Shavkat Rahmon. Hulvo & Qutlibika. Shavkat Rahmon haqida xotiralar

Ashampoo_Snap_2017.05.24_18h15m10s_003_.png     Шавкат Раҳмон, Усмон Азим, Азим Суюн ва уларга тенгдош шоирларнинг илк китобчалари чоп этилиб, яхши маънода шов-шув бўлаётган кунлар эди. Нашриётга ишга қабул қилиниб, шеърият бўлимига кирдим. Қарасам Шавкат Раҳмон… Davomini o'qish

Bella Ahmadulina. She’rlar & Nodirabegim Ibrohimova. Osmonga qarab she’r o‘qigan ayol

Ashampoo_Snap_2017.03.22_00h31m56s_001_.png10 апрель — Белла Аҳмадулина таваллуд топган куннинг 80 йиллиги

    Белла Аҳмадулина номи рус шеъриятида ўчмас из қолдирган. Дилбар ва жозибали сатрлар етиб бормаган кўнгиллар йўқ эди, десак адашмаймиз. У кўплаб эсселари билан ҳам адабиёт хазинасига катта ҳисса қўшган. У шахсан ўзи таниш бўлган ижод вакиллари Владимир Набоков, Анна Ахматова, Марина Цветаева ва бошқалар ҳақида ўз хотираларини битиб қолдирган. Айтиш керакки, Аҳмадулина йигирманчи асрнинг серқирра ижодкори эди: шоира, адиба, таржимон. Бугун таваллуд куни арафасида ижодкорнинг ҳаёт ва ижод йўлига назар соламиз, шеърларини мутолаа қиламиз. Davomini o'qish

Qutlibeka Rahimboyeva. She’rlar

065    Ўтган асрнинг 80-йилларида Қутлибека ижодида янги саҳифалар очилди. Айнан мана шу йилларда ёзилган шеърларида ТОНГ тимсоли кўп учрайди. Эрк, озодлик маъносини англатувчи бу сўз шоира туйғуларининг ранг-баранг жилоларини англаб етишимизга ёрдам беради. У “…тонг отса кияман хонатлас кўйлак” деб орзу қилади. Орзуси амалга ошавермагач, “Нега мен истаган тонг отмас, нега? Ўз қалбимга ўзим эмасман эга?” деб фарёд чекади. Аммо бу исёнкор руҳ ишонадики, қай бир тонг чоғи бизнинг “йигитлар мудроқ тулпорларини уйғотиб шошқин Дунёнинг қайсидир парчаларида Парчинланган эркни қутқармоқ учун Буюк курашларга” отланади. (Йўлдош Солижоновнинг «Меҳр боғида ўсган дарахт» мақоласидан. Мақолани мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish

Marina Svetayeva. She’rlar

марина

  Адабиётга ўзига хос овоз билан кириб келган Марина Цветаева ижоди рус шеъриятининг ўлмас хазинасидан муносиб ўрин олган. Унинг шеърларидаги тетизгин ҳаяжон,фақат шоира илҳомига хос безовта оҳанг шеърхон юрагини эҳтирослар ва ҳаяжонларга кўмади. Мен  шоиранинг шеърларига жуда эрта мафтун бўлиб, унинг бир неча шеърини ўзбек тилига таржима қилганим билан фахрланаман. Davomini o'qish

Zulfiya. Jur’atli qizg’aldoq & Qutlibeka. E’tiqodim Haqiqat,Haqdir!

012

   Бугунгидай эсимда: соддагина қишлоқ қизи рўпарамга дадил келиб ўтирди. Саволларимга жонли-жонли жавоб қайтарди. Бутун суҳбат давомида кўзимга тик қараб ўтирди. Унинг менга қолдириб кетган шеърлари ҳам эсимда бор. Биз бу туркумни ўша ойда тайёрланаётган сондаёқ эълон қилганмиз. Бу шеърлар «Қуёшнинг ҳарорати оз туюлиб, ғўзага ўз қалбини иккинчи қуёш қилиб тутқазмоқчи» бўлган пахтакор келинойижон, «Болалиги, йигитлиги, кексалиги ерда қолган» деҳқон ота ҳақидаги шеърлар эди. Davomini o'qish

Zulfiya. She’rlar & Qutlibeka. Sakson yil lovullab so’nmagan o’t

Ashampoo_Snap_2017.03.04_19h09m45s_005_a.pngЎзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллиги олдидан

   Дунёда ҳеч нарса мангу эмас. Даврлар ўтади, кўп нарса унутилади, ҳатто, ўз даврида яхшигина вазифа бажарган асарлар ҳам қачондир оҳорини йўқотиши мумкин. Лекин халқ, миллат оғриғига, қувончига дахлдор асарлар халқ ва миллат билан бирга яшаб қолади. Устоз Зулфияхонимнинг “Хотирам синиқлари” достони ана шундай ўлмас асарлардан бири сифатида халқимиз, келажак авлодлар учун ҳам қадрлидир. Davomini o'qish

Mehr bog’ida o’sgan daraxt (Qutlibeka ijodiga bir nazar).

099Қутлибека “Менинг ҳам бобо юрт, ота юртим — шу. Кўз очиб кўрганим — Кунга яқин ер, Кўзларим юмилса, ётар юртим шу” деб тан олган жаннатмонанд Ўзбекистоннинг содиқ фарзанди сифатида унинг ҳар бир ютуғи, ниш ураётган ҳар дона майсаси, ёғаётган томчи ёмғири, эсаётган шамолидан ҳам гўзаллик излайди. Унинг “вужуди ишқ билан, ҳайрат билан” тўла. Шунинг учун ҳам ҳар бир сатрида ўқувчисига қувончу ҳасратини яширмай айта олади. Davomini o'qish

Qutlibeka. Vatan mening ichimda. Suhbat va she’rlar.

015
9 феврал — Ўзбек шеъриятининг ёрқин шоираси Қутлибеканинг туғилган куни.

   Илк китобчамга онамга дастхат ёзиб жўнатганим, қизим, ўғлимнинг дунёга келган онлари, ўн йилдан сўнг ҳамкурслар билан учрашув, хуллас, ўтган кунларимни бирров варақласам, саодатли онларим кўп экан. Ўзгаларнинг бахтидан бахтли бўлган дақиқаларимни бунга қўшсам, эҳтимол, бахтимнинг йўллари, йиллари яна ҳам узаяр. Чунки одам ёлғиз ўзи бахтиёр бўлиб яшай олмайди. Унга, албатта, замондош, заминдошларининг кайфияти, руҳияти таъсир қилади. Демоқчиманки, ўз саодатингни ўзгалар саодати мукаммаллаштиради. Davomini o'qish

Qutlibeka. She’rlar

0909 феврал — Ўзбек шеъриятининг ёрқин шоираси Қутлибеканинг туғилган куни.

Мен бошқача руҳдаги одамман. Эл нима еса еб, нима кўрса кўриб юрибман. Мен миллатни бутунлигича қабул қилишни истайман… Бу менинг миллатим. Мен уни ҳеч қайси миллатга алмаштирмайман. Бу элнинг яхшисини ëмони билан қўшиб севаман. Davomini o'qish