Nabijon Boqiy. Rohila (Yeru osmon orasida yuz yil saqlangan bir muhabbat qissasi)

Ashampoo_Snap_2017.07.23_23h24m46s_001_.png   Қувалик тарихчи дўстим Нодирбек МДА фондидан Мўъминжон Ҳакимнинг ўзбек тилида, араб имлосида ёзилган салкам 1000 саҳифалик “Хотира дафтари”ни буюртма бериб олиб, Қироатхонада бошини кўтармасдан мутолаа қилаётганини кўриб, кулгим қистарди: “Оббо, яна ўша муҳаббатномани ўқияпсизми? Туркистон мухторияти тарихини ким ўрганади? Носирхон тўранинг тақдирномаси яна юз йил чанг босиб ётаверадими?” деб қўярдим норози бўлиб. Davomini o'qish

Lev Gumilyov. Qadimgi turklar & Lev Gumilyov haqida maqolalar

Ashampoo_Snap_2017.05.20_17h27m01s_004_.png
Атоқли туркшунос олим Лев Гумилёвнинг 105 йиллиги олдидан

     Икки таниқли рус шоири — Николай Гумилёв билан Анна Ахматова оиласида туғилган Лев Гумилёв бутун умри давомида сиёсий таъқиб остида яшади. Аммо, илмга бўлган ташналик, айниқса,туркийлар тарихига бўлган беқиёс қизиқиш (онаси томирида туркий қон бўлгани таъсирида бўлса керак), узоқ ва машаққатли меҳнату изланишлар Лев Гумилёв номини дунё илм аҳли томонидан тан олинган билимли тарихшунос тимсолига айлантирди. Davomini o'qish

Safter Nagayev. Keldingmi,bolam?.. Esse & Nabijon Boqiy. «Keldingmi, bolam?» haqida

Ashampoo_Snap_2017.05.05_12h23m12s_001_.png18 май — Қрим татарлари депортация қилинган куннинг 73 йиллиги

      Бир неча ой аввал Сафтер Нагаевнинг «Келдингми,болам» эссесидан парча эълон қилган эдим. Бугун эса асарни ўзбек тилига ўгирган Зебунисо Ҳусайн тақдим этган эссенинг тўлиқ матнини сизга тақдим этмоқдаман.
Сафтер оға менинг хотирамда, энг аввало, самимий инсон сифатида муҳрланиб қолган. Кўринишидан жуда хотиржам бўлган Сафтер оғанинг юрагида она юрт соғинчи қайноқ лавадек отилиб туриши фақат унинг қалами битган асарларида ёрқин намоён бўларди. Davomini o'qish

Nabijon Boqiy. Qodiriy qachon qatl etilgan? & Qatlnoma.

Ashampoo_Snap_2016.09.27_17h50m31s_002_.png1938 йилнинг 4-7 октябрида миллатимизнинг улуғ зиёлилари қатл этилган эди

Бир куни мен Н. А. Муҳиддиновга қўнғироқ қилдим, ўзимни таништирдим. Маълум бўлишича, у Ўзбекистон Ёдгорликларни сақлаш жамиятининг раиси экан. «Ишхонамиз Алишер Навоий кутубхонасининг ёнида, «Баҳор» ашула ва рақс ансамблига кириладиган дарвозахона тепасида жойлашган», деди Н. А. Бўш вақтимни сўради. Учрашув вақтини келишиб олдик, белгиланган пайтда Ёдгорликларни сақлаш жамиятига бордим. Айтилган бинонинг иккинчи қаватига кўтарилиб, қабулхонага кирдим.. Davomini o'qish

