Zahiriddin Muhammad Bobur. E’tiqodiyya & Suyima G’anieva. E’tiqod va irfoniy qarashlar.

Ashampoo_Snap_2018.02.13_13h03m56s_001_.png   Бобурнинг ирфоний қарашлари унинг ижодиётида ҳам, «Бобурнома», «Аруз рисоласи», «Мубаййин», мактублари, ҳатто фармонларида ҳам акс этган. Бобурдаги орифлик илмга, ҳаётга, давлатга муносабатда рўйи рост кўринади. Маънавий баркамоллик, илм-маърифатга интилиш Бобур муножотларининг ҳам, Бобур пандларининг ҳам, Бобур фаолиятининг ҳам марказида турган. Davomini o'qish

Maxdumi A’zam Dahbediy (Mavlono Xojagiy Kosoniy). Risolai Boburiya.

Ashampoo_Snap_2018.02.27_17h14m44s_002_.png   Тасаввуф тариқатига доир ушбу рисола муаллифи — Нақшбандия тариқатининг буюк назариётчи олими Махдуми Аъзам Даҳбедий (Мавлоно Хожагий Косоний) бўлиб, асар Ҳиндистон подшоҳи, мутафаккир шоир, темурийзода Заҳириддин Муҳаммад Бобур мирзога атагани боис «Рисолаи Бобурия» деб номлаган. Ўз замонасида ушбу рисола Нақшбандия, Яссавия ва ўзга тариқатларга доир долзарб масалаларни ечишда ҳал қилувчи рол ўйнаган. Шу билан бирга, ушбу китоб таржимасидаги тадқиқотда тарихимизнинг баъзи чалкаш масалалари ҳам кўтарилган. Davomini o'qish

Maxdumi A’zam Dahbediy. Risolai Boburiya.Tarjimondan so’zboshi & Maxdumi A’zam va Dahbed

Ashampoo_Snap_2018.02.27_17h51m03s_005_.png    «Рисолаи Бобурия» Хожа Убайдуллоҳ Аҳрори Валининг «Рисолаи волидия» асарини Ҳинд подшоҳи темурий Бобур мирзо томонидан ўзбек тилига ўгирилган назмий таржимасининг биринчи нусхасини пири Махдуми Аъзамга юбориб, ул зотдан фикр сўраб мурожаат этган хатига жавоб тариқасида ёзилган асардир. Ўз замонасида ушбу рисола Нақшбандия, Яссавия ва ўзга тариқатларга доир долзарб масалаларни ечишда ҳал қилувчи рол ўйнаган. Шу билан бирга, ушбу китоб таржимаси билан боғлиқ тадқиқотда (таржимон ўзбошисида)  тарихимизнинг баъзи чалкаш масалалари ҳам кўтарилган. Davomini o'qish

Boburshohning o’g’li Kamron mirzoga maktubi.

Ashampoo_Snap_2018.02.27_17h14m09s_001_.png   Қозон дорилфунунининг нодир қўлёзмалар бўлимидан топилган, маърифатпарвар подшоҳ Бобурнинг ўғли Комронга ёзган мактубида ўз ҳаётий тажрибаларининг энг муҳим жиҳатларини унинг қалбига етиб борадиган ҳароратли дил сўзлари билан жумладан, шундай ёзади: “… Кўкалдошу эмакдош ва ичкуларинг (ички мулозимлар) билан сабақ ўқурға ружуъ келтурубсен. Бу жиҳатдан кўнгулга сурур, хотирга ҳузур етиб, бисёр(кўп) хушҳоллик юз берди. Тенгри таола даргоҳидин умидим борки, жамъи қобилият ва салоҳият бобинда мукаммал бўлиб вояга етгайсен”. Davomini o'qish

Komron Mirzo. Devon.

Ashampoo_Snap_2018.02.13_13h04m30s_002_.png  Комрон мирзо девонининг 3 та қўлёзма нусхаси сақланиб қолган. Улардаги туркий шеърлар: 40 ғазал, 21 фард, 26 рубоий, 3 қитъа, 9 маснавий ва таркиббанд (1114 мисра). Дарий тилидаги шеърлар: 26 ғазал, 22 фард, 4 рубоий, 3 қитъа, 4 маснавий (346 мисра). Девонининг қўлёзма нусхаларига кирмаган дарий тилида битилган баъзи ғазал, рубоий ва фардлар турли тазкира ва баёзлардан топилган. Комрон мирзонинг ҳозиргача маълум дарий тилидаги шеърлари 418 мисрадан иборат. Саҳифанинг пастида Комрон Мирзонинг Тошкентда ва Туркияда чоп этилган девони нашрлари билан танишасиз. Davomini o'qish

Zebunniso. G’azallar & Devoni Maxfiy (Qo’lyozma) & To’xtasin Jalolov. O’zbek shoiralari

