Murod Muhammad Do‘st: «Saviyani savlat bilan belgilash zamoni o‘tdi»

044   Шу кунларда ярим бетлик очиқ ва аччиқ мулоҳазалари сабаб тепадагиларга ёқиш истагидаги кимсалар томонидан, айтган гапидан кўз юмиб, шахсиятига қарата тош отиш бошланган таниқли ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўстнинг  «Кино санъати» журналида эълон қилинган суҳбатидан иқтибослар тақдим этмоқдамиз. Суҳбатда ёзувчи кино соҳаси ҳақида гапириб, бугунги ижтимоий воқеликка ҳам муносабатини билдириб ўтган. Davomini o'qish

Murod Muhammad Do‘st. Dashtu dalalarda. Hikoya & Radiohikoya

11  Атоқли адиб Мурод Муҳаммад Дўстнинг 70 ёшга тўлиши муносабати билан «XX аср ўзбек адабиётидаги энг гўзал ҳикоя»лардан бири сифатида тан олинган ҳикоя ва унинг асосида тайёрланган радиоинцинировкани тақдим этамиз… Davomini o'qish

Murod Muhammad Do’st. Darvoza yonidagi it.

Ashampoo_Snap_2017.04.12_23h14m11s_001_.pngАТОҚЛИ ЁЗУВЧИ МУРОД МУҲАММАД ДЎСТНИ 70 ЁШИ БИЛАН САМИМИЙ ҚУТЛАЙМИЗ!

Тонготарда итни уйқу элитди. У тушида онасини кўрди. Кейин уни хўжайин чакмонининг бағрига солиб, уйига опкелди. Унга сири кўчган сопол товоқчада сут беришди. Хўжайиннинг болалари суйиб эркалашди, унинг жажжи оқ-қора холдор панжаларини ўпиб, юзларига суркашди… Davomini o'qish

Murtazo Qarshiboy. O’nglanmagan taqdir talqini & Murod Muhammad Do’st. Lolazor

Ashampoo_Snap_2017.01.25_15h23m09s_001_.png12 апрел — Мурод Муҳаммад Дўст таваллудининг 70 йиллиги. Атоқли адибни чин юракдан қутлаймиз!

Ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўстнинг “Лолазор” романида икки хил одамнинг тақдири (асл қисмати эмас, бергиси) бадиий таҳлил қилинади. Бу ёлғон тақдир эгаларидан бири – Назар Яхшибоев, иккинчиси – Ошно. Аслида, Саидқул Мардон таъбири билан айтсак, Ошно мавзуси – очилмаган қўриқ. Асосий гап – Яхшибоев хусусида. Ошно бошқалар қатори шунчаки илова, холос! Davomini o'qish

Murod Muhammad Do’st. Bir toychoqning xuni.

01112 апрел — Мурод Муҳаммад Дўст таваллудининг 70 йиллиги. Атоқли адибни чин юракдан қутлаймиз!

   Мурод Муҳаммад Дўст асарларининг қаҳрамонлари ўзи учун қадрдон маскан – киндик қони тўкилган юрт – Самарқанд вилоятига қарашли Жом қишлоғи одамлари. Бу юртни ёзувчи асарларида “Галатепа” деган чиройли адабий ном билан атайди (Умарали Норматовнинг «Мурод Муҳаммад Дўст ижодига бир назар» мақоласидан.Мақолани мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин).» Davomini o'qish

Murod Muhammad Do’st. «Toshkentdan maktublar» turkumidan ikkinchi maktub: Said Ahmad

12   Би-би-си Ўзбек хизмати беш йилча аввал  “Тошкентдан мактублар” рукни остида янги лойиҳага қўл урган ва таниқли ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст бу рукннинг муаллифи экани ҳақида хабар берган эди. Саҳифамизда Мурод Муҳаммад Дўстнинг машҳур актёр, Халқ артисти Шукур Бурҳонга бағишланган   биринчи мактуби билан таништирган эдик. Бугунги — иккинчи мактуб машҳур ўзбек адиби Саид Аҳмад ҳақида. Davomini o'qish

