Oygul Suyundiqova. Cheksiz qoinotning zarrin lahzasi & Men tug’ilgan yurt (2007)

09    Шоира Ойгул Суюндиқова шеъриятини кузатиб, «майин», «дилбар» деган сўзлар ҳаёлимдан ўтди. Ойгул сўзларни ўз майлига қўйиб беради, оҳиста таърифларга олиб киради (Ойдин Ҳожиеванинг «Ойгулнинг кўнгил ватани» мақоласидан. Мақола билан мана бу саҳифада танишинг). Davomini o'qish

Zarifa Saidnosirova. Gul bargi & Zarifa Saidnosirova haqida ikki maqola

Ashampoo_Snap_2016.09.22_22h51m14s_001_.png30 сентябрь – Зарифа Саидносирова таваллуд топган кун

     Зарифа Саидносирова…Биринчи ўзбек аёл рассоми. Биринчи ўзбек кимёгар олимаси. Назаримда, шўроларнинг сиёсий қатағони қурбони бўлган Саидносирбойдек миллатпарвар отанинг беназир тарбиясини олган Зарифа Саидносирова кўтарилган маънавий чўққи ҳам Бибихоним, Зебунисо, Нодирабегимлар эгаллаган чўққидан асло кам эмас. Табиийки, Ойбекдек буюк бир сиймони ардоқлай олган инсоннинг сийрати ҳам буюкдир. Davomini o'qish

Aleksandr Blok. She’rlar

034    Улуғ рус шоири Александр Блок ўзининг қисқа умрида бошидан Россиянинг муҳим воқеаларини кечирди ва бу унинг ўтли шеъриятида ўз аксини топди. Классик адабиёт руҳида тарбияланган Александр Блокда «янги адабиёт» таъсири кучли кечади. У бутунлай янги, қудратли сўз санъаткорига айланади. Шоир қолдирган улкан адабий мерос теранлиги билан умумбашарий аҳамият касб этади. Davomini o'qish

Nikolay Rubtsov. She’rlar

0883 январь —  машҳур рус шоири Николай Рубцов таваллуд топган куннинг 80 йиллиги

   Николай Рубцов ХХ аср рус шеъриятининг жуда машҳур сиймоларидан бири. У рус шеъриятига тиниқ овози билан жўшиб кирди. Унинг ижодида Ватанга муҳаббат кучли ва етакчилик қилади. Бетакрор ишқ изтироблари ва қувончлари, болалик ва ёшлик хотиралари, рус табиатининг улуғворлиги, ҳаётга бўлган улкан муҳаббат билан йўғрилган шеърлар шоир босиб ўтган умр йўлларининг ифодасидир. Davomini o'qish

Avetik Isaakyan. She’rlar. Oygul Suyundiqova tarjimalari

046

31 октябрь – атоқли арман шоири Аветик Исаакян таваллуд топган куннинг 140 йиллиги

Улуғ рус шоири Александр Блок Аветик Исаакяннинг шеърларини рус тилига ўгираркан, дўстларига ҳайратланиб мактублар йўллайди: « … Бу ажойиб шоирни таржима қилиш – ўта машаққатли. Меҳнатим қай даражада чиққанлигини муҳокама қилиш – менинг ишим эмас. Бироқ шуни айтишим лозимки, менинг бу шоирга меҳрим тушди, уни яхши кўриб қолдим… Исаакян – биринчи рақамли шоир. Эҳтимол, бундайин содда ва тиниқ тил талант бугунги кунда бутун Европада ҳам топилмас…» Davomini o'qish

Anna Axmatova. She’rlar

05223 июнь — таниқли рус шоираси Анна Ахматова таваллуд топган кун

    Анна Ахматова шеъриятининг табиати бир қарашда содда туюлгани билан, аслида у жуда теран ва ўзи яшаган даҳшатли даврнинг бутун фожиасини ўзида намоён эта олган ҳодисадир. Унинг табиатида сокинлик ичида ҳаракатга келаётган қудратли бўрон яширин. У ўзини вазмин ва тафсилотларга бой сатрлари билан юрагининг туб-тубида вулқондай ёниб жўшаётган туйғуларни, тасвирлаётган воқеа-ҳодисалари ортида буюк муҳаббат изтироби,панжарага ўралган давр билан келишишни истамаган эрксевар шахс изтиробини кўрсата олади. Davomini o'qish

Anna Axmatova. She’rlar. Mirpo’lat Mirzo va Oygul Suyundiqova tarjimalari.

022Анна Ахматованинг биринчи шеърий тўплами “Оқшом” номи билан 1912 йилда чоп этилиб, муваффақият қозонади. 1914 йилда унинг иккинчи – “Тасбиҳ” тўплами эълон қилинади ва у бу тўплами билан бутун Россия бўйлаб шуҳрат қозонади. Шоиранинг истеъдодини ўз вақтида пайқаган В.В.Маяковский унга шундай баҳо беради: “Анна Ахматова шеърлари яхлитлиги билан эътиборга моликдир, улар ҳар қандай танқидга дош бера олади, ҳар қандай тазйиқда дарз кетмайди”. Davomini o'qish

Maksimilian Voloshin. She’rlar.

1924

    Ҳаётлигидаёқ афсонавий шахсга айланган улкан рус шоири Максимилиан Волошин (1877-1932) Киевда туғилиб, унинг илк болалик чоғлари Таганрог ва Севастополда ўтди. Тўрт ёшидан бошлаб, унинг ҳаёти Москва билан боғланди. Шоирнинг оиласи 1893 йилда Қримга кўчиб ўтгач, бу ердаги дала ҳовлиси «Шоирлар уйи» га айланди. Бу уйда ўша даврнинг не-не шоирлари, олимлари, бастакорлари, хуллас, аҳли ижод яшамади дейсиз! Davomini o'qish

Oygul Suyundiqova. She’rlar & Oydin Hojiyeva. Oygulning ko’ngil vatani.

01117 сентябрь — шоира ва таржимон Ойгул Суюндиқова таваллуд топган кун.

     Ҳар бир шоира ижоди ҳақида ўйлаганда ҳаёлга ҳар хил сифатлар келади. Баъзиларини «жўшқин», баъзиларини «ҳаёлчан», бошқаларини эса «ўйчан» дея таърифлаймиз. Шоира Ойгул Суюндиқова шеъриятини кузатиб, «майин», «дилбар» деган сўзлар ҳаёлимдан ўтди. Davomini o'qish

Marina Svetaeva. Bolalarga maktub.

07

   Жаҳон шеъриятининг ёрқин юлдузи, ҳассос рус шоираси Марина Цветаева (1892-1941)  қолдирган бой адабий меросида унинг фарзандларига ёзган мактублари алоҳида эътиборга молик. Эътиборингизга ҳавола қилинаётган мактуб аслида 1937-38 йиллар, май ойларида ёзилган бўлиб, 1969 йилда «Новый мир» журналининг 4-сонида босилган (Таржимондан). Davomini o'qish