Xose Ortega-i-Gasset. Sevgi sehri (II) & Odam Ota jannatda

Ashampoo_Snap_2017.02.22_16h48m59s_002_.png    Парвардигор  хусусида ёлғиз фикр-мулоҳаза юритиладиган ҳолатнинг муайян сакталигини Экхарт қоилмақом асослайди. Оллоҳ мунтазам ва якранг фикр-мулоҳазаларда эмас, балки фақат ва фақат қалбда бўлади. Инсон фақат Оллоҳ ҳақида фикрлаш билан кифояланмаслиги керак, чунки фикр-мулоҳаза тўхтатагани ҳамоно Парвардигори олам ҳам айни инсон наздида ғойиб бўлади… Davomini o'qish

Ozod Sharafiddinov. Shavkat Rahmonning «Rangin lahzalar» to’plami haqida

011

«Рангин лаҳзалар» тўпламининг муаллифи Шавкат Раҳмон ҳам ўзига хос ўткир шоирона нигоҳ эгаси. У дунёни нозик ва оригинал поэтик образлар орқали идрок этади. Унинг лирик қаҳрамони ҳам фикрловчи шахс. У замон ҳақида, истиқбол ҳақида, инсон табиатининг зиддиятлари ҳақида ўйлайди. Лирик қаҳрамон характери орқали биз шоирнинг дунёга муносабати билан танишамиз, унинг беором ўйлари ва изтиробли дардларига шерик бўламиз. Шоир инсонни севади, лекин уни идеаллаштирмайди. Davomini o'qish

Ozod Sharafiddinov. Millatni uyg’otgan adib

01

Ойбек таваллудининг 110 йиллигига

Анча вақтгача мен Ойбек аканинг нега бу одамнинг гуноҳини кечиргани сабабини англаёлмай юрдим. Менга қолса, шахсан мен уни кечира олмасдим. Лекин Ойбек ака мен эмас, Ойбек ака-да. Эҳтимол, у Толстойнинг «Ёвузликка ёвузлик билан жавоб берма», деган ақидасига амал қилгандир. Ҳар ҳолда, кейинроқ ўйлаб қарасам, бировнинг гуноҳидан ўтган Ойбек ака янада олижаноброқ ва салобатлироқ кўриниб кетди. Davomini o'qish

Ozod Sharafiddinov. Fitrat va uning ikki maqolasi («Tilimiz», «Yopishmagan gajjaklar»)

066

   Эътиборингизга ҳавола қилинаётган икки мақола: «Тилимиз» ( 1919 йилда «Иштирокиюн» газетасида босилган) ва «Ёпишмаган гажаклар» (1929 йилда «Қизил Ўзбекистон» газетасида эълон қилинган) Фитратнинг услуби ҳақида, Фитрат шахсиятининг баъзи бир қирралари, унинг хатарли ҳаётининг маълум босқичлари тўғрисида яхши тасаввур беради. Davomini o'qish

Mash’al Хushvaqt. She’rlar & Ozod Sharafiddinov. Eski haqiqatning yangi talqini

Ashampoo_Snap_2017.01.11_22h57m59s_003_.png    Мен Машъал Хушвақтнинг шеърларини 20 йилча аввал «Ёшлик» журналида ўқиган эдим. Ўшанда ёш шоирнинг ўзига хос овози намоён бўлган шеърлари маъқул бўлгани боис унинг номи хотирамда муҳрланиб қолди. Davomini o'qish

Ozod Sharafiddinov. Istibdod qurboni yoxud o’zligidan mahrum etilgan shoir.

0678

Ҳаётлигида етти ухлаб тушига кирмаган иззат-икромни у ўлганидан кейин кўрди. Эллик йил мобайнида унинг шаънига айтилмаган мақтов қолмади. Бу ҳамдусаноларга қараб ҳукм қилса, Ҳамзанинг малоикалар сафидан ўрин олишига бир баҳя қолганди — бунинг учун унинг икки кураги устига бир жуфт канот қўндириб куйса кифоя эди. Мабодо мўъжиза рўй бериб, Ҳамза тирилиб қолса, театр саҳналарида, кино экранларида, бадиий асарлар саҳифаларида ўзини кўриб, «илмий» тадқиқотлар, китоблар, мақолалардаги баландпарвоз гапларни ўқиб, ўзини таниёлмай қолиши муқаррар эди. Шу зайлда шўро мафкураси Ҳамзани оқкигизга ўтқазиб, эгасиз колган адабиёт тахтига чиқариб қўйди. Хўш, нега энди Ҳумо куши келиб-келиб айни Хамзанинг бошига қўнди? Бунинг сабабини англамоқ унча қийин эмас. Davomini o'qish

Ozod Sharafiddinov. So’nggi jadid qissasi

022

Кейинги пайтларда матбуотимизда «фалончи сўнгги жадид», «писмадончи сўнгги жадид» деган ёзувлар тез-тез учрайдиган бўлиб қолди, ҳатто бу мукарррам калимани маърифатчилик бобида тайинлик иш қилмаган бир-икки кишига нисбатан қўлланилганига гувоҳ бўлдим. Бугун сизга тақдим этилаётган устоз Озод Шарафиддиновнинг 2006 йили босилган мақоласи ҳам «Сўнгги жадид қиссаси» деб номланади. Мақола атоқли маърифатпарвар олим Бегали Қосимовга бағишланган.  Мен «сўнгги жадид» калимасига қарши эмасман. Аммо,мен бу калимадаги «сўнгги» сўзининг Бегали Қосимовга нисбатан қўлланишига қаршиман. Чунки, менинг назаримда, Бегали Қосимов сўнгги жадид эмас, у янги жадид эди. У мустақиллик туфайли бошланган янги ҳаётимизда узоқ йиллик қатағондан кейин жадидчилик ҳаракатини уйғотган муаллим эди. Davomini o'qish

Samar Nurov haqida ikki xotira.

