Ҳар қандай авлоднинг ўзига хослиги унинг оламга, одамга, сўзга, ватанга, миллатга, виждонга Муносабатида кўзга ташланади. Davomini o'qish
Teglar: Nazar Eshonqul
Abdulla Oripov. Saylanma & Nazar Eshonqul. Abdulla Oripov
21 март – Устоз Абдулла Орипов таваллуд топган кун / 21 mart – Ustoz Abdulla Oripov tavallud topgan kun
Абдулла Орипов шеъриятни кўнгил қадар кенгайтирди, миллат шаъни қадар юксалтирди ва ҳар қандай туйғу, ҳис, ташбеҳда миллат қалби ётишини кўрсатиб берди. Биз 60–70-йиллардаги хоҳлаган ўта интим шеърни олсак ҳам унда миллатга хос кечинмаларни, миллатга хос дардни кўрамиз. Мен билмадим, биз шеърни мутоалла қила бошлаган замонлардан илгари қандай эди, аммо биз мутолла қила бошлаган Абдулла Орипов шеърлари миллатга дахлдор эди. Davomini o'qish
Pablo Neruda. She’rlar & Nazar Eshonqul. Pablo Neruda & Buxoroni yaxshi ko’rgan shoir
Неруда ўз ижодида беш қитъа бадиий анъаналаринигина эмас, жўғрофиясини ҳам бирлаштирган, унинг шеърлари, достон, балладаларидан беш қитъанинг деярли йирик ва тарихий шаҳарларининг барчасини топиш мумкин. Нега шундай?.. Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Og’riq lazzati & Bepoyon osmon. Audiohikoya & «Qora kitob»dagi tagiga chizib o’qiladigan satrlar
Бугун ўзбек прозасига янги нафас олиб кирган ёзувчи Назар Эшонқул 60 ёшга тўлди. Муборак бўлсин!
Одам фақат яратганда шундай қиёфага киради, одам фақат бирор нарса яратган лаҳзалардагина яратувчининг нақадар улуғлиги ва қудратини ҳис этади. Бу ҳис ҳар бир одамга таниш. Бизнинг ишларимиз ўша Яратган яратганнинг яратганларидир… Davomini o'qish
Sofokl. «Dunyo adabiyoti» turkumidan & Sofokl. Shoh Edip. Filmspektakl
Софоклнинг ижоди чўққиси бўлган бу асар ўтган 2500 йиллик вақт мобайнида жаҳон театри саҳнасидан тушмай келмоқда. У ҳамиша долзарб, ҳамиша замонавий, барча тузум ва замонларга хос. Ҳали инсоният бадиий тафаккури тарихида «Шоҳ Эдип» каби фожиали қисмат қаламга олинмаган. Davomini o'qish
Shukur Xolmirzayev. Adabiyot, yozuvchi va ijod haqida & Nazar Eshonqul. Shukur Xolmirzayev haqida
24 март — Атоқли ёзувчи Шукур Холмирзаевнинг 80 йиллиги
…Шахсан мен китобхонни бир ёққа торта билган, унинг дидига мўлжаллаб – унга асарини нима қилиб бўлса ҳам ёқтириш мақсадида эмас, ўша дидни бир баҳя бўлса-да кўтариш ниятида тер тўккан ёзувчиларни севаман… Davomini o'qish
Pablo Neruda. She’rlar & Nazar Eshonqul. Pablo Neruda
Неруда ўз ижодида беш қитъа бадиий анъаналаринигина эмас, жўғрофиясини ҳам бирлаштирган, унинг шеърлари, достон, балладаларидан беш қитъанинг деярли йирик ва тарихий шаҳарларининг барчасини топиш мумкин. Нега шундай? Жавоб, афтидан, Неруданинг бош ижодий кредосидан келиб чиқади. У миллати, ирқи, тили, дини қайси давлатга фуқаролигидан қатъи назар, «мен инсонман» деган ғояни илгари сурди ва инсон ҳурлиги, фикр, сўз, туйғу, қарашлар ҳурлиги унинг бош мақсади бўлди. Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Haykal
…ўн-ўн беш йилдан бери дайди ит ҳам кўчасидан ўтмаган, ўзининг юлдузли палласини кутавериб, ҳолдан тойган, зада ва озурда кўнглининг қирларида умидсизлик тутуни бурқсиб ётган, на санъатдан, на давралардан, на замондан топмаган ҳаётининг мазмунини излагандек кейинги йилларда кунларини тоғ-тошларда ўтказиб юрадиган ҳайкалтарош Н.нинг омади бирдан келиб қолди. Davomini o'qish
Bayram Ali. Ikki maqola: Dunyoni kim qutqaradi?! & Umumbashariy dard
Чингиз Айтматов ижодининг ўзига хос жиҳатларидан бири шундаки, адиб ўзининг ҳар битта асарида миф, афсона ва ривоятлардан детал сифатида унумли фойдалана олади. Адибнинг қайси бир асари ҳақида гапирмайлик, ундаги бирор бир афсона ё ривоятни эсламасликнинг иложи йўқ. Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Sancho & Nazar Eshonqul bilan suhbat. Video
Бахшининг уч йиллик хизматидан сўнг ҳам Санчо барибир улғаймади: йиллар фақат унинг ранги ўзгариб бораётган мўйларига, тобора ўзларининг мавжудлигини билдириб бораётган ажинларига, бу дунёни ва ўзининг соҳибига истеҳзо билан муносабатда ва муомилада бўладиган, одамларни кўришдан безиб, тобора кичрайиб бораётган кўз косаларига таъсир қилган, бу аъзоларни одамнинг пешонасига ёзган азал-абад қонунларининг қозонида қовурган, лекин кўнгли, кўзлари, гапи-ю ўзини тутиши болалигича қолганди… Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Xayol tuzog’i
Воқифнинг изсиз йўқолгани ҳақидаги хабар мени бирдан эсанкиратиб қўйди; икки йиллик сафардан сўнг шаҳарга қайтиб келгач, биринчи қизиққан ва батафсил ўргана бошлаган ҳодисам ҳам унинг бедарак йўқолиши сабабларини аниқлашдан иборат бўлди… Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. “Goʻroʻgʻli yoxud Hayot suvi” romanidan parcha
Таниқли адиб Назар Эшонқулнинг «Гўрўғли» романининг журнал варианти бундан бир неча йил аввал эълон қилинган эди. Яқинда романнинг тўлиқ матни “Гўрўғли ёхуд Ҳаёт суви” (яна бир номи “Лаҳад”)номи билан нашр этилди. Қуйида ушбу романдан парчалар ўқийсиз. Davomini o'qish