Erkin Usmonov. Ikki hikoya & Ozod Mo’min Xo’ja. Tushimdagi va o’ngimdagi Erkin Usmonov

Ashampoo_Snap_2017.03.23_23h40m31s_006_a.pngСаҳифа Эркин Усмонов таваллудининг 65 йиллигига бағишланади

    Янги йил киргандан сўнг, бир неча кун ўтгач, эрта тонг туш кўрдим: Ёзувчилар Уюшмаси аъзолари Дўрмон боғига ўхшаган бир масканга йиғилаётган эканлар. Сал вақтлироқ бориб, дарахтлар тагига, бир нечта ижодкорлар йиғилиб турган жойга борсам, у ерда оқ куйлак ва оқ шим кийиб турган Эркин Усмоновга кўзим тушибди. Davomini o'qish

Ayzek Azimov. Hayot, jamiyat va ijod haqida hikmatlar

Ashampoo_Snap_2017.03.13_15h54m07s_002_.png Тарихий жараён шундай нуқтага келдики, энди инсониятга душманлик қилиш, ёвлашиш мумкин эмас. Ердаги одамлар бир-бирлари билан дўстлашишлари лозим. Мен, шу ғояни ўз асарларимда алоҳида таъкидлаб келаман… Davomini o'qish

Ayzek Azimov. Koinot oqimlari (2)

Ashampoo_Snap_2017.03.13_15h40m37s_001_.png    Айзек Азимовнинг диққатингизга ҳавола этилаётган машҳур романи «Коинот оқимлари» 1952 йилда ёзилган. Шуниси ажабланарлики, бу асарда кўрсатилган ижтимоий  муаммолар Ўзбекистоннинг собиқ Шўролар давридаги пахта яккаҳокимлиги билан боғлиқ қийинчиликларига жуда ҳамоҳанг. Davomini o'qish

Ayzek Azimov. Koinot oqimlari (1) & Xudoyberdi To’xtaboyev. Ilmiy fantastikaning zukko sarvari

Ashampoo_Snap_2017.03.13_15h40m37s_001_ a.png Бутун жаҳон илмий фантастик адабиётида кўпчилик мутахассисларнинг фикри бўйича ана шундай бармоқ билан санарли ёзувчилар Айзек Азимов, Артур Кларк ва Роберт Хайнлайн ҳисобланадилар. Лекин, шахсан менга, ўзим физика соҳаси олими бўлганим учунми, илмий тўқимада (Science fiction) Айзек Азимовга етадигани йўқ. Сабаби, унинг ҳеч бир асарида, на ҳикоя, на роман, на илмий-оммабоп рисола бўлсин, улардаги ғайриоддий мавзу физика, астрономия, биология, биокимё қонунлари бузилмаган ҳолда талқин қилинади… Davomini o'qish

Ozod Mo’min Xo’ja. Shayx Abulhasan Haraqoniy haqida risola

001     Абулҳасан Ҳарақоний (933 – 1037 йй.) – инсоният тарихида катта фаолият юритган буюк азиз-авлиёларнинг биридир. У зот ҳозирги давримизда бутун дунё олимлари, зиёлилари томонидан энг илғор, ижобий ва тараққиётга етакловчи деб тан олинган “Хожагон – Нақшбандия” тасаввуф тариқатининг вужудга келишига фундаментал асослар яратган зотлар кетма-кетлигининг еттинчи поғонасида туради. Davomini o'qish

Ozod Mo’min Xo’ja. Naqshbandiya tariqatining buyuk namoyandasi — Xoja Muhammad Porsoning ruhi chirqiramayaptimi?

