Nazar Eshonqul. Xayol tuzog’i

001   Воқифнинг изсиз йўқолгани ҳақидаги хабар мени бирдан эсанкиратиб қўйди; икки йиллик сафардан сўнг шаҳарга қайтиб келгач, биринчи қизиққан ва батафсил ўргана бошлаган ҳодисам ҳам унинг бедарак йўқолиши сабабларини аниқлашдан иборат бўлди… Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. “Goʻroʻgʻli yoxud Hayot suvi” romanidan parcha

011   Таниқли адиб Назар Эшонқулнинг «Гўрўғли» романининг журнал варианти бундан бир неча йил аввал эълон қилинган эди. Яқинда романнинг тўлиқ матни “Гўрўғли ёхуд Ҳаёт суви” (яна бир номи “Лаҳад”)номи билан нашр этилди. Қуйида ушбу романдан парчалар ўқийсиз. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. «Ijod falsafasi» va «Mendan «Men»gacha kitoblaridan

055   Инсон адабиёт учун ҳам, психология учун ҳам жумбоқ эди. Ҳар иккиси ҳам бу жумбоқни очишга ҳаракат қиларди. ХХ аср бошига келиб, адабиёт ҳам, Фрейд ҳам битта саволга “Инсон ким? Қандай мавжудот? Ботини қандай? Моҳияти қаерда? Унинг истак-хоҳишларининг манбаси қеарда?!” деган саволларга жавоб излашди… Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Xaroba shahar surati & «Men»dan mengacha» to’plamidan & Qora kitob

022     Шаҳарнинг кўчалари ростдан ҳам шунчалик таҳликали тасвирлангандики, суратга қараб туриб, ҳозир мен турган хонага хам шаҳарни вайрон этган босқинчилар бостириб келса-чи, деган хавотирга тушиб қолардингиз: Суратга қараган сайин сизни бошингизга тушиб келаётган қиличдек бир ваҳима чулғар, худди қиш бўйи оч қолган саёқ итлар каби пала—партиш манзараларни кўтариб турган қўнғир бўёқлар тўсатдан юзингиздан қопиб оларди. Дуд буркаган кўчаларни вайрона бинолар босиб қолган, у ер, бу ерда али ўчмаган аланганинг тутуни осмону фалакка ўрларди. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Qatag’on yili & Tun panjaralari. Qissa

Ashampoo_Snap_2017.12.29_17h01m37s_004_.png    Маҳкамада бўлиб ўтган, бир ҳафтага чўзилган турли даражадаги суҳбатлардан сўнг унга ишнинг кўлами ва аҳамияти ҳақида батафсил изоҳ беришди. Бу суҳбатларда буюртма шахсан раҳбарнинг назоратида экани, аслида бу ҳайкалларни яратиш ғояси ҳам раҳбарнинг ўзидан чиққани, шу сабабли ишга масъулият билан ёндашиш, кўрсатилган муддатда улгуриш, ҳайкалнинг ҳар бир мисқолигача, ҳатто қаҳрамонлар тирноқлари-ю қоши киприкларигача раҳбарнинг тасдиғидан ўтиши шартлиги ҳақда қайта-қайта уқдиришарди… Davomini o'qish

Jeyms Joys. Musavvirning yoshlikdagi shamoili & Nazar Eshonqul. Jeyms Joys.

Ashampoo_Snap_2018.02.02_11h36m19s_002_.png    Атоқли адиб Жеймс Жойснинг ҳаёт шамчироғи ўчганига 77 йилдан  ошди. Аммо, ўтган вақт адибнинг жаҳон адабиётига бўлган таъсири сўнмаганини кўрсатди. Бу таъсирни замонавий ўзбек прозасида ҳам кўришимиз мумкин. Уни энг аввало янги,ноанъанавий тарзда ижод қилаётган 2-3 адиб ижодида кўзга ташланаётганини сезиш мумкин. Бу таъсир «оммавий»  тус олмаслигининг сабаби бор. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Bepoyon osmon