0_1439c1_3ac2f698_orig.png    Зебуннисо бегимнинг шеърий мероси бизгача тўлиқ етиб келмаган. Зебуннисо бегим асарлари қўлёзмаси дунёдаги кўпгина кутубхоналарда, шу жумладан, Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институтида сақланади. 8000 мисрали бир девони (ғазаллари), 7 қасидаси, 5 таржеъбанд ва бир мухаммасигина сақланиб қолган. Баъзи манбаларда шоиранинг «Махфий» тахаллуси билан ижод қилгани айтилади.
Davomini o'qish

Xurshid Davron. Sog’inch yohud Boburshoh. Ikki qismli videospektakl

Ashampoo_Snap_2017.07.03_15h15m41s_001_.png14 феврал  — Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллиги

  …Ғурбат орзусига итоат қилған кезларим ёш эдим, ғайратли эдим. Ҳиндни оламан деб фарзандимга Ҳиндол деб ном бердим. Қиличим зўри била Ҳиндни фатҳ этдим, қувғиндиларга Ватан берай дедиму… аммо… аммо мана, умримнинг хазон фаслида англадимки, уларга Ватан эмас, бошпана берган эканман…Ватан ўша ёқда қолган экан.
Davomini o'qish

Rumer Goden. «Gulbadan» kitobidan «Boburshoh» bobi

Ashampoo_Snap_2018.02.13_13h04m30s_002_.png   Эътиборингизга ҳавола этилаётган “Гулбадан” асари ( ҳозирча Бобурга бағишланган бобни ўқишингиз мумкин) 1980 йили яратилган бўлиб, унда буюк шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг зийрак ва оқила қизи, ноёб ақл-заковат соҳибаси, темурий малика, муаррих Гулбадан бегимнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги маълумотлар муаллиф томонидан қизиқарли илмий-публицистик йўсинда ҳикоя қилинади. Davomini o'qish

Mirzo Boburga bag’ishlangan maqom oqshomi

6dcc32702df33c590a8e91bb9797ad3c.png    14 феврал  — Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллиги

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўз шеърияти билан инсон юрагининг соҳир манзараларини кашф эта олган.  Шоир шеърларида гоҳ толеъ йўқлигидан шикоят қилади, гоҳида баҳор чоғидаги гўзалликларни ёшликка қиёслайди ва бу қиёслардан ўзи ҳам завқ олади.  Таъбир жоиз бўлса, Бобур ижодида бахт ва кулфат, ишқ ва нафрат, висол ва айрилиқ, нажот ва иложсизлик ёнма-ён юради.  Шоир ўз ижоди воситасида ўзаро қарама-қарши бўлган бу туйғуларнинг бетакрор мутаносиблигига эриша олган. Davomini o'qish

Xurshid Davron. «Menkim, Bobur…»

07414 ФЕВРАЛ — МИРЗО БОБУР ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

   Инсон ҳаётида унинг бутун келажагини белгилаб берувчи воқеалар бўлади. Бобур мирзо учун бундай воқеа отаси Умаршайх мирзонинг ҳалокати бўлди. Агар бу фожиали ўлим юз бермаганда, кейинги воқеалар тадрижи, Бобур мирзонинг тақдири қандоқ кечарди, бу ёлғиз Аллоҳга аён. Davomini o'qish

Mirzo Bobur. Devon & Xurshid Davron. Mirzo Boburning ikki ruboiysi sharhi.

Ashampoo_Snap_2017.02.06_17h31m10s_005_.png14 феврал — Мирзо Бобур таваллуд топган кун

Одатда ғазал ва рубоий шарҳига киришган адабиётшунос олимлар уларнинг бадиий табиатини ёритишни асосий мақсад қиладилар. Мен эса шарҳ этажагим асарнинг,масалан,Алишер Навоий қитъаларининг ёки Мирзо Бобур рубоийларининг ёзилишига сабаб бўлган тарихий воқеаларни аниқлашга эътиборимни қаратаман. Бу менинг бошқа шарҳловчилардан фарқли жиҳатимдир. Шарҳни айни шу тарзда баён этишдан мақсад нима? Бу мақсад бир қатор асарларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган тарихий воқеаларни билмаслик оқибатида уларнинг нотўғри талқин этиш,изоҳлаш давом этаётганини кўриб,бу нотўғри англашни тузатиш истагидан туғилган. Davomini o'qish

Xosiat Bekmirzayeva. Bobur va Navoiy.

Ashampoo_Snap_2018.01.28_18h09m45s_001_.png    Мирзо Бобур ўзига устоз деб билган Навоий ижодини чуқур ихлос билан ўрганган, унинг кўпгина ғазалларини ёддан такрорлаб юрган. “Бобурнома”нинг 1499 – 1500 йилларга бағишланган бобида у руҳиятида вужудга келган безовталик ҳақида: “Гоҳи телбалардек ёлғуз пушта ва даштқа борур эдим. Гоҳи боғот ва маҳаллотни кўча-бакўча ахтарур эдим. Не юрумоқта ихтиёрим бор эди, не ўлтурмоқта, не бормоқта қарорим бор эди, не турмоқта. Шеър: Davomini o'qish