Najmiddin Komilov. Adabiyot va uch buyuk zot & Porso Shamsiyev. Jomiy va Navoiy.

033Ушбу адабий ҳодиса, бир томонидан, Навоий ижодий салоҳиятининг бемисл қудрати, унинг асарлари қадру қимматини, Навоий билан Жомий орасидаги зеҳну заковат, адабий маслак ва қалб яқинлигини ифодаласа, иккинчи тарафдан, бу икки буюк адибнинг давр подшоси, «шоҳу дарвешлик»ни ўзида мужассам этган нозиктабъ шоир Ҳусайн Бойқарога муносабатини ҳам белгилаб турибди ёки, бошқача айтсак, Ҳусайн Бойқаронинг адабий ҳаётга фаол иштироки, Навоий ва Жомийга бўлган чуқур ҳурмати, улар истеъдоди меваларини кўпайтириш сари қилган ҳаракатлари намунасини кўрамиз.
Davomini o'qish

Mirzo Bobur. Devon & Xurshid Davron. Mirzo Boburning ikki ruboiysi sharhi.

Ashampoo_Snap_2017.02.06_17h31m10s_005_.png14 феврал — Мирзо Бобур таваллуд топган кун

Одатда ғазал ва рубоий шарҳига киришган адабиётшунос олимлар уларнинг бадиий табиатини ёритишни асосий мақсад қиладилар. Мен эса шарҳ этажагим асарнинг,масалан,Алишер Навоий қитъаларининг ёки Мирзо Бобур рубоийларининг ёзилишига сабаб бўлган тарихий воқеаларни аниқлашга эътиборимни қаратаман. Бу менинг бошқа шарҳловчилардан фарқли жиҳатимдир. Шарҳни айни шу тарзда баён этишдан мақсад нима? Бу мақсад бир қатор асарларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган тарихий воқеаларни билмаслик оқибатида уларнинг нотўғри талқин этиш,изоҳлаш давом этаётганини кўриб,бу нотўғри англашни тузатиш истагидан туғилган. Davomini o'qish

Akmal Saidov. Qiyosiy Navoiyshunoslikka kirish.

0-13

Таниқли матншунос олим Шуҳрат Сирожиддиновнинг “Алишер Навоий: манбаларнинг қиёсий-типологик, текстологик таҳлили” (“Akademnashr” нашриёти, 2011 йил) номли асарини ана шу долзарб талабдан келиб чиққан ҳолда, ҳозиржавоблик билан яратилган муҳим фундаментал тадқиқот сифатида баҳолаш мумкин.
Бу ҳақда сўз борганда, авваламбор, Алишер Навоий ҳаёти ва фаолиятига қизиқиш ўз замонасидан бошланиб, бугунги кунгача сўнмай келаётгани, айниқса, истиқлол йилларида тубдан ортганини таъкидлаш жоиз. Табиийки, ижтимоий-тарихий тараққиёт илгарилагани сари инсон тафаккури муайян воқеа-ҳодисага нисбатан турли қарашларни намоён этади..
Алишер Навоий сиймоси ҳам беш асрдан зиёд муддат мобайнида тадқиқотчилар томонидан турлича талқин этиб келинган. Шу маънода, мазкур китобда Алишер Навоийнинг ҳаёти ва фаолияти бирламчи манбалар асосида қайта ўрганиб чиқилгани, мавжуд талқинлар теран ва атрофлича таҳлил этилгани диққатга лойиқдир…
Davomini o'qish

Hindistonda Bobur davri turkiy (o’zbek) adabiy muhiti.

444
1975 ва 1977 йилларда устоз Ҳамид Сулаймон бошчилигида Ҳиндистонга қилинган экспедициялар ўзбек адабиёти тарихининг ҳалигача номаълум тарҳларини очди. Ҳофиз Хоразмий, Саид Қосимий, Фориғий, Дийда, Азфарий каби қатор, биз билмаган туркийгўй шоирлар қўлёзмалари Ҳиндистон фондларида мавжуд эканлиги аён бўлди.
Экспедиция давомида, Бобир ҳаёти ва ижодига оид қўлёзмалар изланиб, диққат билан ўрганилди. Ҳиндистон қўлёзма фондларида бошқа туркийгўй шоирлар қатори, Заҳириддин Муҳаммад Бобир асарлари қўлёзмаларининг янги нусхалари ҳам сақланмоқда экан. Бу янги нусхалар Бобир ижодини янада чуқурроқ ўрганишда катта имкониятлар яратди. Ваҳоланки, бизга Бобир шеърлар тўпламининг Париж, Рампур ва Туркия кутубхоналарида сақланаётган қўлёзма нусхаларигина маълум бўлиб, ўз навбатида улар ҳам шоир меросини нашр этишда бир-бирларини тўлдирадиган нодир қўлёзмалар эди. Айтиш керакки, мазкур қўлёзма нусхалардаги Бобир шеьрлари то ҳануз тўлиқ чоп этилмаган.
Davomini o'qish