Olim Otaxon. Qismat

05    Рутубатли ҳавода яқин-атрофда тутаб ётган хазоннинг ачқимтил ҳиди анқийди; яланғоч дарахтларнинг мўрт, қинғир-қийшиқ шохлари оғир силкинади; таналарини қоплаган бужур пўстлоқ ажинларидан ёмғир суви силқийди; яқин-атрофдан оҳангдор куй эшитилади –буларнинг барчаси одамда пала-партиш, пароканда хаёллар уйғотади. Гўё куйни мана шу оқшом оғушидаги яланғоч дарахтлар, қорайиб ётган пастқам кўча ижро этаётгандек туйилади. Осмон эса тобора сарғайиб, кичрайиб бораёгандек… Davomini o'qish

Tillaniso Eshboyeva. Olim Otaxonning Kavabatasi & Kutubxonamizda Yasunari Kavabata sahifalari

07   “Йиллар давомида Кавабатага атаб “Сенсей”, яъни “Устоз” деган қирқ-эллик бетлик эссе-мактуб ёздим”, дейди яна ёзувчи. Икки адиб қалби бир пардада сасланган, бирлашган пайтда яралган эссе-мактуб Олим Отахоннинг Кавабатани англаш жараёни ҳақидалигига ишонаман. Олим Отахон англаган, тушунган Кавабатани мен ҳам унинг каби англагим келади. Davomini o'qish

Yasunari Kavabata. Bambuk sasi, shaftoli guli & Xurshid Davron. Sezgi ila anglangan falsafa

004 1968 йили Ясунари Кавабата Нобель мукофотини қабул қилиб олган маросимда сўзлаган нутқини (бу нутқ кейинчалик «Япония ўзлиги билан гўзал» номи остида эссе сифатида эълон қилинган) тўлалигича ўзи мансуб халқ руҳониятининг асоси бўлган қадимий япон шеъриятига бағишлади. Davomini o'qish

Mario Benedetti. Yashil piyola

032    Асар том маънодаги психологик ҳикоя бўлиб, бошдан охиригача ўқувчи диққатини сусайтирмайди. Ёзувчи иложи борича қаҳрамонлари ички оламини тасвирлашдан қочади, воқеаларга аралашмайди. Ҳикояда худди ҳеч нарса бўлмаётгандек. Ваҳоланки, инсон ички дунёсидаги қилча ўзгариш ва кечинмаларни нозикфаҳм ўқувчи қийналиброқ бўлса ҳам таҳлил қилиб боради ва беихтиёр ҳикоянинг иштирокчисига айланади. Оилада вужудга келган таранг асабий вазият, аёлнинг объектив сабабларга кўра ёмон йўлга кириб кетиши натижасидаги ҳолатлари ниҳоятда синчковлик билан қаламга олинган. Davomini o'qish

Karlos Fuentes. Qo‘g‘irchoq malika

06    Бу қиз ҳақида мана шунақа узуқ-юлуқ, тарқоқ хотиралар қолган хаёлимда, чунки мен унга, асосан – лўппи ёноқлари, гоҳ етилган жавдар бошоқлари, гоҳ қоврилган каштан ёнғоғи тусида товланувчи силлиқ сочларига – китоб ўқишдан чарчаган пайтларимдагина эътиборимни қаратар эдим. Ҳозир яхлит бир манзара ҳосил қилиш учун узуқ-юлуқ хотираларимни бир ипга маржон янглиғ тизар эканман, бир нарсани аниқ тушунаман – ўша пайтларда Амиламия менинг болалик хаёлларим билан китоб туфайли ёлғиз менга тегишли ва ёлғиз ўзим учун инкишоф этган оламга раҳна солар экан. Davomini o'qish

Olim Otaxon. «Oqshom xayollari» turkumidan birinchi hikoya

Ashampoo_Snap_2017.07.11_19h14m48s_001_.png   Куй жўшқин эди, серзавқ эди, бироқ унинг оҳанглари бағрида яширинган маъюс, шикаста садоларни иккови баравар ҳис қилган, мана шу шикаста садолар қалбларига баробар таъсир этган ва бу таъсирни иккови ўша замониёқ сезган эди. Бу ҳис-туйғу уларни бир-бирига яқинлаштирди… Davomini o'qish

Xulio Kortasar. Tutash bog’lar

Ashampoo_Snap_2017.08.23_20h07m15s_001_.png    Хулио Кортасар қаламига мансуб  ушбу ҳикояни бундан аввал Шарифжон Аҳмедовнинг аслиятдан қилган таржимасида тақдим этган эдик (Мана бу ерда). Бугун айнан шу ҳикояни Олим Отахон томонидан рус тилидан қилган таржимасида мутолаа қилинг, ҳар икки таржимани ўзаро солиштириб, сабоқ олинг. Davomini o'qish

Yuriy Kazakov. Yozuvchining matonati haqida & Teddi

Ashampoo_Snap_2017.06.28_14h02m48s_003_.png Атоқли адиб Юрий Казаков таваллудининг 90 йиллиги олдидан

 Ажойиб рус ёзувчиси Юрий Казаков ҳикояларини жуда яхши кўраман. Уларни ўқиганимда,юрагим юмшагандай,тиниқлашгандай бўлади. Айниқса, «Тушларингда маҳзун йиғладинг», «Ана, кучук югуриб ўтди», «Мовий ва яшил», «Йиғлайман ва бўзлайман»,  «Икковлон декабрда»   ҳикояларини соғиниб қайта- қайта ўқийман. Бу ҳикояларда инсон дарди, ёлғизлиги шундай самимий ифодасини топганки, ҳар гал юрак танҳоликдан азоб чекканда бу ҳикоялар мутолааси бамисоли малҳамдай ёрдамга келади. Davomini o'qish

Genrix Mann. Intiqom

Ashampoo_Snap_2017.06.05_21h28m05s_001_.png     Эмма Блазиус кўнгил қўйган кишисига турмушга чиқолмади – асессор Либан камбағал эди. Ёшлар ота-оналарининг ҳоҳиш-иродаларига қарши чиқишга ботинолмадилар; уларнинг тақдирини катталар ҳал қилди. Davomini o'qish

Olim Otaxon. Gulzor chekkasidagi quyosh

0032     Октябрнинг ўрталарида уч ойдан буён даволанаётган Муайядга шифохонада ўтказилган кенгаш хулосасига кўра, жавоб беришга қарор қилинди.Ўша куниёқ тушдан кейин Муайядни олиб кетгани укаси, онаси ҳамда хотини Зарифа келди. Учовининг, айниқса, иккала аёлнинг йиғидан қизарган кўзлари ўтинчли савол назари билан боқарди.  Davomini o'qish

Emin Usmon. Qirolning libosi bormi? & Tomir. Qissa

Ashampoo_Snap_2017.05.23_18h30m36s_003_a.png…Андерсеннинг яланғоч подшо ҳақидаги эртаги эсингиздами? Унда шир яланғоч нодон подшони: «О, кийимингиз мунча чиройли, мунча ўзингизга ярашган», қабилидаги гаплар билан лақиллатишади. Ҳеч ким унинг эгнида ҳеч вақоси йўқлигини айтишга журъат этмайди. Алалоқибат шундай мард топилади-ю, подшо ўзининг алданганини билади. Вақти келиб биз ҳам шундай аҳволга тушиб қолмасмикинмиз? Davomini o'qish