Unutilmas satrlar: Oybek, Hamid Olimjon, G’afur G’ulom, Mirtemir, Erkin Vohidov, Abdulla Oripov

09Хотира ва қадрлаш куни олдидан

   Фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабанинг 73 йиллиги нишонланаётган кунларда халқимиз қалбида келажакка умид ва ишонч уйғотган, уруш майдонларида қон кечиб, жон бериб жанг қилган  азамат ўзбек йигитларини жасоратини куйлаган шоирларнинг унутилмас сатрларини  эслаш ҳам қарз, ҳам фарздир. Davomini o'qish

Nikolay Gogol. Dilijon. Mirtemir tarjimasi

Ashampoo_Snap_2017.11.18_20h19m40s_004_.png 1 апрель — Николай Гоголь  туғилган кун

  Ёш бека хуррак отаётган эри ёнидан турган пайтни қишлоқдагилар «чошгоҳ» дейишади. Эри уйга ярим кечаси келгани эсига тушиб, уйғотгани кўзи қиймайди-да, Петербургдан олдирган хонаки бошмоғини кийиб, эгнида қуйилаётган сувдек жилвагар, нафис оқ кофтада пардозхонасига чиқди, ўзидай тиниқ ва тоза сувга ювиниб, ойна ёнига келди… Davomini o'qish

Ustoz Mirtemirga bag’ishlov & Naim Karimov. Mirtemir haqida & Xurshid Davron. Ustoz Mirtemirni eslab & «Go’zal yozg’ichlar» teledasturi

Ashampoo_Snap_2017.12.02_18h22m05s_001_.png25 январь — Устоз Миртемир хотираси куни

     …Миртемир домла вафот этган, тўнғич ўғли Миржалол мусибатнинг залворли юкидан эзилиб юрган кунлар эди. Домланинг иниси Тўра ака Миржалолнинг ғамгин ҳолда юрганини кўриб, уни юпатишни истаганида бундай деган: – Даштда сўфитўрғай деган қуш бўлади. У ҳар баҳорда тўртта тухум қўйиб, бола очади. Полапонлардан бири булбул бўлиб, қолганлари оддий тўрғай бўлади. Ўша булбул – сенинг отанг! (Наим Каримовнинг «Тўрғай» асаридан) Davomini o'qish

Abay. O’lanlar va nasihatlar & Tanlangan asarlar

Ashampoo_Snap_2016.05.22_22h13m43s_008_.png    10 август — буюк шоир ва маърифатпарвар Абай (Иброҳим) Қўнонбоев таваллуд топган кун

   Ўзбек халқи Абайни яхши билади ҳамда бутун ҳаёти давомида халқининг орзу-умидлари ва интилишларини куйлаган, эзгулик ва адолат йўлида курашган халқ оқини, маърифатпарвари ва гуманисти сифатида қадрлайди.
Davomini o'qish

Aleksandr Pushkin. She’rlar & Abdulla Oripov. Sharqqa maftun shoir

Ashampoo_Snap_2016.06.03_02h01m35s_002_.png6 июн — Буюк рус шоири Александр Пушкин таваллуд топган кун

    Улуғ рус шоири Александр Сергеевич Пушкин ўзбек маданий-адабий ҳаётининг таркибий қисмига айланиб кетган бўлиб, адиб асарлари бир неча авлод таржимонлар томонидан қайта-қайта таржима қилиниб келинмоқда.  Усмон Носир таржимасидаги «Боғчасарой фонтани» достони, Жамол Камол таржимасидаги «Моцарт ва Сальери» драматик достони, Ойбек таржимасидаги «Евгений Онегин» шеърий романи ҳамон ўзбек китобхони томонидан севиб ўқилмоқда.
Davomini o'qish

Mirtemir. She’rlar (Shoirning o’zi o’qigan) & Shoir haqida ikki kitob

Ashampoo_Snap_2017.04.27_18h12m34s_001_.png30 май — Атоқли ва ардоқли шоир Миртемир таваллуд топган кун

