Muslimbek Musallam. She’rlar

066   Ростини айтсам, нафратсиз, ғафлатсиз, қўрқув ва кибрдан холи, меҳрибон дарахтларга ҳаваси келган Муслимбекка бир мухлис сифатида ҳавас қиламан ва Худога оналар кўнглидан ўтиб бораётганига ишонтиролган бир ўзбек шоири юрагининг қақроқ ерида унган Ватан деган табаррук гиёҳ нафаси, атри, сабри Сўз билан қадрдон кўнгилларга етишидан, иншаоллоҳ, умидворман (Одил Икромнинг сўзидан). Davomini o'qish

Furo’g’ Farruxzod. Maktublar va she’rlar & Muslimbek Musallam. Furo’g’ Farruxzodga bag’ishlov

09  5 январь — Фурӯғ Фаррухзод туғилган кун

 Шеър мен учун бир деразадир. Қачонки у томонга борсам, ӯзидан-ӯзи очилади. Мен у ерда ӯлтираман, қарайман, куйлайман, шовқин кӯтараман, йиғлайман, дарахтлар тасвири билан қӯшилиб кетаман ва биламанки деразанинг нариги томонида бир фазо бор, бир одам бор – бу одам 200 йилдан кейинми ё 300 йил олдинми туғилган, бунинг фарқи йӯқ. Шеър “борлиқ” ва “вужуд” билан боғланиш воситасидир. Яхшилиги шундаки одам шеър ёзганда, мен ҳам борман, ё мен ҳам бор эдим дея олади. Бундай бӯлмаганда, қандай қилиб мен борман, ё мен бор эдим, дейиш мумкин? Мен ӯз шеъримда бир нарсани излайман, аксинча, ӯз шеъримда ӯзимни топаман. Davomini o'qish

Muslimbek Musallam. Yangi she’rlar

Ashampoo_Snap_2017.03.28_22h10m19s_011_a.pngМуслимбек Мусалламнинг шеъриятида ўзига мафтунликдан йироқ, хавфу умид орасида яшаётган, унутилган битта ғарибгина шеър орзусида Худованд томон покланиб бораётган Одамни кўраман. Шунингдек, адабиёт мулкида унинг “ўйчан сурати” билан бирга тирик сатрлари ҳам қолишига ишонаман (Одил Икромнинг сўзидан). Davomini o'qish

Muslimbek Musallam. She’rlar

047    Муслимбек Мусалламнинг шеърларида нафақат бугунги ёш қаламкашларнинг  қалб тажрибалари, шу билан баробар шу кундаги ўзбекча шеърнинг табиатида  яна қайта уйғонаётган дард билан сўзнинг омухталигига интилиш намоён бўлмоқда. Davomini o'qish

Muslimbek Musallam. Kel, ko’zimning ochiqligida

09    Cиз севган Август кеча майин ёмғирлари билан деразамга урилди. Ишдан чиқиб кетаяпман… ортимда оғриқлари билан бир кун, бир тун, бир қуёш, бир ой, осмон тўла юлдузлар мўлтираб қолди. Мен эса туннинг зулмати аро шўнғиб кетдим. Эрта қуёшни топиш саодати бор экан, бизни йўллариммиз хамиша зулматлар оралаб ўтишини тушундим… Davomini o'qish

Muslimbek Musallam. Maktub

07

    Анна, сизни шеърларингизни асирига айланганимга ҳам мана ўн йил бўлди. Сиз ҳақингизда нимадир эълон қилинса дарров олиб кўз югуртираман. Шеърларингиздаги енгилмас матонат қаршисида хайрон қоламан. Бир аёлни умр буйи тортган ичкин изтиробларини сиз шеърларда жуда оддий, жуда содда ,жуда майин берасиз. Бу баҳор эпкинларидай дил осмонида сайр айлаган қалдирғочлар оҳидай ёқимли. Ёмғирли тонг сизни хаёл сураман. Сиз дераза пардаларини очиб борлиққа бўйлаётган бўласиз. Davomini o'qish

Jaloliddin Rumiy. Hikmatlar

022

Ҳазрат Алишер Навоий «Устозлар устози» деб шарафлаган, Абдураҳмон Жомий эса «У пайғамбар эмас, аммо пайғамбарлик китоби бор» деб улуғлаган Жалолиддин Румий — жаҳон адабиётининг муаззам сиймоларидан бири. У ўзидан кейинги Шарқ ва Ғарб сўз санъатига катта таъсир ўтказди. Шарқнинг буюк сўз усталари Мавлонони ўзларига устоз деб билишган. Буюк Ҳёте Абулқосим Фирдавсий, Шайх Саъдий, Хўжа Ҳофизлар қаторида Жалолиддин Румий ижодини ҳам «Хизр чашмаси» деб атаган. Davomini o'qish

Muslimbek Musallam. Sabr.

091    Зиёвиддин Мансуров, Дилором Эргашева каби устозлар мактабидан сабоқ олиб, улар меҳридан баҳраманд Муслимбек Мусалламнинг шеъриятида ўзига мафтунликдан йироқ, хавфу умид орасида яшаётган, унутилган битта ғарибгина шеър орзусида Худованд томон покланиб бораётган Одамни кўраман. Шунингдек, адабиёт мулкида унинг “ўйчан сурати” билан бирга тирик сатрлари ҳам қолишига ишонаман. Davomini o'qish