Alisher Navoiy. Muhokamat ul-lug’atayn.

666     Алишер Навоий тилшуносликка доир асари «Муҳокамат ул-луғатайн»ни ҳижрий 905, милодий 1499 йилда ёзди. Улуғ ижодкор умрининг сўнгида яратган бу китоб аҳамияти беқиёсдир.  Она тили – туркийда  «Хазойин ул-маоний», «Хамса» сингари лирик ва эпик ижодиётнинг мумтоз, буюк намуналарини яратиб, Шарқ адабиётида Низомий, Деҳлавий мақомига кўтарилган Алишер Навоий «Муҳокамат ул-луғатайн» мисолида тилимизнинг бадиий имкониятларини инкишоф этади. Асарга шоирнинг ярим асрдан ортиқ туркий тил хазинасида амалга оширган ижодий тадқиқотлари – назмий ва насрий китобларни вужудга келтириш тажрибасидан келиб чиқиб тартиб берилади. Davomini o'qish