011

Саҳифа адиб Самар Нуров таваллудининг 80 йиллигига бағишланади.

   Ҳозирги ёшлар, минг афсуски, Самар Нур деган адибнинг асарлари тугул, номини ҳам билмайди. Ҳатто таҳририятда ишлайдиган баъзи ходимлар мендан «Ким эди у? Номи таниш эшитиляпти-ю, лекин эслаёлмаяпман», деб анқовсираб сўрашади. Ҳолбуки, у Навоий замонида яшаб ўтган ижодкор эмас. У ҳаёт бўлганда бу йил 70 ёшга (мақола 2004 йили ёзилган. Сайт изоҳи) кирар эди. Яна бунинг устига у жўнгина, оддий бир ижодкор эмасди. У ёзувчи, энг меҳнаткаш, сўзга, адабиётга садоқатли, ҳар сўзини масъулият билан айтадиган, китобхон олдидаги бурчини доим ҳис қиладиган адиб эди. Davomini o'qish

Ozod Sharafiddinov. Adabiyotimiz fidoyisi.

012

Шоир ва драматург, адабиётшунос ва таржимон, тарихчи ва мутафаккир, нотиқ ва педагог — буларнинг бари ҳозир, яъни 1950 йилда биз — талабаларга маъруза ўқишга шайланиб, кўз ойнагини дастрўмоли билан артиб турган одамда жамулжам эди. Ўрта бўйли, миқти гавдалик, жингалак сочлари қандайдир шоирона тарзда тўзғиган, ўзбекча сўзларни жиндай озарбойжонча оҳангда талаффуз этадиган бу одам — Шайхзода Мақсуд эди. Davomini o'qish

Shoislom Shomuhammedovni eslab…(Uch maqola)

089
16 апрел — шарқшунос олим ва таржимон Шоислом Шомуҳаммедов таваллуд топган кун.

Шоислом Шомуҳамедов домла Ўзбекистоннинг ана шундай нурбахш сиймоларидан бири эди. Филология фанлари доктори, профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Халқаро Фирдавсий мукофотининг лауреати, таниқли таржимон-шоир, заковатли шарқшунос олим Ш.Шомуҳамедов номини эшитмаган одам кам эди. Унинг таржимасида янграган Умар Хайёмнинг олам ва одам моҳиятини изҳор этувчи дилбар рубоийларини бутун мамлакатимизда ва ундан ташқарида туркийзабон аҳоли севиб ўқир, аксари ёд бўлиб, эл оғзида юрадиган бўлганди. Davomini o'qish

Ozod Sharafiddinov. Uch maqola.

2234
1 март — Адабиётшунос олим ва таржимон Озод Шарафиддинов таваллудининг 85 йиллиги.

Одам ота-онасини танлаёлмаганидек, Ватанни ҳам танлаёлмайди. Албатта, Аллоҳ одамга Ватанни музликлардан ҳам, саҳролардан ҳам, чангалзорлардан ҳам ато этиши мумкин. Лекин сиз билан бизга Аллоҳ Ўзбекистон деб аталган, тупроғида олтин гуллайдиган, қишларида баҳор шивирлайдиган, тоғ деса тоғи бор, боғ деса боғи бор, ҳар тонгда булбуллар мадҳини ўқиб тамом қилолмайдиган бир юртни Ватан қилиб берган экан, бунинг учун ўзимизни бахтли деб билмоғимиз керак, шукроналар билан яшамоғимиз керак. Ватан бизга ато этилган улуғ неъмат экан, Ватанга муҳаббат ҳам ҳар биримизга берилган улуғ неъматдир. Davomini o'qish

Ozod Sharafiddinov. Mustafo Cho’qayev.

033
25 декабр — Атоқли арбоб Мустафо Чўқай таваллуд топган кун.

Мустафо Чўқай фақат туркистонлик муҳожирлар ўртасидагина эмас, балки Ғарбдаги, айниқса, Олмония ва Туркиядаги шарқшунос олимлар дунёсида катта обрў қозонган, юксак нуфузга эга бўлган бир зотдир. Аллома бу эътиборга бир вақтлар Туркистон мухториятининг бошида тургани учунгина эмас, иккинчи жаҳон уруши чоғларида туркистонлик юртдошларидан анча-мунча одамни ўлим чангалидан тортиб олиб, асраб қолгани учунгина эмас, балки Туркистон мустақиллиги йўлидаги фидокорона фаолияти туфайли, кўпгина теран ва холисона илмий асарлари туфайли эришган. Чет элларда уни «туркларнинг буюк миллиётчиси ва юртсеварларидан бири» деб эъзозлайдилар. Davomini o'qish