Akbarali Sabirdinov. Timsollar silsilasi

04   Миртемир… Бу ном болалигимиздан она алласи билан бирга шоир қўшиқлари орқали қулоғимизга ўрнашган бўлса ажаб эмас. Унинг бетакрор оҳанг, сўз ўйинларига бой шеърияти борлиғимизни сеҳрлаб, оҳанграбодай ўзига тортган, шууримизга жойланган…“Ойбекнинг кенглиги, Абдулланинг сиқиқлиги, Шайхзоданинг чуқурлиги, Миртемирнинг эркалиги менга ёқади”, деган экан Ғафур Ғулом. .. Davomini o'qish

Li Bay. She’rlar. Mirtemir tarjimalari

077    Ҳаддан ташқари майпарастлиги учун замондошлари «Жаннатдан қувилган ғулом» лақабини берган шоир, буюк сўз санъаткори Ли Бай (Ли Тай-бо) VIII асрда яшаган. Тадқиқотчилар шоирнинг туғилган йилини 701 деб кўрсатадилар. Ўн ёшида шеърлар ёза бошлаган. Ўн етти-ўн саккиз ёшларини Ли Бай уйни ташлаб кетиб, Мин-шань тоғларида яшовчи бир дарвиш кулбасида яшай бошлайди.Бир неча йилдан кейин у мамлакат бўйлаб саёҳатга чиқади. Ҳатто, кейинчалик уйланиб, бола-чақали бўлганидиям у жаҳонгашталикни тарк этмади. Davomini o'qish

Ahmad A’zam. Og’u ham bol to’liq…

09   Бир куни Миртемир домла ўз оёғи билан кириб келиб, шу курсига лоп этиб ўтириб олса! Ҳа, ўзи кириб келди, менга бир бош ирғаб, шу курсига ўтириб олди. Асқад Мухторнинг муҳташам кабинети, Ваҳоб Рўзиматовнинг ҳайҳотдек хонасига кирмай, тўғри менинг олдимга келибди. Ўрнимдан сапчиб турдиму қайтиб ўтиришни билмай қаловланиб қолавердим. Davomini o'qish

Orziqul Ergash. Najot farishtasi.

022   Кўп ўтмай қандайдир маърака қилдик. Ҳайтовур домланинг омон қолганликлари шукрига худойи қилгандик, чамаси. Шунга домла ўша жувонни ҳам айттириб келдилар. Исми Санобархон эди. Кўҳликкина… Ҳа, эсладим, худди сизга ўхшаб кетадиган яхшигина жувон эдилар… умримда биринчи марта кўриб турибману, кўзимга шундай иссиқ чалинадики, ўз синглимдек бағримга босдим. Davomini o'qish

‘Umr daftari’ turkumidan: Mirtemir. 3 qismli videofilm. Xurshid Davron kutubxonasi

0930 май – Устоз шоир Миртемир  таваллуд топган кун.

   Устоз шоир  Миртемир шеърларига қулоқ тутган киши турли-туман кишиларнинг товуши, сойлар ва дарёларнинг шовқини, ҳайвонлар ва қушларнинг овозларини эшитмай иложи йўқ. Миртемир домла шеърларида фақат ўз қалбининг тароналарини эмас, балки сойлар ва дарёлар, қушлар ва ҳайвонларнинг ҳам қувноқ ё ҳазин нолаларини-да шеърият мухлисларига етказишга интилди. Davomini o'qish

Lesya Ukrainka. She’rlar va dramatik doston.

08025 феврал — Таниқли украин шоираси Леся Украинка таваллуд топган кун.

Леся Украинка (1871.25.2, Новгород-Волинский, ҳозирги Житомир вилояти — 1913.19.7(1.8), Сурами (Грузия); Киевда дафн этилган] — украин шоираси ва ёзувчиси. Леся Украинка шеъриятда ва драматургияда Шевченко анъаналарини давом эттирган. Илк шеърлар тўплами «Қўшиқлар қанотида» 1893 йилда нашр этилган. Мазкур тўпламдан жой олган шеърларда украин халқ оғзаки шеъриятига хос оҳанглар кўзга ташланади. «Ўйлар ва орзулар» (1899), «Акс-садолар» (1902) тўпламларида шоиранинг чор ҳокимиятига нисбатан нафратли муносабати ифодаланган. Davomini o'qish

