Muhammad Rahmon. She’rlar & Bahodir Sodiqov. She’riyatning ona tili

045     Покиза поэтик юксакликда шоирлар иккига: бевосита ва бавосита шоирларга ажраладилар. Муҳаммаджон Раҳмонов — бевосита шоир. Бу дегани, унинг юраги шоир демак. Унинг кўпгина ва ҳал қилувчи шеърлари бевосита шеърлар бўлиб, улар шеъриятнинг она тилида ёзилган. Davomini o'qish

Muhammad Rahmon. She’rlar & «Abadiy nido» kitobidan she’rlar

Ashampoo_Snap_2017.06.13_19h08m31s_002_.png   Бугунги шеърлардан зериксам, дилим  тоза  сатрларни қўмсай бошласа,  Муҳаммад Раҳмон китобини олиб, ўқий бошлайман. Ўша лаҳзаларда бирга ишлаган ёшлик дамларимизгина эмас, шеър билан нафас олган кунлар, шеър  деб  уйқусиз ўтган тунлар хотираси  кўз ўнгимда жонланади. Муҳаммад Раҳмон авлоддошларим даврасидаги энг забардаст шоирлардан бири эди (Хуршид Даврон хотираларидан). Davomini o'qish

Roberto Fernandes Retamar. She’rlar

021
Шу йилнинг июлида 84 ёшни қаршилаган Роберто Фернандес Ретамар нафақат Куба, балки испантилли адабиётнинг ёрқин вакилларидан биридир. У Рубен Дарио, Никола Вапцаров, Беналдо Перес номида халқаро ва бошқа кўплаб мукофотлар билан тақдирланган. Унинг шеърларида ижтимоий ва инқилобий руҳ кучли намоён бўлади. Davomini o'qish

XX asr rumin she’riyatidan.

04      ХХ аср румин шеъриятининг ёрқин вакиллари Тудор Аргези, Василе Николеску, Марин Сореску, Йон Карайон, Ана Бландиана, Ион Александру шеърларини Шавкат Раҳмон, Муҳаммад Раҳмон ва Мирпўлат Мирзо таржимасида тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Kuba she’riyatidan: Nikolas Gilyen, Roberto Fernandes Retamar, Euxinio Florit

034      Испанча шеърият асрлар давомида жуда кўп қитъалардаги мамлакатларда тараққий топган. Шу жумладан, испанча Куба шеърияти ҳам жаҳон шеъриятининг зарварақларидан бири сифатида тан олинади. Бугун сизга ана шу шеърий хазинани бойитган уч шоир: Николас Гильен, Роберто Фернандес Ретамар ва Эухинио Флорит шеърларини тақдим этамиз. Шеърлар рус тилидаги манбалар асосида таржима қилинган. Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov. Yosh qalbning tajribalari. Birinchi maqola (1980)

09     Саксонинчи йилларга кириб бораётган ва бизнинг ёш шоирларимизнинг қалб қўрида тобланиб чиқаётган бу қаҳрамон нафис туйғуларга, нозик сезимларга, майин сўзга жуда ташна. У жар солмайди, баёнотлар бермайди, у ўзи ҳақида, ўз сезгилари, кечинмалари, яхши ва ёмон кўрадиган нарсалари, ҳаётий қарашлари ҳақида жуда секин, жуда майин, жуда беозор сўзлайди. Лекин у ўзининг жуда секин айтаётган гапларини бутун дунё эшитишини хоҳлайди. Davomini o'qish

Bahodir Sodiqov. She’riyatning ona tili.

Ashampoo_Snap_2017.03.04_17h53m06s_004_.png     Ушбу саҳифа мен учун қадрли бўлган икки инсон ва ижодкор: қатор йиллар бир хонада ўтириб ишлаган, ҳамсуҳбату авлоддош бўлган ўзбекнинг бетакрор шоири Муҳаммад Раҳмонга ва бор-йўғи 21 йил умр кечирган, гўдак инисини қутқараман деб ўз жонини қурбон қилган, матбуотда илк чиқишларидаёқ зукко ўқувчи назарига тушган, Бобораҳим Машраб, Сўфи Оллоёр ижодини чуқур ўрганган, Рауф Парфи, Муҳаммад Раҳмон ва камина шеърлари ҳақида эсда қоларли мақолалар ёзган ёш  адабиётшунос олим Баҳодир Содиқовга бағишланади. Тирик бўлишганда шу  кунларда Муҳаммад Раҳмон 65 ёшга, Баҳодир Содиқ 55 ёшга тўлган бўларди. Яратган ҳар ҳар икки муҳтарам инсонни раҳматига олган бўлсин. Davomini o'qish

