Cansu Delibalta Gürbulak. Hurşid Devran’ın “Asumanda Güneş Yok İdi” Adlı Hikâyesi Üzerine Bir İnceleme

Ashampoo_Snap_2018.01.21_20h52m16s_003_.pngDevletlerin yaşadığı siyasi ve sosyal değişimler şüphesiz ki ait olduğu toplumu yansıtan edebiyatı doğrudan ilgilendirir. Bu değişimlerin yansımalarını Özbek edebiyatında tarihe bakışın yeni bir boyut kazanması noktasında görüyoruz. Bağımsızlık dönemi Özbek edebiyatı sanatçıları milli kaynaklardan yararlanma, tarihe yön vermiş isimler hakkında yazma eğilimindedirler. Bu akımın en önemli isimlerinden biri Özbek şair, yazar, gazeteci ve senarist Hurşid Devran’dır. Yayımlanan eserlerinde başta “Emir Timur” olmak üzere, “Uluğ Bey”, “Ali Şir Nevai”, “Bibihanım”, “Şeyh Kübra” gibi tarihi şahsiyetlere yer vermiştir. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Ulug’bekning qasosi & Osmonda quyosh yo’q edi…

0_151ab6_d465d78e_orig.png 27 октябр — Мирзо Улуғбек хотираси куни

   Мирзо Улуғбек бир неча дақиқадан кейин ўлишини сезди. Хотиралар чақмоқ ёруғида кўринган тасвирлар каби, ҳаддан ташқари тезлик билан бирма-бир унинг хаёлидан ўта бошлади. Бу хотираларнинг ҳаммаси онгу шуурида ҳеч қандай туйғу уйғотмасдан, учиб ўтарди.  Davomini o'qish

Xurshid Davron. Alg’ul & Abdug’afur Rasulov. Alg’ul yulduzi — iztirob ramzi

Ashampoo_Snap_2017.07.28_15h06m29s_005_.png27 октябр — Мирзо Улуғбек хотираси куни

   Хуршид Давроннинг “Алғул” трагедиясида фалсафий мулоҳаза, воқеа-қаҳрамонларни қиёслаш, узлуксиз ривожланиб, бир-бирини тўлдириб бораётган фикр таянч нуқта вазифасини ўтайди. Драматург асарида рамз, қиёс, ўхшатиш кўп.  “Алғул” матнига қулоқ тутсангиз қаердандир “Чўли ироқ”, “Тановар”, “Сегоҳ” сингари куйлар борлиғингизни сеҳрлаётгандай бўлади. Davomini o'qish

Maqsud Shayxzoda. She’rlar & Shoirning o’zi o’qigan she’rlar

Ashampoo_Snap_2017.10.24_15h59m31s_001_.png25 октабр —  Aтоқли шоир Мақсуд Шайхзода таваллуд топган кун

Ўзбек адабиётининг буюк намояндалари – Ғафур Ғулом ва Ойбек каби оташнафас санъаткорлар сафида ижод қилган Мақсуд Шайхзода зуваласи шеърият шуъласи билан ёрилган куйчи эди. Унинг асарларида буюк инқилобий идеаллар, жўшқин ватанпарварлик туйғулари, чинакам ижодий ҳиссиётлар билан яшаган ёниқ қалбнинг гулдурос акс садоси мужассам топган (Мирзо Иброҳимов,Озарбайжон халқ ёзувчиси).
Davomini o'qish

Xurshid Davron. Padarkush & Uch she’riy kitob

001_.png    Мен Самарқанд яқинидаги (ҳозир деярли шаҳарга қўшилиб кетган) қишлоқларнинг бири — Чордарада туғилганман .. Мана шу қишлоқда она тарафдан бўлган бобом Вафохўжа Махсумнинг дала ҳовлиси — қўрғони бўлган. Бобомнинг шаҳардаги бобомерос ҳовлиси Регистон майдонининг рўпарасида — ичкарроқда жойлашган Ҳовузи сангин  гузарида пишиқ ғиштдан тикланган икки қаватли иморатдан иборат бўлиб ҳозиргача сақланиб қолган. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Mirzo Ulug’bek

