Orziqul Ergash. Onamning ertaklari

09    Мана орадан неча замонлар берида туриб, баъзан ўйлаб қоламан. Қийратма уруш борарди ўшанда. Ваҳима, қўрқув, хавотир. Ҳатто уруш бошларида кечалари уйимизда чироқ ёқишга ҳам қўйишмас, деразаларга қора парда тутишни буюришарди. Хуллас, шунақа бир серҳадик, нотинч замонларда ҳам биз бийдай дала-даштларда ҳалигидақа ўйин-кулгулар, ҳангомалар қилардик.Тавба, дейман, ёшлик экан-да. Davomini o'qish

Orziqul Ergash. Dala o’rtasidagi daraxt

03414 январь — Таниқли ёзувчи Орзиқул Эргаш таваллуд топган кун

Шотутнинг бужур танасига иккитамизнинг қулочимиз аранг етади, ён атрофга бош солиб турган новдалари бирдай чайир ва залварли, анчайин шамол-тўполонлар уларни тебратолмасди. Ўша йиллар ҳам бу далада пахта экиларди. Дала ўртасида қўр тўкиб тургувчи бу виқорли дарахт эса бизнинг ғарибгина болалик дунёмизнинг ажралмас бир мовий бўлагига айланиб қолган эди. Davomini o'qish

Chorsha’m. G’azallar & Orziqul Ergash. Do’stim haqidagi o’ylarim

05Ажойиб инсон ва шоир Чоршаъм Рўзиевни 60 ёшга тўлиши билан қутлаймиз! 

      Инсон қанча йил яшагани билан эмас, қандай яшаганига қараб қадр топади. Шу маънода олиб қараганда дўстимиз Чоршамъ Рўзиев ҳавас қилса арзигулик ҳаёт йўлини босиб келмоқда. Унинг “Шарқий қутб”, “Маҳак тош”, “Афанди алдамайди”, “Айро йўллар”, “Севгини соғиндим”, “Ошиқлик” каби мажмуаларидан ва “Сайланма”масидан жой олган асарлари ҳам нозиктаъб шеърият мухлислари, адабий жамоатчиликнинг эътирофи ва эҳтиромини қозониб келмоқда. Davomini o'qish

Orziqul Ergash. Najot farishtasi.

022   Кўп ўтмай қандайдир маърака қилдик. Ҳайтовур домланинг омон қолганликлари шукрига худойи қилгандик, чамаси. Шунга домла ўша жувонни ҳам айттириб келдилар. Исми Санобархон эди. Кўҳликкина… Ҳа, эсладим, худди сизга ўхшаб кетадиган яхшигина жувон эдилар… умримда биринчи марта кўриб турибману, кўзимга шундай иссиқ чалинадики, ўз синглимдек бағримга босдим. Davomini o'qish

Anvar qori Tursunov: Adabiyot ma’naviyat javharidur

06    “Ким ўзини англаса, Раббисини англабдир”, дейилади ҳадиси шарифда. Ўзини англашнинг энг муҳим воситаларидан бири, бу шубҳасиз, бадиий асарлардир. Назм бўлсин, наср бўлсин булардан узоқ одам руҳий камолотга етиша олмайди. Ўзини соҳасини пухта билиши мумкин. Аммо маънавияти саёз бўлиб қолаверади. “Олим бўлиш мумкин, одам бўлиш қийин”, деган халқимиз иборасида назарда тутилган бир ҳолат юзага келади. Davomini o'qish

Orziqul Ergash. Ikki hikoya, bir qissa.

Ashampoo_Snap_2017.11.26_23h23m51s_006_.pngУларнинг одмигина Шавқиддинлар хонадонига ров бўлганига сабаб — Козим ўзига адабий ҳамкор топмоқчи. Ичидаги гапларини қоғозга тушириб, китобми, киноми қилдирмоқчи… Уч-тўрт йил муқаддам ҳам Шавқиддинга битта шунақаси илашганди. Аввалига у ҳам ўзини адабиёт ихлосманди қилиб кўрсатди. Davomini o'qish

Orziqul Ergash. Dala o’rtasidagi daraxt. Videofilm.

001
14 январ – Таниқли ёзувчи Орзиқул Эргаш (1953) таваллуд топган кун.

   Орзиқул Эргаш 1953 йил 14 январда Самарқанд яқинидаги Дархон қишлоғида туғилган. Самарқанд Давлат университетини тамомлаган (1975). «Тўй» (1983), «Дунёнинг бир чеккаси» (1984), «Болалигим кўчаларида» (1986), «Шохсанам» (1988), «Дархон қиссалари» (1990), «Сенинг бу дунёда борлигинг» (2008) каби қисса ва ҳикоялар китоблари нашр этилган.
Ажойиб ёзувчи,жонажон дўстим Орзиқул Эргашни туғилган куни билан кутубхонамиз мухлислари номидан чин юракдан қутлайман,унга узоқ умр ва сербарака ижод тилайман. Мухлисларга  эса адибнинг ҳикоялари асосида тайёрланган бадиий видеофильмни тақдим этаман.
Davomini o'qish