Umarali Normatov. Murod Muhammad Do’st haqida & Ikki qissa

001Мурод Муҳаммад Дўст асарларининг қаҳрамонлари ўзи учун қадрдон маскан – киндик қони тўкилган юрт – Самарқанд вилоятига қарашли Жом қишлоғи одамлари. Бу юртни ёзувчи асарларида “Галатепа” деган чиройли адабий ном билан атайди. Бунинг боиси шуки, муаллиф туғилиб ўсган қишлоғи ҳақида ҳужжатли асар – очерклар туркуми ёзмоқчи эмас эди, балки ўша қадрдон масканда туриб таниш манзаралар, чеҳралар воситасида ўша кезлардаги миллат ҳаёти, ҳолати, руҳиятида кечаётган жараён – эврилишларни, шахсан ўзини қийнаётган ўй-кечинмаларни ифода этишга чоғланади… Davomini o'qish

Murod Muhammad Do’st. «Toshkentdan maktublar» turkumidan Shukur Burhon haqida maktub & Shukur Burhonov haqidaikki videofilm

006  Би-би-си Ўзбек хизмати беш йилча аввал “Тошкентдан мактублар” рукни остида янги лойиҳа бошлаган ва Ўзбекистоннинг етакчи ёзувчиси Мурод Муҳаммад Дўст бу рукннинг муаллифи бўлган эди.  Машҳур актёр, Халқ артисти Шукур Бурҳонга бағишланган биринчи мактубда адиб  ўзбек театри ва кино санъатида ўчмас из қолдирган устоз санъаткор ҳақидаги эсдаликлари билан ўртоқлашади. Davomini o'qish

Murod Muhammad Do’st. «Zarbulmasal» va boshqa masalalar. Ne’mat Aminov haqida hangomalar.

Ashampoo_Snap_2017.07.12_16h34m06s_011_.png    Бугун (17.07)  машҳур адиб Неъмат Аминов таваллуд топган кун.  Бу ажойиб инсон худди бизни ташлаб кетмагандай, орамизда юргандай. Эслаганда юзингга табассум ёйилади. Эслаганда ғаройиб хотиралар туғилади. Худди Мурод Муҳаммад Дўстнинг Неъмат акани эслаб ёзган ҳангомаларидай. Уларни яна бир карра тўлиқ ҳолда сизга тақдим этишдан аввал Неъмат ака (тепада) хафа бўлиб қолмаслиги учун унинг бир ҳангомасини ўқинг. Davomini o'qish

Grant Matevosyan. Mesrop. Hikoya

07    Ҳамқишлоқлари — чўпонлар, соғувчилар, бузоқбоқарлар Месропга бир нима дейишолмасди, улар пода боқиш, сигир соғиш, қўйнинг жунини кирқиш ва яна минг бир ташвиш билан овора эдилар. Лео, Ованес Туманян, Зармайр, эрамизгача бўлган вақту эрамизнинг ўзи, 1907 ва бошқа йилларга келсак, бу нарсалар гўё Месропнинг уйидаги ашқол-дашқолларга ўхшарди, истаса бу ёққа осиб қўяди, истаса — бошқа ёққа. Davomini o'qish

Rahmon Qo’chqor. Yana “Galatepa…”ga qaytib

02    Рус ёзувчиси Григорий Бакланов ўтган асрнинг 80-йилларида “Дружба народов” журналида чиққан мақоласида Мурод Муҳаммад Дўст ҳикоя услубининг бир муҳим жиҳати тўғрисида гапирганди. У ҳам бўлса, М.М.Дўст асарларида ёзилганидан кўра англашиладигани кўпроқ экани, бу ёзилмаган қисм фаросатли ўқувчи онг ва тафаккурига кўчиб, унда ўсиб бориши ҳақидаги фикр эди. Davomini o'qish