Fozil Iskandar. Qo’shyurak

002

   Фозил Искандар деган ажиб бир ёзувчи бор, биласиз. Келинг, гапнинг қолганини шу одамдан эшитайлик:“Нимасини айтай, биз туғилмасимизданоқ хомталаш бўлган бу дунёда яна туғилишни орзу қилмоққа арзийдиган ҳеч нарсани кўрмадим. Ўлат тарқалган заминни безаб турадиган бирдан-бир нарса – эркаклар ўртасидаги беғараз биродарлик… Бу оламда сотилмайдиган ва сотиб олинмайдиган нарса ҳам бўлиши керак-ку, ахир!” (Эркин Аъзам билан суҳбатдан.«Дунёнинг ўзи шундай – савол» номли бу суҳбатни мана бу саҳифада ўқинг) Davomini o'qish

Gabriyel Garsia Markes. Atirgulning tikoni & Oshkora qotillik qissasi & Erkin A’zam. Men izlagan hikoya

72833b050a1220ac9713742ca39367bb.png    Йигирманчи асрнинг энг машҳур  адибларидан бири Габриел  Маркеснинг бошқа асарларига мутлақо ўхшамаган бир руҳда битилган мазкур ҳикоясини  чоп этишдан мурод шуки, инсон мўъжизаси, бахт ва бахтсизлик тушунчалари ҳамма замонда ҳам долу зарб – эскирмас, чинакам санъат сеҳри ҳамма замонда ҳам мафтункор бўлиб қолажагини яна бир карра таъкидламоқдан иборатдир. Davomini o'qish

Nodar Dumbadze. Hellados & Bayram Ali. Vatan ichkarida bo’ladi

Ashampoo_Snap_2017.11.18_00h56m20s_001_.png    Атоқли грузин ёзувчиси Нодар Думбадзенинг номи ўзбек ўқувчиларига яхши таниш. Унинг “Нишонга тегмаган ўқлар” (“Кукарача”), “Абадият қонуни”, “Қўрқманг, онагинам”, “Оқ байроқлар”, “Эллада” (“Hellados”) каби асарлари аллақачон китобхонларнинг кўнгил мулкига айланган. Думбадзе ижодига кучли инсонпарварлик, оқибат, меҳр-муҳаббат туйғулари сингиб кетган. Davomini o'qish

Sergey Dovlatov. Akam. Nizom Komil tarjimasi

005      Шўро замонида давлат нашриётларида чоп этиладиган бадиий асарлардан ташқари норасмий тарқаладиган адабиёт намуналари ҳам учрарди. Соцреализм қолипларига унчалик ҳам мос тушавермайдиган ёки бирон бир жиҳати мавжуд мафкурага ётроқ кўринган бу тоифа асарлар кўпинча қўлёзма шаклида қўлма-қўл юрар, аччиқ бир алам биланми «самиздат» деб аталар, Davomini o'qish

Nodar Dumbadze. Ko’rnamak

Ashampoo_Snap_2016.12.03_15h52m36s_004_.png   Адабиёт қизиқ нарса-да! Яхши ёзувчи ёки яхши бир асар, орадан қанча йил ўтмасин, оҳанрабодай ўзига чорлаб тураверади. Мен учун ана шундай адиблардан бири – машҳур грузин адиби Нодар Думбадзе.  Эҳтимол, унинг бир неча асарини (“Абадият қонуни”, “Оқ байроқлар”, “Кукарача”, “Ҳелладос”) ўзбек тилига ўгирганим туфайли бу ёзувчига асир бўлиб қолгандирман. Думбадзе дунёдан ўтганига қарийб чорак аср бўляпти, лекин у менга ҳамон ғойибона ҳамроҳ, суҳбатдош. Davomini o'qish

Stefan Sveyg. Bir umrning zavoli.

054      Таржимондан: Юракни тилка-пора қилмоқ учун тақдири азал дабдурустдан кўкракка найза санчмайди. Пайт пойлайди. Бунга у устаси фаранг. Биз тақдири азалнинг ҳукмини “баҳонаи сабаб” деб қўя қоламиз, сўнг… Davomini o'qish

Nizom Komil: To’g’ri tarjima – yaxshi tarjima degani emas…

056     Ҳар қандай санъат вакилининг, жумладан, таржимоннинг ҳам, ўқувчи ёки томошабин дидига мослашиши – истиқболсиз йўл. Бу йўл адабиётни ҳам, бошқа санъат турларини ҳам тубсиз жар ёқасига етаклайди… Ёш таржимонларга маслаҳатим: шеърият билан дўст тутининг – мушкулингиз осон бўлади. Davomini o'qish

Nizom Komil: O’zbek tili tomirimda oqadi…

09

Мен “баю-баю” тинглаган эмасман, алла эшитганман. Шу азиз тил мени вояга етказган. Бу тилнинг сўзлари қонимда оқади. Хорижий тилни ҳар қанча ўқиб-ўрганмагин, бу тил ҳеч қачон она сути билан, она алласи билан вужудингга сингиб кетган тил ўрнини босолмайди.
Davomini o'qish

Sirojiddin Sayyid. “…Bir mutarjim xokisor”

028
Низом Комиловни илк кўрган киши: “Шоир бўлса керак”, деб ўйлайди. Иккинчи бора кўрганда: “Мумтоз адабиёт бўйича олиму фозил одам”, деган хулосага келади. Яна бир маротаба суҳбатлашса: “Замонавий шеъриятнинг катта билимдони, бекин, беғараз, софдил ва меҳрпарвар бир мунаққид билан танишиб қолдимми?”, деган хаёлга боради. Davomini o'qish

Erix Mariya Remark. Uch og’ayni.Roman

021
22 июнь — машҳур немис ёзувчиси Эрих Мария Ремарк таваллуд топган кун.

Таниқли немис адиби, Ғарбда «Йўқотилган авлод» деб аталган адабиётнинг йирик вакили Эрих Мария Ремаркнинг энг машҳур асари — «Уч оғайни» романи неча авлодлар учун севимли бўлиб келган. 70-йилларда Эрих Мария Ремаркнинг айни шу ва бошқа асарларини қўлга киритиш учун ашаддий китобхонлар китоб дўконларида ойлаб навбатда туришарди. Davomini o'qish

Ibratli umr.Nosir Fozilov portretiga chizgilar & Nosir Fozilov. Mulla Shukur.

021

Таниқли адиб Носир Фозилов 85 ёшга тўлди.

   Мамлакатимизнинг турли вилоятларидан келган кўпдан-кўп ёш қаламкашлар аввал Носир аканинг оқ фотиҳасини олиб, сўнг Адабиёт остонасига қадам қўйганликларига ўзим гувоҳ бўлганман. Уларнинг аксарияти ҳозир таниқли адиблар бўлиб, эл-юрт ҳурматини қозонишган… Davomini o'qish

Xans Kristian Branner. Belning quvvati

branner

Баъзан шунақа бўладики, ишдан бўшатсалар парво қилмайсиз, қайтанга енгил тортасиз, ўзингизни қафасдан қутулган қушдай ҳис этасиз. Бизнинг маҳкамада ҳам ҳаёт-мамот жанги бирор зум тўхтаган эмас. Ана шундай жанглардан бирида қовун туширдим – оғзимдан бошлиққа ёқмайдиганроқ гап чиқиб кетди-да-ей! Хўш, кейин нима бўлди, дейсизми? Нима бўларди – ўша куниёқ кавушимни тўғрилаб қўйдилар. Тавба, ўзи йигирма киши ишлайдиган идора-ю, дағдағаси оламни бузади! Davomini o'qish