Muyassar Tilovova. Olmazor

muyassar

Муяссар Тиловова

ОЛМАЗОР
Ҳикоя

− Келгинди.
− Сен кетмонсан, дастаси синган кетмон.
− Молбоқар.
− Дала кўрсичқони.
− Кўчманчи.
− Каламуш.
Бизнинг даҳанаки, аммо охири кўринмайдиган урушларимиз мана шундай бошланади. Чўпон болалар билан айни тушда бошланган жанжал то шомгача, кун ҳовуридан тушгунича давом этади. Чунки фақат шу пайтда сойда чўмилишни тўхтатиб уйга кетамиз. Аслида бир-биримизни нима деб сўксак ҳам эшитмаймиз, улар сойнинг нариги, биз эса бу қирғоғида бўламиз. Davomini o'qish