Rustam Xudoyqul. O’tkir Hoshimovga aytolmagan gaplarim…& Rustam Xudoyqul haqida «Umr daftari» teledasturi (2021)

067 Менинг курсдошим, таниқли журналист ва ёзувчи бўлмиш Рустам Худойқуловнинг атоқли адиб Ўткир Ҳошимовга бағишланган эссесини ва курсдошимнинг ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилувчи «Умр дафтари» телекўрсатувини тақдим этаман. Davomini o'qish

O’tkir Hoshimov. Muhabbat & “Ikki eshik orasi” romanidan ostiga chizilgan parchalar

0445 август — Атоқли адиб Ўткир Ҳошимов таваллуд топган куннинг 80 йиллиги

    Қизнинг соч толалари Тиркашнинг юзига тегиб турар, алланечук нотаниш, аммо тотли ис анқир, унинг бутун вужуди таранг тортилиб, оёқлари титрар, қизнинг ҳам елкалари билинар-билинмас силкинаётганини ҳис қилиб турарди. Тўсатдан қиз силтаниб қаддини ростлади-ю, зарб билан итариб юборди уни… Davomini o'qish

O’tkir Hoshimov. Sevgi qissalari & Quyosh tarozisi & Xurshid Do’stmuhammad. Mashhurlikning bir siri

0025 август — Атоқли ёзувчи Ўткир Ҳошимов таваллуд топган куннинг 80 йиллиги

… Ўткир ака Ҳошимов билан кўплаб марта ҳамсафар, ҳамсуҳбат бўлганимни ёздим. Ҳар доим у кишининг катта адиб ва беғубор инсон сифатидаги ўзига хосликларини ихтиёр-беихтиёр кузатаман. Ва яна у кишининг ўзига хосликлари орасидан яна бошқа бир ўзига хосликни топгандай бўламан: Ўткир Ҳошимов ҳаётда қандай бўлса, асарларида ҳам шундай, асарларида муаллиф “мен”и қандай бўлса, ҳаётдаги инсон сифатида ҳам шундай экан. Davomini o'qish

O’tkir Hoshimov. Dunyoning ishlari. Asardan osti chizilgan parchalar & Adib haqida videofilm

045   5 август — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов туғилган кун

Қисса ҳақида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад шундай деганди: “Дунёнинг ишлари” асарини қисса эмас, достон деб аташни истардим. У қўшиқдай ўқилади. Уни ўқиб туриб, ўз оналаримизни ўйлаб кетамиз. Шу мушфиқ, шу жафокаш оналаримиз олдидаги бир умр узиб бўлмас қарзларимизнинг ақалли биттасини уза олдикми, деган бир андиша, бир савол кўз олдимизда кўндаланг туриб олади. Қисса бизни инсофга, инсонни қадрлашга, ҳурмат қилишга чақиради”. Davomini o'qish

O’tkir Hoshimov. bilan suhbat (2011) & Qalamdan to’kilgan hayot. Adib haqida film

03   Бундан 50 йилча аввал сўз санъаткори Абдулла Қаҳҳор Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг “Чўл ҳавоси” қиссасини ўқиб: “Бирдан лов этиб аланга билан бошланган ижод­нинг келажаги порлоқ бўлади. …Шу аланга ҳеч қачон пасаймасин, ижодингиз ҳеч қачон тутамасин!” деб тилак билдирган эди. Орадан йиллар ўтди. Буюк Абдулла Қаҳҳорнинг дуолари ижобат бўлди. Ўзбек адабиётида ёзувчи Ўткир Ҳошимов қаламига мансуб гўзал қиссалар ва ҳикоялар пайдо бўлди. Davomini o'qish

O’tkir Hoshimov. Urushning so’nggi qurboni & O’tkir Hoshimov. Sevgi qissalari

077    Бирдан хаёлига келган фикрдан унинг вужуди титраб кетди. Қора кунлари учун, не умидлар билан тишида тишлаб юрган ғунажинини ўғирлагани учун, ўлим тўшагида ётган укасининг охирги насибасидан маҳрум қилгани учун, нон пули бўлар деб етиштирган мевасидан жудо қилаётгани учун шундоқ қасос олсинки, ўша худо бехабарлардан. Davomini o'qish

