Nodir Normatov. O’rol og’a saboqlari & O’rol Tansiqboev asarlari. Videoalbom

033    Ўрол оға ўзини табиат қўйнида худди ўз уйидагидек ҳис қилар, айниқса, тоғларнинг ашаддий ошиғи эди. Сон-саноқсиз тоғлар тасвири фикримизни тасдиқлаб турибди. Ҳатто, асарлар номи ҳам тоғ билан боғланган. Эътибор қилинг: “Тоғда куз”, “Тоғ ён бағирлари”, “Тоғ қишлоғи. Оқшом”, “Тоғда баҳор”, “Чимён йўли”, “Помирдаги баланд Қоракўл кўли”, “Тоғда колхозида”, “Олой водийси”. Рассом тоғнинг фақат рангларинигина илғабгина қолмай, у ердаги гиёҳларнинг ҳам номларини яхши билган. Davomini o'qish

O’rol Tansiqboyevning 110 yilligiga bag’ishlov

0914 январ — Ўзбекистон халқ рассоми Ўрол Тансиқбоев таваллудининг 110 йиллиги.

   Мен буюк рассом Ўрол Тансиқбоев ижоди ҳақида ўйлаганимда, унинг мана бу сўзлари ёдимга тушади: “Миллий санъат бир кунда яратилмайди. У узоқ йиллар давомида кўплаб мусаввирларнинг узлуксиз саъий ҳаракатлари маҳсулидир. Уни унутмоқ ёки бекорга чиқармоқ мумкин эмас; унинг анъаналарига ўз тақдирини боғламасдан манзур бўларли ҳеч нарса яратиб бўлмайди”. Ўрол оғанинг бу сўзларида тажриба, адашишлар, изланишлар, ижод машаққатлари ўз ифодасини топган (Нодир Норматовнинг «Ўрол оға сабоқлари» мақоласидан). Davomini o'qish