Po’lat Zohidov. Kun tug’ardin kun botarg’a so’zi yetgan zot.

Ashampoo_Snap_2017.03.12_16h17m09s_006_.png   Адиб Носируддин Рабғузий қутлуғ нисбаси ва ноёб мумтоз асари орқали ўзбек халқи номи ва этногенезига доир муҳим маълумотни ўзида мужассамлантириб турибди. Амударё қуйи оқимидаги туғилган юрти Работи ўғузни дунёга танитар экан, айни вақтда ўзбекнинг қадимий ўзаги ўғуз эканлигини ҳам далолатлаб турибди. “Кун туғардин кун ботарға кошки тегса сўзларим”, деб орзу қилган ҳазрат Рабғузий хотираси учун ҳам бу улуғ саодатдир. Davomini o'qish

Xurshid Davron. «O’zbek» atamasi (etnonimi)ning kelib chiqishi bilan bog’liq bir faraz haqida

Ashampoo_Snap_2017.02.21_14h10m00s_001_a.png    Бу маълумотларни келтиришимдан мақсад шунда-ки, бугунги кунда «ўзбек» этноними  хусусида ёзилган илмий мақола-ю манбаъларда аксарият бу атамани бепоён Дашти Қипчокда истиқомат қилган турк  уруғларининг айрим қисми ўзларини эркин, ҳеч кимга бўйсунмаган деб билганлари сабабли «ўзбек», яъни «ўзига бек» деб атаган деб даъво қилинса, яна бир гуруҳ олимлар Олтин Ўрда хони Ўзбекхон (яшаган йиллари: 1283-1341, тахтда ўтирган йиллари: 1213-1241 ) номидан келиб чиққан деб ёзишлари асоссиз эканлигини ва бу исм жуда қадимдан мавжуд эканини, демак, «ўзбек» илдизини ҳам олисдан излаш лозимлигини уқтириб ўтишдан иборат. Davomini o'qish

Boybo’ta Do’stqorayev. «O’g’uzxondan biror «iz» qolganmi?

022
Ҳар қандай инсонга умидворлик ҳисси хосдир. Мен ҳам бир адабиёт мухлиси сифатида ўтмишда яратилган, аммо турли сабаблар билан йўқолган асарларнинг «мўъжиза рўй бериб» топилиб қолишига ҳамиша умидда бўламан. «Амир Умархоннинг канизаги» романи, «Кеча ва кундуз»нинг иккинчи қисми… «Темур сағанаси», «Ўғузхон» драмалари ана шундай асарлардир. Имконим бўлганда ўтган асрнинг биринчи чорагида чиққан газета-журналларни, рисолаларни титкилаб, бу асарлар ҳақида нимадир топиш илинжида бўламан. Davomini o'qish