Abdulla Oripov. Shoir yuragi. She’rlar kitobi & Nodira Afoqova. Shukrona

Ashampoo_Snap_2018.03.13_23h57m44s_003_.pngУстоз Абдулла Орипов таваллуд топган кун олдидан 

Абдулла Орипов шеърларида ҳаёт воқеа-ҳодисаларининг ижодкор қалбда жаранг берган акси-садоси туфайли туғилган қайғу ва кадар; хиёнаткор дўстдан, ҳасадгўйдан, манфаатпараст биродардан, ноқобил фарзанддан ва яна шу каби кўпгина нарса-ҳодисалардан ҳасрат; дунёнинг турли бурчакларида содир бўлаётган адолатсизлик, тенгсизлик, биродаркушликдан туғилган алам ва афсус, эҳтимол, кенгроқ ўрин тутар. Бу ҳасрат, бу мунг нуқул шахсий кечмишлар билан, тор ҳудудий макон билан боғланган бўлмай, умуминсоний дард билан йўғрилган. Davomini o'qish

Bahodir Sarimsoqov. Alisher Navoiy poetik sintaksisidagi bir usul xususida & Nodira Afoqova. Hayot barqarorligining asosi

Ashampoo_Snap_2018.02.06_20h38m12s_003_.png   Бугунги саҳифамизда Алишер Навоий ижодига оид иккита мақолани тақдим этмоқдамиз. Бири устоз олим, профессор Баҳодир Саримсоқов қаламига мансуб. Иккинчиси шоира ва адабиётшунос олима Нодира Афоқованинг “Хазойин ул-маоний”нинг илк девонидан жой олган 288-ғазалга ёзган шарҳидир. Davomini o'qish

Nodira Afoqova. Muhabbatnoma

Ashampoo_Snap_2017.08.16_12h11m41s_001_.png      Хоразмийнинг «Муҳаббатнома»си ўзбек мумтоз адабиётидаги нома жанрининг илк ёрқин намунаси саналади. Бугун ушбу ёрқин асардан илҳомланиб ёзилган шоира Нодира Афоқованинг шеърий туркумини сизга тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Nodira Afoqova. Mutolaa: Leonid Andreyev. Yahudo Iskariot

Ashampoo_Snap_2017.06.02_15h48m28s_002_.png    Ўқувчи китобни эмас, китоб ўқувчини танлайди. Менга шундай туюлади. Китоб хаос қайнагандай бўлиб кўринган дунё сайилгоҳида ўз ўқувчисини адашмай топиб, унинг олдига қўл тегса титилиб кетадиган капалакдай учиб боради. Унинг оёқлари остида гулкосаси ҳали очилмаган, гулбарглари биллурдай шаффоф, банди жуда нозик гул каби ўсиб чиқади. Davomini o'qish

Alisher Navoiy. Qit’alar, fardlar, ruboiylar, tuyuqlar & Nodira Afoqova. Hayotning ulug sinchisi

Ashampoo_Snap_2016.11.04_15h51m41s_005_.png    Улуғ Алишер Навоий ҳаётнинг синчков кузатувчиси ва чуқур билимдони эди. У гадодан тортиб шоҳгача, дарвишдан тортиб донишмандгача, деҳқондан тортиб амиру бекларгача – жамиятнинг барча тоифа кишилари ҳаётини энг майда икир-чикирлари қадар жуда яхши билган. Бундан ташқари, мутафаккир шоир ҳайвонот ва наботот оламининг, космик фазо сирларининг, ўз даври фани эришган ютуқларнинг, инсон психологиясининг ҳам нозик билимдони эди… Davomini o'qish

Nodira Afoqova. Hazrat Navoiyning yetti go’zali

045    Ҳафталарким Ҳазрат Навоийни варақлаб, юрагимга ўт тушди. Дилрабо байтларга ҳавас қилиб, арузда бир туркум машқ қилдим. Булар – ожизона тақлидлардир, холос. Нуқта қўйилган ҳар қандай шеърни ким биландир бўлишиш эҳтиёжи ҳар биримизда қанчалар баланд… Балки шундан, бу туркумни, Муқаддас Рамазон ойи барчамизга хосиятлик бўлишини тилаб Сизга, «Хуршид Даврон кутубхонаси» сайти ўқувчисига йўллаяпман. Ҳурмат билан муаллиф. Davomini o'qish

Nodira Afoqova. Yangi she’rlar & «Xayyom chodirinda». Ruboiylar turkumi

091    Таниқли шоира  ва адабиётшунос олима  Нодира Афоқованинг янги шеърларини тақдим этиш билан баробар   сайтимизда эълон қилинган атоқли рус адиби Леонид Андреевнинг «Яҳудо Искариот» қиссасининг гўзал таржимаси учун алоҳида миннатдорчилик билдираман. Ишончим комилки, Нодира келгусида ҳам айнан шундай бетакрор асарлар таржималари билан бизни мамнун этади. Сизга тақдим этилаётган янги шеърлар қаторида шоиранинг яна бир ҳаяжонли ва мумтоз нафасларга уланган «Хайём чодиринда» сарлавҳали рубоийлар туркуми алоҳида диққатга сазовордир. Davomini o'qish

Leonid Andreev. Yahudo Iskariot. Qissa. VII-IX boblar

066    Исо кўрдики, бу гапдан мудҳиш издиҳом ғулғулага тушиб, ҳаракатга келди. Кариотлик Яҳудо бўлса мағрур салобати билан нақ ажалнинг ўзига ўхшаб тил-забонсиз, жиддий турар; аммо унинг ичида минглаб асов садолар алангаи оташ бўлиб нола қилар, гулдирар, фарёд кўтарарди: “Ҳа! Муҳаббат бўсалари ила сотамиз биз сени! Муҳаббат бўсалари ила таҳқир, жабру ситам ва ўлимнинг қўлларига топширамиз сени! Муҳаббат нидолари ила зимистон инларидан жаллодларни чорлаймиз ва хоч қойим айлаймиз – ўша хочга чормихланган муҳаббатни заминнинг энг юксак жойида муҳаббат ила сарафроз этамиз”. Davomini o'qish

Leonid Andreev. Yahudo Iskariot. Qissa. IV-VI boblar

044    Яҳудо бир неча динорни пинҳон қилди. Бу қанча пул беришганини тасодифан кўриб қолган Фома туфайли фош бўлди. Эҳтимол қилиш мумкинки, бу Яҳудонинг биринчи ўғрилиги эмас. Ҳамма қаҳру ғазабга тўлди. Ғазабланган Пётр Яҳудони ёқасидан чангаллаганча, қарийб судраб Исонинг олдига олиб келди. Қўрқиб кетган, ранги қув ўчган Яҳудо қаршилик қилиб ўтирмади. Davomini o'qish

Leonid Andreev. Yahudo Iskariot. Qissa. I-III boblar

022    Рус ёзувчиси Леонид Андреевнинг “Яҳудо Искариот” қиссаси нашр этилиши билан жуда кўп баҳсларга сабаб бўлган асар. Бир гуруҳ фикр билдирганлар асарни осмонга кўтарсалар, иккинчи гуруҳи уни аёвсиз равишда ерга урардилар. Энг қизиғи, ёзиганига 100 йилдан ошганига қарамай бу баҳс ҳали-ҳануз тўхтагани йўқ. Davomini o'qish