G’aybulla Hojiyev. Xotiralar to’lqini. I. Azizlarim yodi & G’aybulla Hojiyev ‘Parvoz zavqi’ teleloyihasida (2013)

Ashampoo_Snap_2017.01.08_15h42m34s_001_.png     Куни-кеча «Ўзбекистон» нашриёти машҳур театр ва кино актёри, дубляж устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ғайбулла Ҳожиевнинг «Хотиралар тўлқини» китобини нашр этгани эшитиб, у билан тезроқ танишиш истаги туғилди. Асарни нашрга тайёрлаган ёзувчи Орзиқул Эргаш билан суҳбатимиз асноси маълум бўлдики, актёр аввалдан “Эсдаликлар дафтари” юритаркан. Айни шу “Эсдаликлар” ва кейинчалик унга киритилган янги саҳифалар бугун сизга тақдим этилаётган китоб ҳолига келтирди. Davomini o'qish

Ne’mat Aminov. Hikoyalar & Abdulla Qahhor bilan ko’risholmagan yozuvchi

09917  июль — атоқли адиб Неъмат Аминов таваллуд топган кун

Неъмат аканинг кулгиси ўта табиий ва жонли эди. У киши даврадан, даврада ўтирган турфа одамлардан, уларнинг гап-сўзлари, хатти-ҳаракатларидан кулги изларди ва излаганини албатта топарди. Шу боис ёзувчи одамлар билан мулоқотда бўлишни яхши кўрарди. Ҳар қандай суҳбат ва суҳбатдошга дарҳол эш бўлиб кетарди. Davomini o'qish

Mixail Zoshchenko. Uch hikoya.

044
10 август — таниқли рус ёзувчиси Михаил Зошченко таваллуд топган кун.

Бу воқеа душанбада юз берди. Чоршанба куни эрталаб эса Егор Иванич қишлоққа қайтмоқда эди. Ёнида от кўринмасди. Қорачадан келган киши уни немислар яшайдиган қасабагача кузатмоқда.
– Сен хафа бўлма, – дерди у. – Аввал отинг йўқ эди, бу ҳам от эмас. Сотиб, пулини ичиб қўйибсан – шунга нима бўпти? Эвазига, биродар, харидингни ювдинг. Энди бир умр эслаб юрасан.
Davomini o'qish

Ne’mat Aminov. «Bir asr hikoyati»dan

01117 июль – Ўзбекистон халқ ёзувчиси Неъмат Аминов таваллуд топган кун

  Бухоронинг олис Ромитан туманида туғилиб, темирчи отаси билан навбатма-навбат сандонга болға урган бу болада истеъдод қайдан пайдо бўлди? Шу пайтгача китобларимизга кирмаган турли-туман қиёфаларни у қайда кўрган? Улар тилидан айтиладиган, ҳалигача биз билмаган ибораларни у кимлардан эшитган? Davomini o'qish

Murod Muhammad Do’st. «Zarbulmasal» va boshqa masalalar. Ne’mat Aminov haqida hangomalar.

011

Эртага (17.07)  машҳур адиб Неъмат Аминов таваллуд топган кун.  Бу ажойиб инсон худди бизни ташлаб кетмагандай, орамизда юргандай. Эслаганда юзингга табассум ёйилади. Эслаганда ғаройиб хотиралар туғилади. Худди Мурод Муҳаммад Дўстнинг Неъмат акани эслаб ёзган ҳангомаларидай. Уларни яна бир карра тўлиқ ҳолда сизга тақдим этишдан аввал Неъмат ака (тепада) хафа бўлиб қолмаслиги учун унинг бир ҳангомасини ўқинг.:
Атоқли адиб Мурод Муҳаммад Дўст Москвада ўқирди.  У мени йўқлаб «Муштум»га келиб қолди. Davomini o'qish

Ahurali Jo’rayev. Labi Hovuzning tilla tabassumlari.

