Omon Muxtor. Mening tutingan akam.

0252

    Асқад ака, иккимизнинг боболаримиз номи бор эканлигидан, менга “адаш” (отдош) деб мурожаат қилар эди. Унинг ижодига хос фалсафага мойиллик менга яқин. Ҳатто кутилмаган янги шакллар топишга уриниш ҳам Асқад акадан “ўтган” бўлиши мумкин (ёки қонимизда бор табиий ҳолатдир). У бир вақтлар муҳаррир бўлган “Шарқ юлдузи” журналида бу кун менинг ишлаётганим. Яна тақдир тақозоси, унинг оиласи ва менинг оилам исми-шарифи бир хил (Розия бону) келганлиги. Бунинг бари тасодифми ёки ақлимиз етавермайдиган қонуниятми, ҳар қалай, икки орада қандайдир яқинлик бор эди. Davomini o'qish

Omon Muxtor xotirasiga bag’ishlov

07       Бу қўшиқни ёшлигимда эшитганман. Кейинчалик унинг шеърини Омон Мухтор ёзганини билдим. Яқинда (бор йўғи Омон ака вафотидан бир ҳафтача олдин) қўшиқни эшитгим келгани учун, қидириб тополмагач, дўстлар кўмаги билан унинг аудиосини топтирган эдим. Тақдир экан, бугун қўшиқни youtubeга жойлаб, уни Омон ака хотирасига бағишлашни истадим. Davomini o'qish

Omon Muxtor xotirasiga bag’ishlov.

656
Мен Омон ака билан жуда кўп суҳбатдош бўлганман. Айниқса, Қримда,Кўктебел (Кўктепа) да дам олганимизда қарайиб бир ой давомида деярли ҳар куни оқшом чўкиши билан Қораденгиз соҳили бўйлаб юриб суҳбатлашардик. Ўша пайтлар Омон ака ҳали романларини ёзмаган, уларни юраги тубида асраган пайтлар эди.Ўша суҳбатларда мен Омон аканинг, энг аввало, беғубор,жуда тоза инсон эканини англаб етган эдим. Ўша суҳбатлардан кейин анча яқинлашиб қолган,хонадонларига ҳам икки-уч марта бориб суҳбатларимизни давом эттирган эдим. Davomini o'qish

Taniqli adib Omon Muxtor vafot etdi.

омон ака

    Таниқли шоир ва ёзувчи Омон Мухтор 72 ёшида вафот этди. Саҳифамиз номидан адиб оиласига чуқур ҳамдардлик изҳор қиламиз.
Адиб узоқ вақтдан буён буйрак хасталигидан азоб чеккани, сўнгги ойларда эса буйрак саратонига чалингани маълум.  Омон Мухтор 16 июль куни 72 ёшга тўларди.
Омон Мухтор 1941 йили Бухорода таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатгач, бир неча вақт нашриётларда адабий ходим, Ўзбекистон радио ва телевидение Давлат қўмитаси, «Ўзбекфильм» киностудияси ҳамда Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир, «Шарқ юлдузи» журналида эса бош муҳаррир бўлиб ишлаган. Davomini o'qish

10 may — G’afur G’ulom tavalludining 110 yilligi.

1234
Ғафур акани кўпчилик сиёсий, гоҳо баландпарвоз шеърлар орқали танийди. Уни аксар минбарда турган ҳолатда тасаввур қиладилар. Бироқ, “Севсам, севибман-да. Ўзбекман, содда!” деб ёзган Ғафур ака эди… Davomini o'qish

Omon Muxtor. Uzaytirilgan umr

одил ака

   У — адабиётга тўғри, ҳаваскорлик даврини бошдан кечирмай кирганлардан. Тасаввур қилинг, Туркистон тумани Қарноқ қишлоғида туғилиб, ўрта мактабни тугатиши билан аскарликка чақирилган, иккинчи жаҳон муҳорабасидан кейинги япон урушида қатнашган. Шу боисдан, дорилфунунда ўқишни ҳам бир оз кеч — ўттиз ёшида битирган, лекин шу орада насрий асарлари (ҳикоя, қиссалари) босилиб, драмалари театр саҳнасида қўйила бошлаган эди. Davomini o'qish