Navro’z ayyomi qutlug’ kelsin! & Xurshid Davron. Bahor she’rlari & Boysun. Musiqiy-etnografik film. «Xurshid Davron kutubxonasi»ning Navro’z sovg’alari

Ashampoo_Snap_2017.03.20_18h17m32s_002_.png    Барча юртдошларимни, «Хуршид Даврон кутубхонаси» сайти муаллифлари ва мухлисларини, ижодкор ака-укалариму опа-сингилларимни, қавму қариндошларимни, қўни-қўшниларимни, фарзанду набираларимни Наврўз айёми билан чин юракдан қутлайман. Барчангизга Яратгандан саломатлик, хотиржамлик ва ҳаётий қувончлар тилайман! Davomini o'qish

«Xurshid Davron kutubxonasi»dan Navro’z sovg’asi

Ashampoo_Snap_2017.03.09_18h11m07s_002_.png   Ўзбекистон Республикаси кино, сурат ва овозли ҳужжатлар Марказий давлат архивида сақланаётган видеотасвирлар асосида тайёрланган «Мусиқий альбом» видеотуркумини «Хуршид Даврон кутубхонаси» вебсаҳифасидан байрам совғаси сифатида қабул қилинг. Davomini o'qish

Umar Xayyom. Navruznoma

Ashampoo_Snap_2017.03.14_02h49m46s_001_.png    Умар Хайёмнинг «Наврўзнома» рисоласи унинг тарихни, этнографияни, халқ урф-одатларини жуда мукаммал билганлигидан далолат беради. Биз бу рисолада Наврўз байрами билан боғлиқ бўлган жуда кўп одатлар, ҳодисалар, афсоналарга дуч келамиз. Ҳозирги замонда ўтаётган Наврўз байрами билан Умар Хайём тасвир қилаётган даврдаги Наврўз байрами орасида катта фарқлар мавжудлигидан ҳайрон бўламиз. Davomini o'qish

Bahor mushoirasi

Ashampoo_Snap_2017.03.15_18h14m31s_001_a.png      Наршахийнинг «Бухоро тарихи» асарида ёзилишича, ўрта асрларда Бухорода бу байрам «Наврўзи кишаворзон» — деҳқонлар байрами де­йилган. Заҳматкаш деҳқонлар айнан ушбу кун далага қўш чиқариб, дастлабки уруғни ерга қадаганлар. Ерни ҳайдашдан олдин ҳўкизларнинг шохлари ва бўйинтуруғини ёғ билан мойлаганлар. Кекса отахонларнинг таъкидлашларича, мазкур одат замирида ҳўкиз йил бўйи ҳормай-толмай иш­ласин, деган ният мужассамлашган экан. Davomini o'qish

Anvar Suyunov. Asrlarni qaritgan Yilboshi

006     Қуёш ҳисоби билан белгиланадиган Янги йил эрониларда Наврўз дейилади. Туркийлар Йилбоши деб атаган. Ҳар икки истилоҳ ана шу халқларнинг тийнатини очади. Бинобарин, маросимлар негизида кўпминг йиллик қадриятлар, урф-одатлар, умуман мифологик тасаввурлардан бемисл тараққиёт изларигача жам бўлган. Агар халқшунослик илми таомили бўйича мушоҳада юритсак,  муддаога етишувимиз осон кечади. Бироқ… Davomini o'qish