   Турган гапки, ўшанда ҳеч ким бу туғилган норасида келгусида врдооғли халқ шоири, Миртемир деб ном таратган эъзозли эл ўғли бўлиб етишишини башорат қилмаганди, албатта. бироқ шундай бўлди: ўша оила, ўша қурама қишлоқ, ўша қадим Туркистон табиати ва одамлари Миртемирнинг болалигини, дунёга, эзгуликка, яхшиликка ташна покиза қалбини, гўзал туйғуларини ардоқлади, улғайтирди (Отаёрнинг «Мен қуёшни кўргали келдим» эссе-қиссадан Уни мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish

Mirtemir domla xotirasiga bag’ishlov

4ba6e_orig.png25  январь — Устоз Миртемир хотираси куни

  Устоз Миртемир  ўзбекнинг ўзидек содда, жайдари ва донишманд эди. У кишининг ҳалимдек юмшоқ кўнгли, тўпорилиги ҳақида қалам аҳли орасида турли латифалар юрарди… Davomini o'qish

Ahmad A’zam. Majnuntol tagida…

002    Ўзимнинг пушаймонларим бор: шу бир-икки учрашувда яқин бўлгандек бўлдик, Миртемир юрагини очиб гапирди. Ҳозирлари ўзимдан хафа бўлиб кетаман: домлани гапга солиб, бошидан нималар ўтганини бир-бир ёзиб олмайманми!.. Davomini o'qish

Mirtemir. Surat & Dostonning radiovarianti. Hamza Umarov o’qigan

065Бугун  устоз Миртемир таваллуд топган кун

   Атоқли шоир Миртемирнинг «Сурат» достони ўзбек муҳаббат шеърияти хазинасининг энг тўрида турган асарлардан бири десам, хато қилмайман. Лирик қиссанинг пайдо бўлиши тарихи шоирнинг 1932 йилда миллатчилар билан ҳамкорликда айбланиб қамалган пайтларида юз берган аччиқ воқеа билан боғлиқ. Миртемир маҳбусликда юрган чоғида севикли рафиқаси бошқа инсонга турмушга чиқиб кетган. Йиллар ўтиб ана шу унутилмаган ишқ дарди ( Ёшликдаги муҳаббат ўчмас,Ажал келса, у тинар фақат…) «Сурат» достонида ўзининг ёрқин ифодасини топади… Davomini o'qish

Mirtemir. She’rlar & Naim Karimov. She’riyat, ezgu ehromim!..

0730 май — Устоз шоир Миртемир таваллуд топган кун

Баъзан шундай бўладики, кимнидир тез-тез эслаб, унинг хотирасига бўлган ҳурматимизни ҳаддан зиёд ошириб-тошириб кўрсатиб юрамиз. Аммо шу ижодкорлардан анча олдин ёки улар билан сафдош бўлиб яшаган, шеъриятимизнинг сайқалланиши, насримизни дунё гази билан ўлчанадиган насрга айланиши, драматургиямизнинг вояга етиб, камол топишида катта хизмат қилган қалам аҳлини эслаш, улар хотираси олдидаги бурчимизни ўташ лозимлиги нима учундир хаёлимизга ҳам келмайди. Турли баҳонаи сабаблар билан ҳатто улар таваллудининг йирик саналарини ҳам лоқайдлик билан ўтказиб юборамиз. Шундай ёзувчилар сирасидан бири Миртемирдир. Davomini o'qish

Samad Vurg’un. She’rlar.

03421 март — атоқли азарбайжон шоири Самад Вурғун таваллуд топган куннинг 110 йиллиги

      Озарбайжон адабиётининг атоқли сиймоси Самад Вурғун нафақат она халқи, шу билан баб-баробар ўзбек халқининг ҳам севимли шоиридир. У туркча шеърият хазинасини ўлмас сатрлар билан бойитган ижодкор сифатида ардоқлидир. Davomini o'qish