Pirimqul Qodirov. Adibning “Yon daftar”idan & Til boyligi — dil boyligi & Til va el

04525 октябрь — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пиримқул Қодиров таваллуд топган кун..

Баҳор ўз қудрати билан тирик дарахтни яшнатиб, ўлигини бутун хунуклигича фош қилиб кўрсатади. Адабий истеъдод ҳам яхши билан ёмонни мана шу тарзда бир-бирига қарши қўйиб, уларнинг кескин фарқини очади, оқни оққа, қорани қорага ажратиш орқали маънавият оламида баҳорнинг хизматини қилади. Davomini o'qish

Alisher Navoiyning mashhur uch maktubi.

Ashampoo_Snap_2018.03.05_15h40m22s_004_b.png    Навоийнинг мактублари у, чиндан ҳам, том маънода ҳоқонликнинг кифти бўлганлигини кўрсатади. Навоий шаҳзодалар ва кўпроқ Бадиуззамон Мирзога ёзилган мактубларида уларни мамлакатни қандай бошқариш санъатига ўргатиб боради. Темурийлар учун алоҳида аҳамият ва моҳият касб этган ота ва ўғил муносабатларига муттасил диққатни жалб этади. Davomini o'qish

Pirimqul Qodirov: “Tilidan ayrilgan xalq ma’naviy Vatanidan judo bo’ladi”

09     Ўз миллий қадриятларини билмайдиган, уларга паст назар билан қарайдиган нигилистларга нисбатан, ўз халқининг ноёб қадриятларини эъзозлаб, бошқа халқларга ҳам етказиб бера оладиган фозил кишилар миллатларнинг ўзаро яқинлашувига минг чандон яхшироқ хизмат қилади», — деди атоқли ёзувчи Пиримқул Қодиров. Дарҳақиқат, улкан сўз санъаткори ижодий фаолиятида ҳам шу ақидага амал қилиб келяпти. Унинг қаламига мансуб бўлган ва халқимизнинг олис ўтмиши қайта бошдан жонлантирилган «Юлдузли тунлар», «Олмос камар» каби ажойиб романлар бугунги кунда кўпгина халқларнинг севимли асарига айланган. Davomini o'qish