Sodiq Chubak. Qabrda birinchi kun

Ashampoo_Snap_2017.05.29_23h12m31s_002_.png   Куз қуёши кун сайин хира тортиб бормоқда. Гўё саратон иссиғи унинг ҳамма қайноқ нурларини ютиб юбориб, ўзини анча толиқтириб қўйгандай. Боғ ичидаги катта ҳовуз теварагини ўраб олган улкан чинорлар боғ деворининг устидан қалин соя ташлаб турибди. Ёзда чинорларнинг барглари орасидан бу ерга тангадек нур ўтмасди. Лекин ҳозир уларнинг улуғворлигидан путур кетганди. Ҳозир уларнинг усти чанг билан қопланган, барглар ерни қуёш нурларидан сақлашга ожизлик қилиб қолган эди. Davomini o'qish

Ozod Sharafiddinov. Millatni uyg’otgan adib

01

Ойбек таваллудининг 110 йиллигига

Анча вақтгача мен Ойбек аканинг нега бу одамнинг гуноҳини кечиргани сабабини англаёлмай юрдим. Менга қолса, шахсан мен уни кечира олмасдим. Лекин Ойбек ака мен эмас, Ойбек ака-да. Эҳтимол, у Толстойнинг «Ёвузликка ёвузлик билан жавоб берма», деган ақидасига амал қилгандир. Ҳар ҳолда, кейинроқ ўйлаб қарасам, бировнинг гуноҳидан ўтган Ойбек ака янада олижаноброқ ва салобатлироқ кўриниб кетди. Davomini o'qish

Mash’al Хushvaqt. She’rlar & Ozod Sharafiddinov. Eski haqiqatning yangi talqini

Ashampoo_Snap_2017.01.11_22h57m59s_003_.png    Мен Машъал Хушвақтнинг шеърларини 20 йилча аввал «Ёшлик» журналида ўқиган эдим. Ўшанда ёш шоирнинг ўзига хос овози намоён бўлган шеърлари маъқул бўлгани боис унинг номи хотирамда муҳрланиб қолди. Davomini o'qish

Ozod Sharafiddinov. Istibdod qurboni yoxud o’zligidan mahrum etilgan shoir.

0678

Ҳаётлигида етти ухлаб тушига кирмаган иззат-икромни у ўлганидан кейин кўрди. Эллик йил мобайнида унинг шаънига айтилмаган мақтов қолмади. Бу ҳамдусаноларга қараб ҳукм қилса, Ҳамзанинг малоикалар сафидан ўрин олишига бир баҳя қолганди — бунинг учун унинг икки кураги устига бир жуфт канот қўндириб куйса кифоя эди. Мабодо мўъжиза рўй бериб, Ҳамза тирилиб қолса, театр саҳналарида, кино экранларида, бадиий асарлар саҳифаларида ўзини кўриб, «илмий» тадқиқотлар, китоблар, мақолалардаги баландпарвоз гапларни ўқиб, ўзини таниёлмай қолиши муқаррар эди. Шу зайлда шўро мафкураси Ҳамзани оқкигизга ўтқазиб, эгасиз колган адабиёт тахтига чиқариб қўйди. Хўш, нега энди Ҳумо куши келиб-келиб айни Хамзанинг бошига қўнди? Бунинг сабабини англамоқ унча қийин эмас. Davomini o'qish

Samar Nurov haqida ikki xotira.

011

Саҳифа адиб Самар Нуров таваллудининг 80 йиллигига бағишланади.

   Ҳозирги ёшлар, минг афсуски, Самар Нур деган адибнинг асарлари тугул, номини ҳам билмайди. Ҳатто таҳририятда ишлайдиган баъзи ходимлар мендан «Ким эди у? Номи таниш эшитиляпти-ю, лекин эслаёлмаяпман», деб анқовсираб сўрашади. Ҳолбуки, у Навоий замонида яшаб ўтган ижодкор эмас. У ҳаёт бўлганда бу йил 70 ёшга (мақола 2004 йили ёзилган. Сайт изоҳи) кирар эди. Яна бунинг устига у жўнгина, оддий бир ижодкор эмасди. У ёзувчи, энг меҳнаткаш, сўзга, адабиётга садоқатли, ҳар сўзини масъулият билан айтадиган, китобхон олдидаги бурчини доим ҳис қиладиган адиб эди. Davomini o'qish

Ozod Sharafiddinov. Cho’lponni anglash.

Ashampoo_Snap_2016.10.01_22h19m56s_004_.png      37  йилга келганда қатлиом машинасининг парраклари бутун мамлакат бўйлаб мисли кўрилмаган шиддат билан айлана бошлаган эди.  1937 йилнинг ёзида Чўлпон қамоққа олинди, бир йиллик даҳшатли қийноқлардан кейин 1938 йилнинг 4 октябрь куни отиб ташланди… Davomini o'qish

Lev Tolstoy. Iqrornoma

Инсоннинг бу дунёга келиб кетишида қандай маъно бор? Умуман, Одамзод умрининг моҳияти нима? Жаҳоннинг буюк мутафаккирлари, машҳур файласуфлари ҳамиша ана шу саволлар устида бош қотирганлар. Буюк адиб Лев Толстой ўзининг “Иқрорнома” асарида инсон умрининг мазмуни ҳақида бош қотирар экан, унинг ҳаётида эътиқод, диннинг ўрни ва роли ҳақидаги теран мушоҳадаларини ўртага ташлайди, улкан даҳоларни қийнаган маънавий муаммоларга жавоб излайди. Асар Лев Толстой ҳаёти ва дунёқарашининг янги қирраларини акс эттирганлиги билан муҳим ва қадирлидир. Забардаст адабиётшунос олимимиз Озод Шарафиддинов таржимасидаги ушбу асар китобхонга кўп маълумот беради. Davomini o'qish

Atoqli adabiyotshunos olim Naim Karimov 80 yoshga kirdi. Chin yurakdan qutlaymiz!

ddeeb60660abf181abac83787fca99e7.jpg   Куни-кеча Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Беруний номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотининг совриндори, жамоат арбоби, филология фанлари доктори, прoфессор, устоз Наим Каримов муборак 80 ёшга тўлди. Davomini o'qish