Imom Termiziy. Sunani Termiziy. 1-jild & Jamila Ergasheva. Ma’rifat yo’lchisi

Ashampoo_Snap_2017.06.05_18h03m52s_002_a.png     Абу Исо Муҳаммад Ат-Термизийдан: Ушбу китобни тасниф қилганимдан кейин, уни Ҳижоз, Ироқ ва Хуросон уламоларига тақдим этдим. Улар розилик билдириб, қабул қилдилар. Кимнинг уйида бу китобдан бўлса, ўша хонадонда Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) гапираётгандек бўлур… Davomini o'qish

Zahiriddin Muhammad Bobur. Mubayyin & Mirzo Kenjabek. Bobur Mirzoning «Mubayyin» asari

Ashampoo_Snap_2017.02.06_17h30m08s_004_ - a.png    Нисорийнинг «Музаккири аҳбоб» (Севимли зотлар ёдномаси) асарида Бобур ҳақида бундай сўзлар бор: «Фиқҳ масалаларини яна бир рисолада мубаййан қилганки, ёзувчиси донишмандлигидан нишонадир. Туркий ва форсийда яхши шеърлари бордир. Ўшал фиқҳ рисоласининг номи «Мубаййин»дир»… Davomini o'qish

Muhammad Fuzuliy. G’azallar & Mirzo Kenjabek. Oshiqi sodiq Fuzuliy

067    Фузулий ўзидан кейинги барча туркийтилли шоирлар, жумладан, ўзбек шоирларига ҳам кучли таъсир кўрсатган. Фузулий таъсирида, унга эргашиб шеърлар битиш, шоир ғазалларига назира-татаббуълар ёзиш, мухаммаслар боғлаш деярли барча шоирлар ижодида учрайди. Фузулийнинг озарбайжонча девони ўзбек халқи орасида 18—19-асрлардаёқ кенг тарқалган ва бир неча бор ўзбек тилида нашр қилинган. Ғазал, мураббаъ ва мухаммаслари куйга солиниб, асрлар давомида хонандалар томонидан куйланиб келмокда («Шифойи васл қадрин ҳажр ила бемор ўландан сўр…» ва б.). Davomini o'qish

Nikolas Gilyen. «To’rtinchi motam» turkumi va boshqa she’rlar

065    Николас Гильен Лотин Америкаси шеъриятида катта мавқе эгаллаган ва Оврупо билан Африка маданиятини ўзида ифода этган «қора шеърият» оқимининг энг йирик вакилларидан биридир. ХХ аср испанча шеъриятнинг ёрқин шоирлари сафидан муносиб ўрин эгаллаган шоир ижоди бундан 40 йил аввал менинг диққатимни жалб этган ва унинг бир сонетига эргашиб «Гул ҳақида қўшиқ» номли шеъримни ёзган эдим. Ушбу шеър билан боғлиқ бир воқеа умримнинг охиригача ёдимдан чиқмаса керак. Davomini o'qish

Mirzo Kenjabek: She’riyat — haqiqat jarchisi

0726 февраль – Шоир ва тасаввуфшунос Мирзо Кенжабекни 60 ёшга тўлиши билан табриклаймиз

Тасаввуф шеърияти исломий маърифатдан баҳра олган, Қуръон ва Ҳадисдан нур олган, Исломнинг моҳиятидан ҳикмат олган, маъно оламидан жило олган, ишқ оламидан шавқ олган. Шунинг учун кўнгилга нур беради, ақлга маъно беради, қалбни уйғотади. Кўзга эмас, ақлга ва қалбга хитоб қилади. Davomini o'qish

Hofiz Sheroziy. G’azallar

011   Шарқ адабиётининг атоқли шоири ва мутафаккири Муҳаммад Иқбол Ҳофизни буюк сеҳргар, деб луфт этган эди. Чиндан ҳам дунё адабиётида сўзни Ҳофиздай минг бир мақомда ўйнатган, сўзга минг бир маъно юклаган, сўзни минг бир сеҳру синоат пардасига ўраган яна бир шоирни топиш мумкин эмас. Ҳофиз шеърлари табиийлиги, самимийлиги, ҳассос бир муҳаббат ва юксак бадииятга йўғрилганлиги, мазмуни теран ва серқатламлиги, фалсафасининг қуюқлиги, нозик ишораларга бойлиги, услубининг мураккаблиги учун ҳам унга «лисон ул-ғайб» — «ғойибнинг тили» сифатини берганлар. Davomini o'qish

Mirzo Kenjabek. Poklik va muhabbat tarannumi

02

  Адабиёт оламида улуғ шоиримиз Алишер Навоий ўта машҳур бир ғазалининг илк байтини тиланчидан бир қанча олтин баҳосига сотиб олган, деган нақл юради. Гадо шоир эшигига келиб, бу байтни ўқиб, тиланчилик қилган экан… Davomini o'qish

Mirzo Kenjabek. Ruhning ozuqasi ma’naviyat bozorlaridadur.