Aleksandr Pushkin. She’rlar. Mirtemir tarjimalari

Ashampoo_Snap_2017.05.04_14h23m39s_002_.png    Миртемир ҳозирги замон ўзбек шеъриятининг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшган ардоқли лирик шоирдир. Комил Яшин таъкидлаганидек, Миртемир ХХ аср ўзбек шеъриятининг тамал тошини қўйган устоз, оқсоқол шоирларимиздан. У ғоятда меҳнаткаш, жафокаш, хассос, билимдон, камтар сўз санъаткоридир. Ватанпарвар шоир классик адабиётимизнинг барҳаёт анъаналарини, халқ оғзаки ижодини чуқур ўрганиб, ҳозирги ўзбек адабиётини бойитди, юксакликка кўтаришда зўр куч сарф этди. Davomini o'qish

O’rozboy Abdurahmonov. Berdaq dunyosi va she’rlari.

022
“Денгиз балиғини бермади…”, деб нола қилган шоирнинг дунёга келиши ҳақида халқ орасида ҳар хил ривоятлар юради. Ушбу сатрларни ўқиган бугунги авлод ўша пайтлари ҳам Орол чекиниб кетган экан-да, деб ўйлаши мумкин. Йўқ, денгиз ҳам, дарё ҳам балиққа тўла бўлган, лекин кемалару ов қуроллари зўравонларнинг қўлларида эди, баъзи жойларда камбағалларга ов қилиш маън этилганди. Балиқларга тўла дарё ва денгиздан камбағалнинг ризқи-насибасини Оллоҳдан сўраб, юртдошларини сабр-тоқат ва бардошлиликка даъват этган шоир бу дунёдан адолат ва эркинлик излаган эди. Davomini o'qish

Naim Karimov. Mirtemir haqida.

Ashampoo_Snap_2017.12.02_18h22m05s_001_.png    “Эсдаликлар» қуйидаги сўзлар билан бошланган: “1932 йилнинг 7 августи кечаси соат 1 да Самарқанд шаҳрида, ўз уйимда сиёсий идора томонидан қамоққа олиндим. Уйда: онам, синглим, иним, ўртоғим ва қизалоғим қолди. Ўзим ҳеч нарса сезмасдан кетдим”.
Davomini o'qish

Xurshid Davron. Mansura haqida & O’zbek mansuralaridan namunalar.

0-40   Эски луғатлардан бўлмиш нодир манбаъ  — «Ғиёс-ул-луғот»ни титкилайман. Луғатнинг 2 жилди 306 бетида «Мансур»нинг икки очиқламаси бор экан, биринчисида исм тарзида изоҳ берилган. Иккинчи изоҳда ёзилишича «Мансур» — ишлов берилмаган дур,мутафарриқ (сочилган, тарқоқ) ва пароганда (пароканда) маъносида ва манзум (шеърий асар) бўлмаган калом (сўз) дир. Davomini o'qish

Sa’dulla Siyoyev. Qalamdosh.

1112
«Қайриладиган» куним келганда кутилмаган воқеа юз берди. Миртемир аканинг тоби қочиб, касалхонага тушиб қолди. Кўргани бордим. У хонада бир ўзи ётар, дераза ёнига қўйилган баланд каравотнинг бош томонида қалам, дафтар, журнал ва китоблар, катта-кичик шишаларда дори-дармонлар сафлаб қўйилган. Миртемир ака «болам»лаб, «бўтам»лаб меҳмон қила бошлади. Davomini o'qish

Mirtemir zamondoshlari xotirasida.

Ashampoo_Snap_2017.01.17_21h02m17s_004_.png   Турсунмуҳаммаднинг минг тўққиз юз ўнинчи йилнинг буғдой пишиғида туғилган ўғли Миртемиршо аталиб яшайверди. Турган гапки, ўшанда ҳеч ким бу норасида келгусида врдооғли халқ шоири, Миртемир деб ном таратган эъзозли эл ўғли бўлиб етишишини башорат қилмаганди, албатта. бироқ шундай бўлди: ўша оила, ўша қурама қишлоқ, ўша қадим Туркистон табиати ва одамлари Миртемирнинг болалигини, дунёга, эзгуликка, яхшиликка ташна покиза қалбини, гўзал туйғуларини ардоқлади, улғайтирди. Davomini o'qish