«Mitti hikoyalar» kitobidan mitti hikoyalar

Ashampoo_Snap_2018.03.18_16h12m28s_001_.pngШу кунларда Тошкентдаги «Янги китоб» нашриёти томонидан «Митти ҳикоялар: кеча ва бугун» номли китоб нашрдан чиқди. Ундан ўзбек адабиётининг забардаст ёзувчиларидан тортиб қўлига энди қалам олган ёш ижодкорларнинг жажжи ҳикоялари ўрин олган. Davomini o'qish

O’tkir Hoshimov. Farzandlarimga o’gitlar & O’tkir Hoshimov «Tungi parvoz» teledasturida

Ashampoo_Snap_2017.07.12_23h12m04s_001_.png    Фарзандларим! Мен бу ўгитларни ёза бошлаганимда сенлар ёш бола эдинг…Худога шукр, мана, вояга етдиларинг, оила қуриб, фарзандлар кўрдиларинг. Шу кунгача сенларнинг ортингдан «Фалончининг боласи фалондақа номаъқулчилик қилибди», деган таъна-маломат эшитганим йўқ. Илоё, бундан буён ҳам шундай бўлсин. Бир бурда нонини ҳалоллаб ейдиган, виждонли, имонли инсонлар бўлиб етишганларинг учун Яратганга шукроналар қиламан! Davomini o'qish

O’tkir Hoshimov. Ota mehri & Xurshid Davron. «Boburshoh» spektaklidan sahna & Abror Yusupov. Otamga xat

0_1452a6_2f2c3929_orig.png     Болалигимда баҳор бизнинг ҳовлига биринчи кириб келади, деб ўйлардим. Ҳа, шубҳасиз, шундай эди. Ота, ёдингиздами, ҳар йили эрта баҳорда ҳовлига райҳон, ҳар хил кўкатлар экар эдингиз. Ҳовлимиз яшнаб кетарди, барчанинг ҳаваси келарди… Davomini o'qish

O’tkir Hoshimov. Sakkizinchi mo’jiza

055 август — Атоқли ёзувчи Ўткир Ҳошимов таваллуд топган куннинг 75 йиллиги
 

   Менинг назаримда, «Саккизинчи мўъжиза» битиклари ҳам «Дунёнинг ишлари», «Баҳор қайтмайди», «Икки эшик ораси» каби айтилган. Китоб ўқиётганингизда ёзувчи сиймоси кўз ўнгингизда гавдаланади, сиз билан бевосита мулоқотга киришади, ичингизда туғилган мулоҳазаларингизни диққат билан тинглайди, йиллар давомида тўпланган билим ва тажрибаларига асосланган ҳолда ўз хулоса ва кузатувларини баён этади… Davomini o'qish

O’tkir Hoshimov. Ikki hikoya & O’lmasxon Hoshimova. Yozuvchi nega yig’laydi?

033Атоқли адиб Ўткир Ҳошимов таваллудининг 75 йиллиги олдидан

…“Дунёнинг ишлари”ининг “Илтижо” бобини кўзда ёш билан ёддан ўқиб берган кўплаб талаба ва ўқувчиларни кўрдим. Дарвоқе, “Икки эшик ораси” романининг “Зилзила”, “Тушда кечган умрлар” романинг “Оппоқ-оппоқ қорлар ёғди” бобини ларзага тушиб, ёдаки ўқиган китобхонлар ҳам оз эмас. Балки муаллифнинг ўзи уларни росмана йиғлаб ёзгани учун ҳам шундайдир. Davomini o'qish

Vasiliy Shukshin. Quyosh, chol va qiz

02225 июль — атоқли рус адиби Василий Шукшин таваллуд топган кун

Ҳикояда ҳамма нарса тушунарли, ҳатто ундан ҳам зиёд бўлишини истайман…  Адабиётда ҳамма вақт қандайдир спорт мусобақасига ўхшаган ҳолат бор. Қани ким ихчамроқ ёзади? Ким мураккаброқ! Ким журъатлироқ! Ҳолбуки, адабиёт – ҳақиқатдир. Кашфиётдир. Унда ким дадил-у, ким мураккабу, ким эпикроқ – бунинг ҳеч аҳамияти йўқ. Ҳақиқат борки, адабиёт бор…(Василий Шукшин) Davomini o'qish