Yevgeniy Yevtushenko. Suhbat va she’rlar.

Ashampoo_Snap_2017.04.19_23h58m54s_004_.png18 июл — Машҳур рус шоири Евгений Евтушенко таваллуд топган кун

    Рус шеъриятининг машҳур намояндаларидан бири Евгений Евтушенко Ўзбекистонда кўплаб маротаба меҳмон бўлган, бу ердаги бағрикенглик, меҳмондўстлик, шоирда мислсиз қувонч ва ҳайрат уйғотган. Бу туйғулар унинг шеърларига ҳам кўчган: Davomini o'qish

Qo’chqor Norqobil. Yangi yil kechasida

Ashampoo_Snap_2017.11.09_18h18m01s_006_.png…Бугун ўттиз биринчи декабрь. Янги йил кириб келаяпти. Кўзи эшикда, ҳамширанинг кириб келиб, сизга жавоб бўлди, дейишини кутаяпти. Тушдан кейин иккита осма укол олса, бас, агар ташхислар яхши чиқса (яхши чиқсин, ишқилиб) уйига кетади. Хона эшиги очилиб ҳамшира кириб келди. Юзида табассум. У эшик ҳатлаши ҳамоно бош бармоғини тик қилган ҳолда “зўр” ишорасини қилди… Davomini o'qish

Ustoz Abdulla Oripovni yod etib & El suygan adib: Abdulla Oripov. Hujjatli film (2001)

Ashampoo_Snap_2016.11.16_15h39m06s_002_.png    Дарвозадан Абдулла Қаҳҳор кўринди. Уни танимасликнинг иложи йўқ эди. Қаҳҳор ёшлар билан бирга ўтирмади. Оёқ устида сўрашди, икки оғиз гаплашди, сўнг бурилиб ўз уйи томон йўналаркан, бир дамгина тўхтаб ортига қаради. Davomini o'qish

Qo’chqor Norqobil. Yer hali ham yumaloq & Marhabo Qo’chqorova. Ikki hovuch nur

011

Самовот айвонида бу машваратни кузатиб турган икки малак, тубандаги гуруҳ музокараси, айтган гапига юзи қизармаётган бу сурбетларнинг алжирашлари, пинҳоний режаси яратганга етиб бормасин, дея жонҳалак қанот ёзиб тўсқинлик қилишар, ҳар иккиси самовотни кўкси билан тўсиб муаллақ турар, қанотлари ломакон қадар кенгайиб борар, тубсизлик қаъридан отилиб келаётган ёвузлик уруғидан униб чиққан макруҳ сўзлар эса курраи заминни қоқ иккига бўлиб ташлайдиган даражадаги улкан тиғга айланиб, самовотга кўтарилиб, шўрлик фаришталарнинг кўксига санчилар, қанотларига қадалиб азоб берар эди. Бироқ, Парвардигор ҳаммасидан воқиф эди. Davomini o'qish

Qo’chqor Norqobil. Oqibat daraxti.

04ғ70
Қўчқор Норқобилни адабиёт мухлислари «Дарё ортидаги йиғи», «Ўн саккизга кирмаган мен бор», «Кулиб тур, азизим», «Қуёшни ким уйғотади», «Хосиятли дунё», «Кафтимдаги қизғалдоқ» сингари қатор насрий ва шеърий китоблари, даврий нашрларда эълон қилинаётган асарлари орқали яхши билишади.Қуйида адибнинг «Оқибат дарахти» ҳикоясини эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз. Шубҳасиз, унда қаламга олинган воқеалар ўзига хос сабоқ бўлиб, ўқувчини чуқур мулоҳазаларга чорлайди. Davomini o'qish

Qo’chqor Norqobil. “Ko’ngil daftari”dagi qaydlar

087
Европага довруқ солган хорватиялик хушсуврат ёш адиба Марицца Бодрожич: “Она заминимиз замбилғалтакда ётибди”, деб ёзади.
Ўзбек шоири Хуршид Даврон шундай дейди: “Замин майсанинг илдизига осилиб турибди…”. Мана сенга икки хил қиёс, икки хил қараш. Бири йўқлик, иккинчиси ҳаётга интилувчанлик сари ундайди.
Davomini o'qish

Qo’chqor Norqobil. Rauf Parfi bilan suhbat (1992).

022
Мен шеър ёзиб юрадиган одам сифатида ўйлайдиган бўлсам, ўзбек шеърияти имо-ишора шеърияти эди. Бизнинг шеърлар турманинг ичида ёзиладиган шеър эди. Тўртта одам тушунади, қолганлар-чи… Латвиялик шоир дўстим Улдис сўрагандаям айтувдим, ўзбек шеърияти МИМ – имо-ишора деб. МИМ ўзимиздан олинган. Биласизми, 80-йилларнинг машҳур актёри бор эди, ҳамма нарсани имо-ишора билан тушунтирар эди… Марсель Mapco! Латвияда менинг 50-60 та учликларимни таржима қилишганди. Улдис ўзбекчадан латишчага ўгириб ўзбек шеърияти – МИМ, Рауф Парфи – Марсель Марсо деб ёзди. Davomini o'qish

Salim Babulloo’g’li: Bizda bir birimizga bera oladigan narsamiz bor.

0133     2005 йилда ўзбекистонлик таржимон Раъно Азимова билан дўстлигимиз ҳурмати биз Бакуда замонавий Ўзбек адабиёти антологиясини нашр қилдирдик. Ушбу китоб устида Акиф Азалп, Мақсад Нур, Гюнель Мовлуд, Парвиз Юсуф сингари адабиётшунослар ҳамда таржимонлар иш олиб боришди. Ўзим ҳам баъзи асарларни таржима қилдим. Абдулла Орипов, Хуршид Даврон, Азиз Саиднинг шеърларини озарбайжончага ўгириш менга чексиз завқ бағишлади. Мен айниқса, Хуршид Даврон ижодини жуда ҳурмат қиламан. Муносабатларимиз назаримда, доимий характерга эга бўлиши керак. Ўзбекларда ҳам, озарбайжонларда ҳам ажойиб адабиёт бор, айниқса, поэзияда. Бизда бир биримизга бера оладиган нарсамиз бор. Davomini o'qish