Omon Muxtor. Daraxtlar parvozi & O‘lmas Umarbekov. Fotima va Zuhra & Qizimga maktublar

077   У — миллий ёзувчи, асарларида бизнинг “ҳаёт ва адабиётда бўлган кучли ва ожиз томонларимиз”ни акс эттиради. Унинг асарларида яна, насрдан кўра шеърга хос руҳ устун туради. Бу — Ўлмас аканинг шоирона руҳидан келиб чиққан бўлса керак… Мен ўзбек адибларини бошқа бир адабиёт вакилларига қиёслашни унча хуш кўрмайман. Лекин гоҳида ижод йўналишини аниқлаш учун қиёслашга ҳам тўғри келади. Унинг насрида буюк қалам соҳибларидан Тургенев (аслида Турғунов, аждодлари туркий эди) асарларига “ички яқинлик” кўзга ташланади. Шунинг баробарида Ўлмас ака “ўз илдизларимиз”га суяниб “аёвсиз реализм”га қараб борди. Davomini o'qish

O’lmas Umarbekov. «Qizimga maktublar» kitobidan & Odam bo’lish qiyin

0_14653a_3709cdac_orig.png25 январ — Ўзбекистон халқ ёзувчиси  Ўлмас Умарбеков  таваллуд топган кун

Хатларимнинг сўнгида устоз Абдулла Қаҳҳорга ўхшаб, сенга, қизим, берадиган иккита маслаҳатим бор.  Биринчиси: — Бу дунёда опангчалик сенга меҳрибон, яқин, азиз, сендан жонини ҳам аямайдиган одам йўқ. Бирга бўл. Ёлғизлатиб қўйма. Асра. Иккинчи маслаҳатим: — Давр ўзгариб кетди, қадриятлар ўзгарди. Лекин ҳамма даврда ҳалол меҳнат, поклик, одамийлик қадрланган. Шу ёдингда бўлсин.  Ёлғизим, суюклигим, хайр, омон бўл, бахтли бўл. Davomini o'qish

Miraziz A’zam. O’lmas Umarbekovni eslab & O’lmas Umarbekov. Saylanma & Fotima va Zuhra

Ashampoo_Snap_2016.11.16_00h27m25s_022_.png25 январ — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўлмас Умарбеков таваллуд топган кун

    Пахтадан қайтганимизда Умарбековнинг Ўзбекистондаги ёшлар орасида энг фаол ва таъсирчан ёзувчи эканини билдик. Унинг ҳар бир ҳикоя ёки қиссаси “Шарқ юлдузи” журнали ва бошқа матбуот нашрларида тез-тез босилиб чиқар ва ҳар бири ўқувчилар оғзидан тушмасди. “Бир муҳаббат тарихи”, “Севгим, севгилим”, “Ёз ёмғири”, “Одам бўлиш қийин”, “Дамир Усмоновнинг икки баҳори” каби асарларини ±пишиб ўқирдик. Davomini o'qish

O’lmas Umarbekov. Sevgim-sevgilim & Adib haqida hujjatli film.

01

Бу воқеага анча бўлди. Мен эндигина институтни тамомлаган йигирма икки-йигирма уч ёшлардаги йигит эдим. Орзу-ҳавас катта. Қаёққа қўл узатсам, етади. Билакларимда қувват, қалбимда ғайрат жўш урарди.Ёшлик эндигина қанот чиқарган учирма қушга ўхшайди. Ҳеч нарсадан тап тортмайди, ҳеч нарсадан чўчимайди. Бутун борлиқ унга янгича, сирли бўлиб туюлади. Ҳамма нарсани кўргиси, билгиси, ҳамма нарсада ўзидан қандайдир из қолдиргиси келади. Лекин бу изнинг қандай бўлишини, унга севинч бахш этадими, ё ғам келтирадими, тўғрироғи, билишни истамайди. Агар шу истак унда ҳамма нарсадан кучли бўлганда эди ўзини бунчалик тутмасмиди?! Ким билади, балки мен хато қилаётгандирман. Ростини айтганда, бунинг ҳозир мендан бошқа ҳеч кимга аҳамияти йўқ. Davomini o'qish

Said Ahmad. Kiprikda qolgan tong. Qissadan parchalar.

011
Ўлмас бирон асар ёзадиган бўлса «одамови» бўлиб қоларди. Бошқа ишларни унутар, фақат ёзаётган асарини ўйларди. Шу пайтларда у меҳмонга ҳам бормас, меҳмон ҳам чақирмасди. Унинг бу одатини билмай тасодифан келиб қолган танишларини қачон кетаркин, деб безовта бўлаверарди. Davomini o'qish

O’lmas Umarbekov. To’rt hikoya va «Odam bo’lish qiyin» romani.

07
Бир воқеани айтиб бермоқчиман. Воқеанинг тўқима эмаслигига, ҳар бир сўзимнинг ҳақлигига гувоҳим бор. Бу гувоҳ дўстим, улкан ёзувчи Шукур Холмирзаев.
Ёз кунларининг бирида ўша, Марказда ҳикояларимни китоб қилиб чиқариш ташаббускори бўлган акамиз уюшмада мени кўриб қолиб севиниб кетди.
— Ука, жуда яхши бўлди сизни кўрганим. Машинангиз бор-а? Ишхонангиздан рухсат олиб бераман. Марказдан бир редактор келган. Таржимонлик ҳам қилади. Шуни икки кун айлантириб келмайсизми? Илтимос сиздан!
Мен Шукур Холмирзаевга қарадим. Бирга эдик. Шукур ихтиёр ўзингизда, дегандек елкаларини сезилар-сезилмас кўтариб қўйди.
Davomini o'qish