Matnazar Abdulhakim. Ezgulik ishqida (Muhammad Rahmon «Saylanma»siga yozilgan kirish so’zi)

4-06Ноёб истеъдод эгаси Муҳаммад Раҳмон таваллудининг 65 йиллиги олдидан

   …Сўзбошимиз ибтидосида келтирганимиз ҳазрат Навоийнинг “Дурраи маъни истасанг, сен айлагил гуфтор бас” каби насиҳатлари ҳам мутлақо нисбийдир. Аслида эса шоир сўз айтишдек машаққатли бахтдан ўзини бир лаҳза ҳам тиймаслиги, эзгулик тарафида туриб, ёвузликка қарши курашдан тўхтамаслиги керак. Бунда жасорат шоирнинг кундалик бурчи. Муҳаммад Раҳмоннинг ушбу китоби фикримизнинг далилидир. Davomini o'qish

Muhammad Rahmon. Hazrati Bashir hikmatlari & Xurshid Davron. Muhammad Rahmonni eslab

055Ноёб истеъдод эгаси  Муҳаммад Раҳмон таваллудининг 65 йиллиги олдидан

Шоирнинг биргина «Яшил дарё» тўплами ўзбек шеъриятидаги бадиийлик жиҳатидан энг юксак китоблар қаторига киради. 1979 йилда нашр бўлган бу китоб ўша йилнинг биринчи китоби эди десам, хато қилмайман (Бир дўстимиз эса «Муҳаммад Раҳмоннинг “Яшил дарё” тўпламини 1979 йилнинг энг самимий китоби» деб ёзган эди) . Бу китобдаги ҳар бир шеър ҳақида алоҳида мақола ёзиш мумкин. Агар шоир биргина шу китобини қолдирганда ҳам ундаги ҳар бир шеър, ҳар бир сатр буюк истеъдод ҳақида дарак берарди. Davomini o'qish

Shuhrat Rizayev. Yashab o’tdi yonimizda uch shoir.

099
Ҳалоллик – ғирромликнинг зидди, инсонни ҳаётлигида ҳам ва, айниқса, дунёдан ўтганидан кейин юксак инсоний мартабада хотирлашга боис бўлгучи фазилат. Инчунун ижоддаги ҳалоллик ижодкор умрини авлодлар силсиласида мудом пойдор этгувчи сифат – хусусият. Камина назарда тутаётган уч шоир – “уч аламкаш”, “уч қаландар”, “уч биродар”, “уч навойи”, “уч вафойи” – Шавкат Раҳмон, Муҳаммад Раҳмон, Матназар Абдулҳаким, назаран, худди шундай ижодкорлар эди. Davomini o'qish

Muhammad Rahmon. «Yashil daryo» (1979) kitobidan she’rlar.

006    Унинг биргина «Яшил дарё» тўплами ўзбек шеъриятидаги бадиийлик жиҳатидан энг юксак китоблар қаторига киради. 1979 йилда нашр бўлган бу китоб ўша йилнинг биринчи китоби эди десам, хато қилмайман. (Бир дўстимиз эса «Муҳаммад Раҳмоннинг “Яшил дарё” тўпламини 1979 йилнинг энг самимий китоби» деб ёзган эди (Хуршид Давроннинг «Муҳаммад Раҳмонни эслаб» мақоласидан. Мақола мана бу саҳифада). Davomini o'qish

Ismat Xushev. Bolalar uyida ulg’aygan shoir (Muhammad Rahmonni eslab).

044    Мен Муҳаммад Раҳмон билан «Ёш гвардия» нашриётида 7-8 йил давомида бир хонада ўтириб ишлаганман.Айни шу сабабдан Муҳаммаджон аканинг феълу атворини яхши биламан. Покиза,оқкўнгил,сархуш пайтида ҳар икки гапидан кейин қаҳ-қаҳлаб куладиган ва энг муҳими жуда катта истеъдод эгаси ва ажойиб инсон эди Муҳаммад Раҳмон. Davomini o'qish