Xurshid Davron. Uxlaganlar, uyg’oning! Xotirot she’rlari.

2233

   Хуршид Даврон ижодини кузатган одам унинг умумий “ватан”га интилиш урф бўлган шўро даврида ўзининг миллати ва ватани тарихига кўп мурожаат қилгани, гоҳо ундан фахрланган бўлса, кўпроқ қайғуриб, ёзғирганига гувоҳ бўлади. Шоир миллати ва ватанини севгани учун унинг тарихини кўп куйлагани, шубҳасиз. Davomini o'qish

Nurulloh Muhammad Raufxon. Bir sotqin va uning chaquvlarida jo’mardlarning ta’riflari

Ashampoo_Snap_2017.07.02_16h05m18s_003_.pngБуюк турк ўғлони Исмоил Ғаспиралининг шогирди ва собит издоши, негадир узоқроқ ухлаб қолган Туркистон бобони асрий уйқудан уйғотишга, занжирбанд шерни занжирдан халос этишга қатъий бел боғлаб чиққан жадидлардан бири ва ўнгдори, эллик бир ёшли Мунавварҳон Қори Абдурашидхон ўғли 1929 йил нўябирининг 5-куни махфий сиёсий политсайчилар томонидан ҳибсга олиниб, терговга тортилади. Davomini o'qish

Munavvar Qori. Ikki maqola va she’rlar.

Ashampoo_Snap_2017.07.02_15h57m43s_001_.png   Эй қардошлар, вой миллатдошлар!!! Кўзимиз ғафлат уйқусидин очиб, атрофимизға назар солмакимиз лозимдир. Ҳар миллат ўз саодат ҳол ва истиқболини муҳофазатиға биринчи восита илм ўлмакиға қаноат ҳосил қилиб илм ва маорифға ортиқ даражада кўшиш қилган бу замонда бизлар бу ғафлат ва жаҳолатимизда давом этсак, истиқболимиз ниҳоятда хавфлик ўлуб ҳамма оламга масхара ва кулгу ўлмоғимизда ҳеч шубҳа йўкдир. Davomini o'qish

23 may — Buyuk vatandoshimiz Munavvar Qori milliy ozodlik yo’lida shahid bo’lgan kun. Unutmaylik!

Ashampoo_Snap_2017.07.03_16h35m54s_003_.png23 май — Буюк ватандошимиз Мунаввар Қори миллий озодлик йўлида шаҳид бўлган кун. Унутмайлик!

1931 йил 23 май куни Мунаввар қори Абдурашидхон ўғли Москванинг Бутирка турмасида отиб ўлдирилган эди. Сал кам бир йилча аввал жоҳил шўро зиндонида экан, у ўзини тергов қилган нокасларга шундай деган эди: «Ҳозир мен сизнинг қўлингизда тутқинликдаман, агар ўлдирмоқчи бўлсангиз, мана сизга менинг бошим…Бутун умрини миллатини маърифий равнақ йўлига бошлашга уринган, она юрти Туркистон ҳуррияти учун сўнгги нафасигача курашган буюк ватандошимизни ёд этайлик, улуғ Инсон ҳақларига Қуръони Каримдан оятлар тиловат қилайлик. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Unutilmas sizning nomingiz

007
31 август — Қатоғон қурбонларини хотирлаш куни

   Шеърларининг бирида: “Устимдан асрлар, мозийлар ўтар”, — деб ёзган Хуршид Давроннинг битикларида боболар тоғдек виқорли, қоядек чўнг, булоқдек тоза, тоғ ҳавосидек тиниқ қилиб тасвирланганидан  шеър ўқирмани уларни дарҳол суйиб қолади. Шоир ўз битикларида элу-юрт тарихининг нафақат шонли, балки қонли саҳифаларини ҳам яширмай акс эттирган. Davomini o'qish

Halim Sayyid. Jadidchilik — yangicha harakat.

021
Беҳбудий Самарқанд жадидларига карвонбоши бўлса, Мунаввар қори Тошкентда жадидларга йўлбошчи эди. Ўз вақтида «Ҳақ олинур, берилмас» каби даъватларни айта олган инсонлар ҳам улар эдилар. Қолаверса, бу инсонлар кўплаб сафдошларни атрофларига жамлагандилар. Фитрат, Абдулла Авлоний, Чўлпон, Садриддин Айний каби юрт фидойилари фикримиз далилидир. Davomini o'qish

ХХ аср ўзбек шеърияти антологияси. Мунаввар қори Абдурашидхонов

qori

Адиб, мураббий, муҳаррир, маърифатпарвар, жамоат арбоби Мунаввар қори Абдурашидхон ўғли 1878-йилда Тошкент шаҳрининг Шайх Хованд Тоҳур даҳаси Дархон маҳалласида мударрис оиласида туғилди. Тошкентдаги Юнусхон мадрасасида ўқиди, сўнгра таҳсилини Бухорода давом эттирди, Тошкентга қайтгач, Дархон масжидида имомлик вазифасини бажаради.
Мунаввар қори ХIХ асрнинг охиридан бошлаб жадидчилик ҳаракатларида фаол иштирок эта бошлади. 1901-йилда ўз ҳовлисида, кейинчалик Тошкентнинг турли даҳаларида жадид мактабларини очади. Бу мактаблар учун 1907-йилда «Адиби аввал», «Адиби соний» дарсликларини яратади. «Тажвид ал-Қуръон», «Ер юзи» сингари қўлланмаларни тузиб, нашр этади. Болалар учун қатор шеърий ва насрий ҳикоялар ёзади. Davomini o'qish