель Антокольский назарига тушган Белла Ахмадулина жуда безовта умр кечирди,рус адабиёти тарихидаги энг ёрқин саҳифалардан бирини битди.   Davomini o'qish

Mag’jan Jumaboy. Turkiston.

магжан
Бу йил туғилганининг 120 йиллиги нишонланадиган Мағжан Жумабой (25.06.1893-19.03.1938), туркий – қозоқларнинг фидоий шоири эди. Адабиётшунослар унинг ижоди ва ҳаётини туркий — ўзбек шоири Чўлпонга ўхшатишади. Дарвоқе, Мағжан ҳам худди Чўлпондек, дастлаб эски мактабда ва мадрасада ўқиди, сўнг Татаристонга бориб Олимжон Иброҳимовдан сабоқ олди. Кейин эса, Тошкентга келиб, маълум муддат бу шаҳарда яшаб ижод қилди… Davomini o'qish