Nazar Shukur. She’rlar & Shoir haqida ikki xotira & Nazar Shukurga bag’ishlangan «Unutilmas siymolar» teledasturi

Ashampoo_Snap_2017.05.11_21h58m38s_002_a.png 11 март — Шоир Назар Шукур  таваллуд топган кун

   Назар Шукур билан Алишер Навоий кўчасидаги Матбуот уйида танишганман. Мен «Ёш гвардия», у эса «Ўзбекистон» нашриётида ишларди.Бизни ишхонадаги ҳамхонам беқиёс шоир Муҳаммад Раҳмон таништиргани эсимда. Айни ўша йиллари Назарни ҳам инсон, ҳам шоир сифатида яқиндан билиб олганман. Ҳар учрашганда унинг қиёфасида беғубор қалб эгаси, кўзлари ҳамиша кулиб турадиган, ортиқча бир гап айтмайдиган, камтар ва ўйчан инсонни кўрган бўлсам, шеърларида бағоят туғёнли юрак эҳтирослари жўш урганини, унинг сиртдан сокин табиати катта жунбушларни яратишга қодир эканини сезганман. Davomini o'qish

Yustinas Marsinkyavuchus. She’rlar

52 10 март  Юстинас Марцинкявичюс  таваллуд топган кун

1980 йили устоз Омон Матжон литвалик атоқли шоир  қаламига мансуб драматик достон — «Миндаугас изтироби»ни ўзбекчага таржима қилганда, мен тенги ёш шоирлар авлоди ўзи учун улуғвор бир оламни кашф этган эди… Davomini o'qish

Nazar Shukur. She’rlar & Shoir haqida videofilm & Qozoqboy Yo’ldosh. Isyonkor tuyg’ular kuychisi

004   Таниқли адабиётшунос олим Қозоқбой Йўлдош эътироф этганидек, «Назар Шукур оригинал поэтик назарга эга шоир эди. Шунинг учун ҳам у олам ҳодисаларини мутлақо бетакрор йўсинда идрок этади ва тасвирлай билади». Мунаққид ҳақ. Назар Шукур покиза туйғулар таржимони эди. У қисқа умри давомида ёзган шеърларида шаффоф  Сўзга бурканган туйғулар шамнамлардай порлайди. Davomini o'qish

Nazar Shukur. «Vaqt xiyoboni» kitobidan & O’roz Haydar. «U hamma bilan el bo’lib ketardi…»

Ashampoo_Snap_2017.05.27_14h28m34s_003_.png     Назар Шукур ўтган асрнинг 80-йиллари ўзбек шеъриятига  ўктам овози билан дадил кириб келди. Унинг шеърлари тезда китобхонлар, мунаққидлар ва устозлар назарига тушди. Бунга сабаб унинг шеърларидаги самимият, соддалик билан бирга теран маънонинг уйғунлиги эди. Минг афсуски, бевақт, фожиали ўлим шоирни орамиздан эрта олиб кетди. Аммо у қолдирган бебаҳо бойлик — гўзал шеърлари йиллар силсиласига дош бериб яшаб келмоқда… Davomini o'qish

Nilufar Umarova. Tuyg’ular tilmochi & Gulnoz Mo’minova. O’lgan bulbul

065    Шоирнинг жасорати муҳаббатга уйғун, нафратдан баланддир. Қўрқув салтанати иншосига елимдай ёпишган ёлғон оҳангга жўр бўлишдан ўзликни асраш туйғуси Илоҳнинг қудратидан эканлигини қалбан англайсиз. Шу боис ҳам шоирлар Сўз оламининг сарвари сифатида асрлар оша биз билан ҳамнафас яшайди. Назар Шукур ҳам ана шундай мақомга эга шоирдир. Davomini o'qish