Ofoq Mas’ud. Muvakkil Vaysman

001     Ғулом Ҳусайнли Фанлар академияси ҳовлисига қадам қўйди-ю, кутилмаган манзарадан саросимада қолди. Чамаси, шаҳарни мўр-малаҳдай босиб кетган, дуч келган муассасаю дўкон ва емакхоналар пештоқига ҳар турли лавҳаларни осиб, кўча-кўйда беғамгина кавшаниб юрадиган, юзлари қип-қизил ажнабийлар, ниҳоят, бу даргоҳга ҳам бошини тиққан кўринади. Davomini o'qish

Nabijon Boqiy. Bolalikdan bolalikka qaytgan shoir

034    Атоқли адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул: “Аслини олганда, шоирнинг ҳақиқий умри ўлганидан кейин бошланади, агар ундан одамларга наф келтирадиган, “ишлайдиган” мерос қолган бўлса, шоир ҳеч қачон ўлмайди, минг-минглаб китобхонлар қалбида яшайверади. Рауф Парфи, Шавкат Раҳмон, Тўра Сулаймон, Аъзам Ўктам каби ижодкорлар, илло, ўлмайдиган шоирлар сирасига киради”, деган эди. Davomini o'qish

Akutagava Ryunoske. To’qayda

022    Рюноскэ Акутагава ХХ аср япон адабиётини жаҳонга танитган адиблардан бири. У япон ҳикоячилик санъатини янги поғонага кўтарди, хоҳ тарихий, хоҳ замонавий мавзудаги асарларини олиб қаранг, барчасида япон миллатига хос анъаналар, характерлар яққол кўриниб туради. Адиб ижодидаги кўплаб намуналар дунёдаги барча тилларга таржима қилинган, талай ҳикоялари экранлаштирилган. Davomini o'qish

O’zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron va yozuvchi Nabijon Boqiy ishtirokida Termiz davlat universiteti filologiya fakul`tetida o’tkazilgan ijodiy uchrashuv

01     2015 йил 6 март куни Термиз давлат университети филология факультетида «Сурхон ёшлари” газетаси, филология факультети, университет иқтидорли талабалар академияси ташаббуси билан вилоятимизга ташриф буюрган таниқли ижодкорлар Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон ва ёзувчи Набижон Боқий иштирокида ижодий учрашув бўлиб ўтди. Davomini o'qish

Nabijon Boqiy. Og’am bilan suhbat

015

Илгари Хоразмга борсам, Рўзимбойнинг Урганчда иши бор кунларини мўлжаллаб сафарга чиқардим. Эрталаб поезддан тушиб тўппа-тўғри Матназар оғанинг ишхонасига борардим. Ёзувчилар уюшмасининг вилоят бўлимида Матназар оға ишлаб ўтирган бўларди. Суюниб кетарди бояқиш. Биргалашиб ўша тобда Матназар оғани ўйлантираётган мавзу тўғрисида бош қотирар эдик. Davomini o'qish

Rauf Parfi hayoti va ijodiga bag’ishlangan esse va maqolalar.

02727 cентябр — Рауф Парфи таваллуд топган кун

   Бугун туркий оламнинг улуғ  шоири Рауф Парфи таваллудига 69 йил тўлади. Бир йил давомида саҳифамизда Рауф акага бағишланган  кўплаб мақолалар ва хотираларни,шоир ижодидан намуналар  эълон қилдик. Бугун устознинг таваллуди муносабати билан уларнинг айримларини эслатиб ўтамиз. Davomini o'qish

Nabijon Boqiy. Asqar Mahkam Kofarnihonga qaytdi…

04
Асқарнинг шеърлари ўқилаверади. Асқарнинг шеърлари ҳар куни ўқиладиган шеърлар эмас, улар умр бўйи ўқилади, умр бўйи китоб жавонимизнинг кўзга кўринадиган жойида туради. биз Асқарнинг китобидан битта шеърни ўқиб бир неча кун ўйлаб юрамиз, бир неча кун бирга юрамиз. Бирга юрадиган дўст, бирга турадиган дўст вафот этиши мумкинми?! Фақат олис сафарга кетган, холос. Davomini o'qish