099   Хат қисқа ва зардали эди — “Ойтўлди энанг оғир ётибди. Жони узилмасдан кел!”— бунақа дағал жумлаларни фақат аммам ёздириши мумкин, бошқа ҳеч ким. Пашшанинг қанотидай келадиган шу бир парча қоғозда ҳам Ойтўлди энамга нисбатан бир умр тарк этмаган таъна-ю дашномини, ўзининг азалий муносабатини билдириш учун “Ойтўлди энанг” дея истеҳзо қилгани ва бундай пичингу киноялар фақат аммам­нинг қўлидан келишини хатни ўқигандаёқ тушунган эдим… Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Ozod qushlar & Qora kitob. Qissa

011 Истеъдодли ёзувчи Назар Эшонқулни туғилган куни билан қутлаймиз

Ҳаёт мўъжизалардан иборат эканлигига сен ҳам ишонардинг. Сен ҳам бу асрдан мўъжиза кутиб яшардинг. Ҳолдан тойиб ишдан қайтар экансан, кичкинагина мўъжаз уйингда тўшакка чўзилганча, ёлғизлик салтанатидай кўримсиз, ҳувиллаган хонангда қандайдир мўъжиза рўй беришини кутиб яшардинг. Davomini o'qish

Faxriyor. «Izlam» kitobidan she’rlar & Nazar Eshonqul. «Izlash azobining totlari…» & Shomirza Turdimov. «Vaqtsizlik»ka erkin muxammas

Ashampoo_Snap_2018.01.12_19h15m54s_001_.png    “Излам” – фақат замонавий шеъриятимизнинг эмас, миллий адабиётимизнинг поэтик сарҳадларини кенгайтириб берган, сўзга янгича қараш ва янгича талқин олиб кирган китоблардан бири сифатида эътирофга лойиқ. Умуман, адабиётдаги янгиланиш – бу сўзга янги муносабат пайдо бўлиши, янги муносабат маҳсули бўлган метафоранинг, бадиий тафаккурнинг янгиланиши эканини тан олишимиз керак. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Qo‘l & Qora kitob. Qissa

Ashampoo_Snap_2017.12.29_16h04m05s_003_.png     Салом тегирмончи қўлни ҳаммадан олдин пайқади. Агар унинг оиласи жўжабирдай жон, устига устак, оз-моз хасислиги бўлмаганда, ҳар бир тийинни худди жонини олишаётгандай бахиллик билан ишлатмаганда, эҳтимол, қўлни сезмаган ҳам бўларди… Davomini o'qish

Hol Muhammad Hasan. She’rlar & Shoir haqida ikki maqola

Ashampoo_Snap_2017.07.06_00h46m35s_008_.pngШоир Ҳол Муҳаммад Ҳасанни таваллудининг 60 йиллиги билан қутлаймиз

  Шоир Ҳол Муҳаммад Ҳасан бу йил олтмиш ёшга қадам қўйди. Унинг ўнга яқин китоби чоп қилиниб адабиёт ихлосмандларининг эътиборини қозонган. Биз йил якунида яна бир бор шоирни қутлуғ сана билан муборакбод этамиз. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Sibizg’a volasi. Mif-hikoya & Gulnoz Sattorova. Cho’pchakdan ne muddao?

Ashampoo_Snap_2017.08.08_15h54m59s_003_.png   Шундан кейин билдик, сартарош ҳали ҳануз дунё кезиб юрар, қаерда қудуқ топса, унга ичидаги сирни айтар, уни таъқиб қилиб юрган Искандарнинг жосуслари эса бу қудуқларни кўмиб ташлар, фақат уларнинг назарларидан четда қолган қудуқлардан ўсиб чиққан қамишлар сибизғиларга айланиб, мангу дарбадарлиг-у қувғинга маҳкум этилган сартарош ва Искандарнинг шохи ҳақида ҳикоя қиларди. Davomini o'qish