099
Бу кунги замонавий адабиётнинг энг юксак намуналари қадимий турк битиктошларида мавжуд эди. “Олтин ёруқ”, “Хўби битик” тошларидаги ёзувлар замонавий шеъриятнинг олий намуналаридир. Дунёдаги ҳамма “модернчи”лар бирлашса, Навоийнинг “Муножот” асарига етадиган замонавий бир асар ёза олмайди. Чунки у фақат сарбаст эмас, у фақат фикр маҳсули эмас, пок қалб, комил иймон, нурли маърифат, илоҳий ишқ маҳсулидир. Демак, гап маънавий аҳволдадир. Davomini o'qish

Mirza Kenjabek. Navoiy devonining fazilatlari.

1441
Алишер Навоий аввал «Бадойиъ ул-бидоя», кейин «Наводир ун-ниҳоя» девонларини, сўнг умр бўйи ёзган ғазал, мухаммас, мусаддас, таржиъбанд, рубоий ва (достонлардан бошқа) барча шеърий асарларини жамлаб, «Хазоин ул-маъоний» девонини тузган, бу эса умрнинг тўрт фаслини ифода этувчи тўрт девондан иборат эканлиги шеърият муҳибларига маълум. Davomini o'qish

Mirzo Kenjabek. She’rlar.

012

20 февраль – Шоир Мирза Кенжабек таваллуд топган кун.

    Мирзо Кенжабек 1956 йил 20 февралда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида таваллуд топган. ТошДУнинг журналистика факультетини тугатган (1979). «Қуёшга қараган уй» (1983), «Муножот» (1986), «Шарқ тили» (1988), «Баҳорим еллари» (1991), «Муҳаббатнинг йўли хатарли», «Ҳасрат китоби» каби шеърий ва публицистик мажмуалари чоп этилган. А. С. Пушкиннинг «Евгений Онегин» шеърий романи, Ф. Атторнинг «Тазкират ул-авлиё» (1997) китоби ва бошқа бир катор исломий асарларни ўзбек тилига таржима қилган. Davomini o'qish

Mirzo Kenjabek she’rlari uyg’ur tilida (Yalqun Azizi tarjimasi).

044
Веб-саҳифамиз билан уйғур ижодкорлари ўртасида пайдо бўлган мустаҳкам ижодий ҳамкорлик ўз натижаларини бермоқда. Биз муқаддам Шавкат Раҳмон ва Хуршид Даврон шеърларининг уйғур тилига қилинган таржималари билан таништирган эдик. Айни кунларда истеъдодли уйғур таржимони Ёлқун Азизий бир қатор ўзбек ижодкорлари (Тилак Жўра, Усмон Азим,Шавкат Раҳмон,Муҳаммад Юсуф,Мирзо Кенжабек, Иқбол Мирзо,Беҳзод Фазлиддин) шеърларини таржима қилиб,эълон қилди. Бу таржималар билан сизни бирин-кетин таништириб бораётганимизга Бир ҳафтадан ошди. Бугун истеъдодли шоир Мирза Кенжабекнинг уйғур тилига ўгирилган шеърларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Mahmud As’ad Jo’shon. Haqiqiy sevgi

alloh

    Naqshbandiya tariqati qadimgi Turon, hozirgi O’zbekiston hududidan butun olamga yoyildi. Bu hayotbaxsh tariqatning yetuk vakillari bugungi kunda butun yer yuzida mavjud. Ana shunday murshidi komillardan biri hazrati shayx, doktor, professor Mahmud As’ad Jo‘shondirlar.
Mahmud As’ad Jo‘shon Vatan jihatidan (ota-bobolari) asli Buxoroi sharifdan, shajarada hazrati Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi va sallam avlodidan, ya’ni, sayyid, Naqshbandiya silsilasida esa 40-murshidi komildirlar. Turkiyaning Osiyo qismida – tog‘li Chanoqqal’ada istiqomat qiladilar. Davomini o'qish