Mixail Lermontov. She’rlar

00615 октябрь — улуғ рус шоири Михаил Лермонтов таваллуд топган кун

    Лермонтовда шоирликнинг асл моҳияти мужассам. Ҳар бир шоир учун муштарак мезон бўлгулик руҳий қиёфа, маҳорат ва санъат, шоирнинг бурчи, вазифаси ва мақсади мужассам. Лермонтов шеърияти ҳақиқий ҳақпарварлик, ҳақиқий ватанпарварлик, ҳақиқий қаҳрамонлик туйғулари акс этган шеъриятдир (Сулаймон Раҳмоннинг мақоласидан). Davomini o'qish

Mixail Lermontov. Demon (Iblis). Ikkinchi bo’lim

001    Усмон Носир қисқа ҳаётида беш шеърий китоб, бир достон, бир шеърий драма ёзиб қолдирди. Бу китоблар ичида, айниқса, «Юрак», «Меҳрим» деб аталган икки тўплам Усмон Носир ижодининг қўш чўққиси ҳисобланади.Пушкиннинг «Боғчасарой фонтани», Лермонтовнинг «Демон» («Иблис») асарларини ўзбек тилига юксак маҳорат билан таржима қилди. Шоир қилган таржималар бу мушкул санъатнинг ёрқин намуналари сифатида янги авлод таржимонлари учун маҳорат мактаби бўлиб хизмат қилиши шак-шубҳасиздир. Davomini o'qish

Mixail Lermontov. Demon (Iblis). Birinchi bo’lim

Mixail Lermontov. Dengiz to’lqini. She’rlar.

02
15 октябрь — улуғ рус шоири Михаил Лермонтов таваллуд топганига 200 йил тўлди

Таржима жараёнида шу нарсага яна бир бор амин бўлдимки, Лермонтовда шоирликнинг асл моҳияти мужассам. Ҳар бир шоир учун муштарак мезон бўлгулик руҳий қиёфа, маҳорат ва санъат, шоирнинг бурчи, вазифаси ва мақсади мужассам. Лермонтов шеърияти ҳақиқий ҳақпарварлик, ҳақиқий ватанпарварлик, ҳақиқий қаҳрамонлик туйғулари акс этган шеъриятдир. Бу шеърият олижаноб севги, инсоний эзгу ниятлар, гўзал фазилатлар, кучли ҳиссиёт, ўткир ақл, қизғин эҳтирос, тафаккур туғёни, қалб самимияти, башарий фалсафа ва озод шоирона руҳ билан нурланиб туради. Бу шеърият зулм, зўравонлик, адолатсизлик, разолатдан, ёвузликдан, кибру ҳаво, ғийбат, туҳмат, риё каби барча иллатлардан нафратланади. Davomini o'qish

Mixail Lermontov. She’rlar.

077

Михаил Юрьевич Лермонтов [1814.3(15).10, Москва — 1841.15(27).7, Пятигорск] — рус шоири. Болалик чоғлари Пенза губернясидаги Тархан (ҳозирги Лермонтов) қишлоғида кечган. 1827 йилда бувиси Е.А.Арсеньева билан бирга Москвага кўчиб борган ва 1828 йилда Москва университети қошидаги пансионнинг 4-курсига ўқишга кирган. Дастлабки шеърлари, «Черкеслар» (1828) ва «Кавказ асири» (1929) достонлари шу ерда ёзилган. Davomini o'qish