Qozoqboy Yo’ldosh, Muhayyo Ismoilova. Erk va g’urur kuychisi (Xurshid Davron ijodi haqida).

011

   Чинакам ижодкор бир вақтнинг ўзида ўтмиш, ҳозир ва келажакка бирдай тааллуқли бўла олади. Шу боис замонни биз каби уч ўлчамли эмас, балки бир ўлчамли ҳодиса ўлароқ қабул қилади. Давр ва истеъдод орасидаги унчалар тушунарли бўлмаган бу руҳий алоқа адабиётга турфа бадиий оқимлару ўқувчиларга бошқалардан бутунлай фарқли ифода услубига эга ижодкорларни тақдим этади. Хуршид Давроннинг шиддатли, жўшқин, ички куч ва туйғуга бой асарлари шундай инжа универсал мулоқот туфайли майдонга чиққан. Davomini o'qish

Faxriyor. She’rlar & Shoir bilan ijodiy uchrashuv & Qozoqboy Yo’ldosh. Noziklashuv jarayoni

003    Фахриёрнинг шеърларини ўқиш ҳам, уқиш ҳам, таъсирланиш ҳам осон эмас. Лекин унинг битганлари миллий шеъриятимиз тараққиётининг шундай даражасидирки, уни билмаслик эстетик ва маънавий қиёфанинг кемтиклигига олиб келиши мумкин. Шунинг учун ҳам бугунги ойдин ўзбек Фахриёр асарларини ўқиши, ўрганиши, таҳлил қилишга эҳтиёж сезиши керак. Davomini o'qish

Qozoqboy Yo’ldosh. Modernizm: ildiz, mohiyat va belgilar & «Ko’zoynak» TVdasturida modernizm haqida gurung

034     Модернизм – фалсафа, санъат ва адабиёт со­ҳа­сидаги ноклассик қарашлар тизимини умумлаштирувчи атама. Кунботиш мамлакатларида 19 асрнинг сўнгги чорагида юзага келган ва французча “энг янги”, “замонавий” маъноларини англатувчи модернизм ўзини ўша замон ҳамда келажакдаги ягона ҳақиқий эстетик ва фалсафий йўналиш ҳисоблаб, оламни фалсафий ҳамда бадиий идрок этиш, изоҳлаш ва тасвирлаш борасида мавжуд бўлган анъанавий ёндашувларни инкор қилиши билан ажралиб туради. Davomini o'qish

Qozoqboy Yo’ldosh. Uzun yo’l boshi yoki erkin so’z umri.

Ashampoo_Snap_2017.11.20_16h28m49s_002_.png 24 март — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев таваллуд топган кун

  Аслида у киши табиатан ёлғизликни севадиган, шунга интиладиган, одамлардан кўра ўт-ўлану парранда-даррандалар билан тузукроқ тиллаша оладиган одам. Чунки одамдан бошқа нарсаларда ғирромлик йўқ. Шукур ака узоқ вақт ёлғиз ишлайди. Ишлаётганда тўй-томоша, маишат, учрашув у ѐқда турсин, одам билан кўришмасам дейди. Кўришмайди ҳам. Davomini o'qish

Hol Muhammad Hasan. She’rlar & Shoir haqida ikki maqola

Ashampoo_Snap_2017.07.06_00h46m35s_008_.pngШоир Ҳол Муҳаммад Ҳасанни таваллудининг 60 йиллиги билан қутлаймиз

  Шоир Ҳол Муҳаммад Ҳасан бу йил олтмиш ёшга қадам қўйди. Унинг ўнга яқин китоби чоп қилиниб адабиёт ихлосмандларининг эътиборини қозонган. Биз йил якунида яна бир бор шоирни қутлуғ сана билан муборакбод этамиз. Davomini o'qish

Qozoqboy Yo‘ldosh. Ikkinchi umr manzillari

00314 (15)  феврал — атоқли шоир Тўра Сулаймон таваллуд топган кун

Ўзи-ку бизда фолклордан таъсирланмаган ижодкор камдан кам. Лекин оғзаки ижоднинг таъсири бутун ёзганларида бўй кўрсатиб турадиган Тўра Сулаймондай адиб адабиётимизда бошқа йўқ. Бу ҳолнинг муайян асослари бор. Аввало, Тўра Сулаймон фолклор асарлари яратилиши ҳали давом этаётган даврда ва шундай муҳитда дунёга келиб улғайди. Бундан ташқари, унинг табиатида бахшилик унсурлари бор эди… Davomini o'qish

