Kibriyo Qahhorova. Chorak asr hamnafas. & Xurshid Davron. Kibriyo opani eslab & Muhammad Ochil. Bir uchrashuv tarixi & Kibriyo Qahhorova. Hujjatli film

07Саҳифа истеъдодли таржимон, Абдулла Қаҳҳорнинг умр йўлдоши Кибриё Қаҳҳорова таваллудининг 105 йиллигига бағишланади.

    Кибриё опа ҳаёт бўлганларида айни шу кунларда 100 ёшга кирган бўлардилар. Ишончим комилки, Абдулла Қаҳҳордек донишманд адибнинг ҳам турмушда, ҳам адабий фаолиятида садоқатли ёрдамчиси бўлган, таржимон сифатида ўзбек китобхонини жаҳон адабиётининг энг сара асарлари билан таништирган Кибриё Қаҳҳорованинг хизмати ҳеч қачон унитилмаслиги учун етарли асос бўлади. Davomini o'qish

Yozuvchi Muhammad Ochil vafot etdi & Yozuvchining «So’z dunyosi»dan sochqilari

Ashampoo_Snap_2017.10.13_19h32m33s_002_.png    Қашқадарёдан нохуш хабар келди. Таниқли адиб,адабиётимиз заҳматкашларидан бири Муҳаммад Очил тўсатдан вафот этибди. Инна лиллаҳи ва инна илаҳи рожиун. Оллоҳ раҳматига олсин! Марҳумнинг оила аъзолари, ёру дўстларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз, сабр тилаймиз. Davomini o'qish

Abdulla Oripov. She’rlar & Muhammad Ochil. Abdulla Oripov saboqlari.

Ashampoo_Snap_2018.03.20_17h52m14s_001_.pngЯширишнинг кераги йўқ, ҳатто баъзи катта адибларимиз асарларида ҳам она тилимизнинг руҳи синиқ. Аксарият сўзларимиз луғатлар “қабрига” кўмилиб қолмоқда. Луғатимиздан ўз ўрнини топган арабча, форсча сўзларни тобора камроқ қўллаяпмиз. Менимча улардан, албатта, фойдаланиш зарур, лекин меъёри билан. Шуни билингки, қайси тилда синоним кўп бўлса, ўша тил бой ҳисобланди. Тилимизда эса синонимлар беҳисоб. Davomini o'qish