Rabindranat Tagor. She’rlar. Omon Muxtor tarjimasi

09     Рабиндранат Тагор шеъри бир эмас, икки мамлакат томонидан давлат мадҳияси этиб қабул қилинган. Унинг «Халқ қалби» номли қўшиғи Ҳиндистон Республикасининг, «Олтин Бенгалиям» қўшиғи (1913) эса Бангладеш Халқ Республикасининг миллий гимнига айланган. Davomini o'qish

Omon Muxtor. Amir Alisherning dardi.

0216 июл – Ёзувчи, шоир ва драматург Омон Мухтор таваллудининг 75 йиллиги.

    Менинг дарвешона йўлим бир кишилик! Сени севдим. Ёндим. Ўртандим. Аммо менинг тўфонли уммонимда сенинг ғарқ бўлишингни истамадим. Инсон бир неча вазифани бўйнига ололмайди, бир вазифани бажаради! Менга бировга зулм қилмоқдин ёлғизлик ва бекаслик афзал туюлди. Бу мен ишқдан воз кечганимдан эмас! Бир инсондек яшадим. Davomini o'qish

Luis de Gongora. She’rlar. Omon Muxtor tarjimasi

09Саҳифа шоир таваллудининг 565 йиллигига бағишланади

Луис де Гонгора Ғарбга ҳам, Шарққа, хусусан, Исломга ҳам бирдек чексиз ҳурмат билан қарайди. Унинг шеърларидаги тафаккур кенглиги ва манзаралар тиниқлигини Гарсиа Лорка ҳам таъкидалаган.Ҳикояларга ўхшаш бу асарларни шоир романтик руҳда, испан халқ қўшиқларига суяниб ёзгани учун романслар деб атайди. Улардан айримлари журналхонлар эътиборига ҳавола этилмоқда. Davomini o'qish

Omon Muxtor. Begona & Usmon Azim. Qo’msach

044 Ёзувчи, шоир, драматург Омон Мухтор таваллудининг 75 йиллиги олдидан

   Шу йил айни ёз палласида Омон Мухтор таваллудига 75 йил тўлади. Агар у киши тирик бўлса, бағримизга босиб қутлардик. Лекин… бу ёғи бир таскин бор, холос: адибни қўмсаган чоғларимиз унинг китобларини қўлга оламиз. Ахир, бу ҳам дийдорлашув эмасми?! Davomini o'qish

Omon Muxtor. Uzun yo’lakdagi ikki kishi.

033   Шу куни Саида опа негадир ўзининг ёшлиги, адабиётга илк қадам қўйган йиллари ҳақида гапирди. Ойбек домлани эслади. Улуғ адиб ўқувчилар билан бир учрашувдан сўнг, кеч пайти қиз бола йигитлар орасида турмасин, деб машина кабинасидаги ўз жойини унга бўшатиб берганини ҳикоя қилди. Саид Аҳмад ака гапга бирон марта ҳам аралашмади… Davomini o'qish

Omon Muxtor. Shuhrat domla. Esse

02

Қўлимда Шуҳрат домланинг 1984 йилда олинган бир сурати… Юзида, айниқса, кўзларида шундай азоб-изтироб муҳрланганки! Ишонмаслик мумкин, ҳатто қалин тугик қошлари унинг оғир ички ҳолатини акс эттирган. Davomini o'qish

Omon Muxtor. Qishloq chetidagi daraxt.

07
— Ака, ўтирибсизми?! — Сўнг, пойгакка омонат чўкиб, Шарофат бибининг ҳозиргина марҳум бўлганини хабар қилди… Шаҳарга йўл олган Жумабой қишлоқ четидаги тут қаршисида машинани тўхтатибди. У онасини кабинада қолдириб, тут остидаги ариқдан машинага сув келтириб солибди. Аммо кабина эшигини қайтиб очса, шу ўртада онаси жон берган экан… Davomini o'qish

Omon Muxtor. She’rlar.

021
16 июль – Шоир ва адиб Омон Мухтор таваллуд топган кун.

   Ўтган аср эллигинчи йиллар охири, олтмишинчи йиллар бошланишида шахсга сиғиниш иллати фош қилиниб, ҳаётда ўз даври шароити даражасида янги бир «кўтарилиш эпкини» сезилган, адабиётимизга гуриллаб янги бир авлод — Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Ҳусниддин Шарипов, Хайриддин Салоҳ, Юсуф Шамансур, Азиз Абдураззоқ, Сайёр, Жамол Камол, Эркин Самандар, Маъруф Жалил, Рауф Парфи, Омон Матжон, Чўлпон Эргаш, Машраб Бобоев ва бошқа қатор шоирлар—катта саф кириб келган эди. Бу сафда ўшандаёқ Омон Мухторнинг ҳам ўзига хос овози ва сўзи бор Davomini o'qish

Omon Muxtor: «So’zingni ayta olish baxti»

908

    Ўз сўзимизни рост, очиқ сўзлашга ҳаракат қилсак ҳамки, бунга аксар эришолмаганимизни англадим. Фақат адабиёт эмас, ҳаётнинг ўзида БАЪЗАН ЁЛҒОН, БАЪЗАН ҚАБОҲАТ «ўрмалаб» келган пайтлар топилар экан. Ижодкор СЎЗНИ севиш, ўз касбини пухта ўрганиш баробарида, СЎЗдан эҳтиёт бўлиш, ҳатто ундан қўрқишга, ақлини мудом ишлатиш, қалбини асрашга бурчли экан. Davomini o'qish

Omon Muxtor. Men bilgan Rauf.

099
Ана, дейлик, биз (мен ишлаган кино қўмитасида) тўрт киши ўтирган хона эшигини секин, қия очиб, Рауф Парфи мен эгаллаган стол томон сал қисиниб, сал хижолат чекиб қарайди.
Албатта, дарҳол ўрнимдан туриб, йўлакка чиқаман. Ҳол-аҳвол сўрайман. Рауф, одатда, файласуфона оҳангда дейди:
– Шакл бор, мазмун йўқ.
Davomini o'qish

Jahongir Ismoilov. Jo’shqin ijodkor, dilkash inson edi

025

Омон Мухтор ўтаётган ҳар бир кунидан қандайдир ёрқин из қолдиришга интилиб, ижод машаққати, заҳматидан завқ туйиб яшади. Бунга унинг баракали ижоди, бугунги катта авлод вакиллари орасида алоҳида ажралиб турадиган жиҳат: ҳам насрда, ҳам назмда бирдай қалам тебратганлиги гувоҳ. Шу ақидага собитлиги боис республика адабий жараёнида умрининг охиригача фаол иштирок этди, қатор шеърий тўпламлар, ўндан ортиқ қисса ва романлар яратди. Davomini o'qish

Omon Muxtor. Mening tutingan akam.

0252

    Асқад ака, иккимизнинг боболаримиз номи бор эканлигидан, менга “адаш” (отдош) деб мурожаат қилар эди. Унинг ижодига хос фалсафага мойиллик менга яқин. Ҳатто кутилмаган янги шакллар топишга уриниш ҳам Асқад акадан “ўтган” бўлиши мумкин (ёки қонимизда бор табиий ҳолатдир). У бир вақтлар муҳаррир бўлган “Шарқ юлдузи” журналида бу кун менинг ишлаётганим. Яна тақдир тақозоси, унинг оиласи ва менинг оилам исми-шарифи бир хил (Розия бону) келганлиги. Бунинг бари тасодифми ёки ақлимиз етавермайдиган қонуниятми, ҳар қалай, икки орада қандайдир яқинлик бор эди. Davomini o'qish