Karim Bahriyev. Badialar & Qozoqboy Yo’ldosh. Porpoq hayratlar chaqini

092 январ — Шоир ва таржимон Карим Баҳриев таваллуд топган кун

Абдулкарим Баҳриддин 1979 йилда ёзган илк шеърларидан бирида: «Руҳим, хатарлидир бу қўрқиш, ётаверсин уйқуда титроқ, Орзу – қанотлари учқур қуш – парвоз қилур таборо тикроқ», – дейди. Ана шу иқрорда бўлажак ижодкор шахсиятига хос максимализм, юксак туйғуларни баланд пардаларда куйлашга интилишнинг илк илдизи намоён бўлган. Davomini o'qish

Qozoqboy Yo’ldosh. Ko’ngil suratlari & Abdunabi Boyqo’ziyev. She’rlar

09     Истеъдоди сабаб ижодкор ҳеч кимнинг хаёлига келмайдиган жойдан гўзаллик топганда ҳайратга тушади ва руҳиятини мувозанатдан чиқарган туйғуларини бошқалар билан ҳам бўлишгиси келади. Кўнгилдан чиқиб, қоғозга тўкилган ҳайрат мевалари ўзга кўнгилларга ҳам ҳаяжон солади. Ёзганларидан кўнгил кишиси экани аён бўлиб турган Абдунаби Бойқўзининг шеърларидан самимият, ҳалоллик, жонфидолик “тўкилиб” туради. Davomini o'qish

Alisher Nazar. Vola. She’rlar kitobi

021

Алишер Назар. Вола. Шеърлар — Тошкент, Akademnasr, 2014 — 96 бет / Alisher Nazar. Vola. She’rlar — Toshkent, Akademnasr, 2014 — 96 bet

    Алишер Назарнинг шеърларини унинг ўзи тўғрисидаги иқрорлардан иборат дейиш мумкин. У – оламу одамиятга йўл фақат ўзи, ўзининг кўнглию амаллари орқали ўтишига иймон келтирган ижодкор. Кўпчилик шеърларда ё туйғу, ё фикр босимлик қилади. Алишер Назар лирикаси ўйларнинг туйғулар, туйғуларнинг эса ўйлар билан уйғунлашуви натижасидир. У туйғунинг фикр етовида юришини истамаганидек, ўйнинг туйғулар ортида қолиб кетишини ҳам хоҳламайди . Davomini o'qish

Qozoqboy Yo’ldosh, Muhayyo Yo’ldosheva. Ruhiyatning betakror jilolari

Ashampoo_Snap_2016.06.28_16h19m37s_005_.png   Аҳмад Аъзам асарларида одатдагидай боши ва охири бор воқеалар, сабаб ва оқибат доирасида ҳаракатланадиган қаҳрамонлар тасвирланмайди. Бир қарашда ижтимоий салмоқдан маҳрум майда тафсилотларнинг адоқсиз силсиласи акс этгандай туюлгувчи бу асарларни тушуниш осон кечмайди. Чунки бу тафсилотлар замиридаги маънони ўқирманнинг ўзи топиши керак бўлади. Davomini o'qish

Qozoqboy Yo‘ldosh. El yuragidagi shoir.

0_148f35_aa5d9e4a_orig.png   Оташин шоир, сўзни оловлантирувчи публитсист, моҳир драматург, теран олим, уста таржимон, тенгсиз ташкилотчи, ўтли нотиқ бўлган Ҳамид Олимжон адабиётимиз тарихида қачондир яшаб ўтган ижодкор бўлмай, балки бугун ҳам миллатнинг маънавий дунёсини шакллантиришга таъсир кўрсата оладиган асарлар муаллифи ва айни шу сабабга кўра, элининг юрагида яшашга ҳақли санъаткордир. Davomini o'qish