008    Тарихимизда буюк деб тан олинган авлиёларнинг барчаси ҳаёт тараққиёти учун улкан ишлар қилганлар. Биз бежиз уларнинг мақбараларини зиёрат қилмаймиз, бежиз уларни ҳурмат билан тилга олмаймиз, бежиз уларнинг ёзиб қолдирган асарларини ўқиб, таҳлил қилмаймиз. Davomini o'qish

Ozod Mo’min Xo’ja. Yurak-bag’ri butun

033   Тинмай шиддатли ёмғир ёғарди. Аммо, мен бунга писанд қилмай олға қадам ташлайверардим. Манзилга етиб олсам бўлди – мени иссиқ уй, чой ва хотиржамлик кутмоқда. Энг асосийси, у ерда юрагимга, унинг яраларга малҳам бўла оладиган бир кимса бор. У – менинг бахтим! У – менинг парчаланган юрак-бағримни бутун қилган ва яна бутун қилади. Davomini o'qish

Ozod Mo’min Xo’ja. Yer,havo,suv,olov va…

099     Бу дунёда тўрт асосий унсур бор: ер, ҳаво, сув ва олов. Қадим-қадимдан шундай ҳисобланиб келади. Ўтган замонлардаги файласуфлару ҳозирги давр тадқиқотчилари шу аксиомани ҳеч бир гап-сўзсиз қабул қилишган. Замонамиздаги айримлар, аниқроғи ўзларини ХХI аср мунажжимлари деб атовчилар, хаттоки, инсоннинг қайси ойда туғилганига қараб, сен – ерсан, сен – ҳавосан, сен – сувсан, сен – оловсан дейишади ва шунга қараб, башоратлар тўқишади. Davomini o'qish

Ozod Mo’min Xo’ja. Robot — android. Fantastik hikoya

004

Андроид — одамсифат ақлли робот. Мутахассис бўлмаган кимса унинг ташқи қиёфасидан, юриш-туришидан, гап-сўзларидан “homo sapiens”дан, яъни онгли инсондан фарқ қила олмайди. Бироқ бирон-бир еридан терисини кўчириб вужудига назар ташласангиз, юрак, мушак, томир, жигар ёки мияни эмас, балки турли симлар, митти схемалар, чиплар, механизмлар ва мурватларни кўрасиз. У жуда ақлли, юксак онг эгасидир. Davomini o'qish

Ozod Mo’min Xo’ja. Otaning duosi — o’q

033

Қадимда, аниқроғи ХIII асрда Тошкентда Эт емас эшон деб аталган нафаси ўткир авлиё яшаб ўтган. У халқ орасида катта ҳурматга ва эътиборга лойиқ инсон бўлган. Мен шу одам билан боғлиқ бир воқеани диққатингизга ҳавола қилмоқдаман. Davomini o'qish

Ozod Mo’min Xo’ja. Ikki fantastik hikoya

022
Ҳар бир инсон ўзини ўраб турган муҳитдаги яшаш қоидалари асосида ҳаёт кечиради. Бу – аксиомадир, яъни исбот талаб қилинмайдиган қонундир. Олайлик, биз, агар, ўзга мамлакатга сафар қилсак, у ерда қанчадир кунларни ўтказишимиз лозим бўлса, албатта ўша юртдаги шароитга мослашишга мажбурмиз. Акс ҳолда, ўзимизни ўзимиз турли кутилмаган қийин ҳолатларга тушириб қўйишимиз тайин. Davomini o'qish

Ozod Mo’min Xo’ja. Yangi «Indamadi» qo’shig’iga indamaslik mumkin emas

099

     Яқинда радиодан янграётган бир қўшиқнинг бошланиш аккордлари эътиборимни тортди. Сабаби, у композитор Имомжон Икромов томонидан басталанган, менинг дадамлар Пўлат Мўминнинг сўзлари билан эллик йилдан бери Неъматжон Қулабдуллаев томонидан бетиним жаранглаб келаётган маълум-у машҳур “Индамади” қўшиғи оҳангларининг янги аранжировкаси эди. Биринчи байт дадамларнинг сўзлари билан бошланди. Кейинига мени таажжуб ҳисси қамради. Чунки, қўшиқда умуман бошқача сўзлар қатори кетди. Davomini o'qish