044    Неъмат Аминовнинг доимий кулиб турадиган самимий чеҳраларини ҳеч қачон унутиб бўлмайди. Бу муборак чеҳрада одамни ўзига тортадиган меҳр нури ёғилиб турарди. У кишининг табассуми Лабиҳовузнинг сувларидай тиниқ ва тоза эди. У кишининг кулгиси Лабиҳовуздай сокин, теран ва чуқур эди. Davomini o'qish

Murod Muhammad Do’st. Ne’mat Aminov teatri haqida.2 qism.

099
Расулий домланинг юзи чувак, лунжлари андак ичга ботган, жуссаси ориқ. Бақрайган кўзлари катта-катта, мисоли узукдай дум-думалоқ. Ва лекин юздаги барча аломатларни ортда қолдириб олға чиққан ўркачли баҳайбат бурни ҳам бор эдики, Расулий домланинг қиёфасини бир бор кўрган одам умрбод эсдан чиқармасди.
…Ишчи-шоир Расулий домланинг ғазалларидан биргина байти эсимда қолганки, унда муаллиф шоир зотига хос бўлмаган камтарлик намоён этиб, сизу биздан орамизда яшаб юргани учун узр сўрайди:

Ўзимни кўрмагайдурсиз, Ватаннинг булбулидурмен,
Мани ёмон деманг, дўстлар, одамнинг бир туридурмен.
Davomini o'qish

Murod Muhammad Do’st.Toshkentdan maktublar: Ne’mat Aminov teatri.1 qism.

05
Неъмат Аминовнинг раислари, “катта одам”лари шу қадар кўп эдики, баъзида уларни адаштириб ҳам юборардик. Бир қарасанг, у ёш ва керагидан ошиқ даражада ғайратли бўлади. Яна бир қарасанг, раис етмишларни қоралаган кекса одамга айланади. Мункиллаган чолга айланадию Бухоро радиосининг кимдир эски бойдан қолган кўрдеворли, чорбурчак мусулмони ғишт тўшалган ҳовлисида, намозшомгул ва гултожихўроз экилган бир парча ерда донлаб юрган чумчуқларга узоқ тикилиб қолади. Кейин секин овоз беради:
–Ўртоқ Аминў–ўф, бу тараф келинг…
Davomini o'qish

Ne’mat Aminov. Ikki hikoya & To’lan Tabassum. «Qahqaha» bilan suhbat

08    “Қаҳқаҳа” китобини варақлар эканман, бўлиб ўтган ўша воқеалар беихтиёр эсимга тушади. Дунё адабиёти тарихидан маълумки, ҳажвчиларнинг косаси сира оқармаган. Сабаби танқид ҳаммага ҳам бирдек ёқавермайди. “Тўғри гап туққанингга ёқмас”, деган мақол ҳам бежиз айтилмаган-да. Неъмат Аминовнинг ҳажвияси эса ҳаммабоп. Халққа ҳам, ҳукуматга ҳам бирдек ёқарди. У кишига “Ўзбекистон халқ ёзувчиси” деган унвон берилди. Бу унвон адибга жуда-жуда муносиб эди. Чунки Неъмат Аминов ҳажвиёт жанрига жуда садоқатли эди. Баъзи ҳажвчиларимизга ўхшаб ўзини у ёққа, бу ёққа урмади. У энг оғир, энг заҳматли соҳа ҳисобланган ҳажв жанрида собит қолди. Davomini o'qish

2012 yilda nishonlangan o’zbek madaniyati,san’ati va adabiyoti bilan bog’liq sanalar (3).

sana

     2012 йилда нишонланган ўзбек маданияти,санъати ва адабиёти билан боғлиқ саналарни эслатишни ўйладим. Бугун сизнинг диққатингизга июль-август билан боғлиқ саналар,муборак кунлар ҳақидаги маълумотларни тақдим этаман. Davomini o'qish