Ashampoo_Snap_2017.03.23_01h57m20s_002_.png    Инсоният тарихида Мирзо Улуғбек номи билан из қолдирган буюк олим ва мутафаккир Муҳаммад Тарағай Кўрагоннинг фақат исми шарифигина эмас,у қолдирган илмий,тарихий мерос биз учун бебаҳо ва табаррукдир. Муқаддас китобларнинг бирида битилганидек: «Мавтул олими — мавтул олами», яъни олимнинг ўлими оламнинг ўлимидир.

Davomini o'qish

Xurshid Davron. Alg’ul (Mirzo Ulug’bek). 2 pardali fojia videospektakli.

Ashampoo_Snap_2017.03.23_01h56m51s_001_.png22 март — Буюк мутафаккир олим,тарихчи ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек таваллуд топган кун

   Хуршид Давроннинг «Алғул ёхуд Мирзо Улуғбек» номли драматик фожиаси буюк ватандошимиз, олим ва мутафаккир, давлат арбоби Мирзо Улуғбек ҳаётининг сўнгги кунларига бағишланган. Пьеса 1994 йилда ёзилган. 2013 йили «Шарқ юлдузи» журналида босилган ва журналда эълон қилинган «Энг яхши бадиий ва илмий асарлар» танлови ғолиби бўлди.

Davomini o'qish

Mirzo Ulug’bek tavalludining 600 yilligiga bag’ishlangan tantana

021    22 март — Улуғ ватандошимиз Мирзо Улуғбек таваллуд топган кун

  Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллигига бағишланган мусиқий-хореографик томоша. Самарқанд шаҳри, Регистон майдони, 1994 йил, октябрь. Саҳналаштирувчи режиссёр — Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Йўлдошев. Сценарий муаллифи — Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон.
Davomini o'qish

Maqsud Shayxzoda. Mirzo Ulug’bek. Drama & Radiospektakl & Naim Karimov. «Mirzo Ulug’bek»ning yaratilishi

Ashampoo_Snap_2016.10.15_21h29m58s_002_.png    Тақдирнинг инояти билан Шайхзода шўролар дўзахидан тирик қайтибгина қолмай, Шарқнинг буюк сиймоси — Улуғбек ҳақидаги шекспирона буюк асарини яратиш имкониятига эришди. Агар шоир вафот этган куни ўғирланмаганида унинг Беруний тўғрисидаги яна бир муҳташам асари адабиётимиз хазинасини бойитган бўларди… Davomini o'qish

Xurshid Davron. Sohibqiron nabirasi yoki Mitti yulduz qissasi (5 -yakunlovchi qism).

04422 март — Буюк мутафаккир олим ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек таваллуд топган кун

     Улуғбек ичкарига қадам қўйди-ю, бобосининг қовоқлари юмилганини кўриб, қўрқиб кетганидан, ялт этиб бибисига қаради. Бибиси “яқинроқ ўт!” дегандек ишора қилгач, бобосига яқинлашди. Ўша заҳот бобосининг қовоқлари сезилар-сезилмас пирпираганини илғади. Бобосининг кўзларида нур йилтиради. Боланинг бўғзига нимадир тиқилиб келди, аммо ўзини тутиб, бобоси олдида тиз чўкди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Sohibqiron nabirasi yoki Mitti yulduz qissasi (4).

0822 март — Буюк мутафаккир олим ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек таваллуд топган кун

    Муҳаммад Тарағай баҳодир оламдан кўз юмган чоғида Темурбек энди ўн етти ёшга тўлган эди. Кекса амир ўлими яқинлашганини сезгач, фарзандини қошига чорлади. Фарзанди ёнига чўккалагач, кекса барлос хотиржам сўз бошлади: — Толеингда битилган бўлса, ҳукмфармо бўлурсан, аммо ким бўлмагин, мусулмон бўл!..

Davomini o'qish