Muhammad Rahmon. ‘Binafsha’ va boshqa she’rlar

012     Адабиётсиз халқ, агар шундай халқ бўлиши мумкин бўлса, виждонсиз халқдир. Мен Муҳаммад Раҳмонни халқимизнинг виждонини таъмин этаётган инсонлардан, деб биламан. Бундай ижодкорлар умумжаҳон маънавиятининг олдинги жабҳаларида маҳкам туриб ижод этадилар ва ҳамиша тараққиёт сари илгарилайдилар. Уларнинг эгаллаган сарҳадлари ҳамиша ўзлариники ҳамда уларга издош бўлган ўзгаларники. Шунинг учун ҳам уларда орқага қайтишга йўл йўқ. Бу йўл улар учун, не бахтки, мангуга бекилган (Матназар Абдулҳакимнинг Муҳаммад Раҳмон сайланмасига ёзган кириш сўзидан. Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish