Pablo Neruda. She’rlar & Jamshid Matyoqubov. Bolaligim — oppoq kabutar…

Ashampoo_Snap_2017.03.26_18h19m08s_001_.png   Асл исми Нефтали Рикардо бўлган шоирни нима учун Пабло Неруда деб аташади? Бу ҳақда ижодкорнинг ўзи шундай деб ёзган: “Мен ўн тўрт ёшга кирганимда, отам шеър ёзишимни таъқиқлаб қўйди. У ҳеч қачон ўғлининг шоир бўлишини истамасди. Шеърларим чоп этилаётганини отам билмаслиги учун, табиийки, мен бошқа бир ном излашим, ҳеч кимда шубҳа туғдирмайдиган исм топишим лозим эди…” Davomini o'qish

Ikrom Otamurod. Jahon she’riyatidan tarjimalar

001     Икром Отамурод ижодида таржимачилик ҳам катта ўрин эгаллаган.  У Блез Сандрар, Маҳмуд Дарвиш, Муин Бсису, Уолт Уитмен, Пабло Неруда, Ўлжас Сулаймон, Евгений Евтушенко ва яна бир қатор жаҳон шеъриятининг етук намояндалари шеър ва достонларини ўзбек тилига таржима қилган. Davomini o'qish

Bolalarga beraylik dunyoni

021
1 июнь — халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

   Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан жаҳон шеъриятининг энг ёрқин вакилларининг болаларга бағишланган шеърларини тақдим этамиз. Бугун, ҳеч бўлмаса, фарзандингизни ўпиб қўйишни унутманг. Davomini o'qish

Pablo Neruda. She’rlar.

Ashampoo_Snap_2017.03.26_18h52m04s_002_.png12 июль куни буюк шоир Пабло Неруда таваллуд топганига 110 йил тўлади

Пабло Неруда (тахаллуси; асл исм-шарифи Нефтали Рикардо Рейес Басуальто) (1904.12.7, Парраль ш. — 1973.23.9, Сантьяго) — Чили шоири, дипломат. Сантьяго университетида таълим олган. Чили Сенатининг аъзоси ва дипломат сифатида кўп мамлакатларда бўлган. «Ўлмайдиган одамнинг хатарли қадами» (1926) тўпламида шеърнинг анъанавий ўлчамлари ва қофияларидан воз кечиб, ички кечинмаларни сюрреализмга яқин тил ва образлар билан ифодалаган. «Яшаш жойи — Ер» (1933, 2 жилд), «Юракдаги Испания» тўпламларига кирган асарларида инсоният озодлиги учун кураш ғоялари акс этган. Davomini o'qish

Buxoroni sevgan shoir.

0511
Озодлик куйчиси, оташин шоир Пабло Неруда шеърлари ўзбек тилига таржима қилинган, шеърият мухлисларига унинг номи яхши таниш. Шуниси диққатга сазоворки, Пабло Неруда бундан анча йиллар аввал Ўзбекистонга ташриф буюрган, дунёга машҳур қадимий шаҳарларимизни зиёрат қилган. Айниқса, шоирга кўҳна Бухоро шаҳри жуда ёқиб қолган. У бу шаҳардан усталаримиз, ҳунармандларимиз қўлларидан чиққан миллий буюмлар, сопол идишлар, сўзаналар, турли осори-атиқалардан олиб кетган, Чилидаги уйининг бир хонасини Бухороча безаган ва уни “Бухоро уйи” деб атаган. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Pablo Neruda.

037

Неруда ўз ижодида беш қитъа бадиий анъаналаринигина эмас, жўғрофиясини ҳам бирлаштирган, унинг шеърлари, достон, балладаларидан беш қитъанинг деярли йирик ва тарихий шаҳарларининг барчасини топиш мумкин. Нега шундай? Жавоб, афтидан, Неруданинг бош ижодий кредосидан келиб чиқади. У миллати, ирқи, тили, дини қайси давлатга фуқаролигидан қатъи назар, «мен инсонман» деган ғояни илгари сурди ва инсон ҳурлиги, фикр, сўз, туйғу, қарашлар ҳурлиги унинг бош мақсади бўлди. Шу сабабли унинг асарлари бир қарашда деклоратив шиорлардай туюлади, бироқ ундаги образларга, ўхшатиш, сўз ўйини, метонимияларга назар ташласангиз, ундаги юксак ва нозик поэтик нафосатдан юрагингиз тўлиб кетади. Бу шеърлари инсон, жамият, нафосат ўртасини боғлаб турувчи бир уйғун мусиқага ўхшайди. Davomini o'qish