Chivinlar o’ldirilmaydi, botqoqlar quritiladi. Adabiyotshunos olim Rahmon Qo’chqor bilan suhbat

011Адабиётшунос олим Раҳмон Қўчқор билан суҳбатда бугунги куннинг долзарб муаммолари – коррупцияга қарши кураш, таълим тизимидаги иллатлар, коронавирус офати оқибатлари, зиёлилар аҳволи, сўз эркинлиги, адабиёт ва давлат муносабати муҳокама этилган. Davomini o'qish

Abdulla Qahhor. Sarob & Rahmon Qo’chqor. Sarobning paydo bo’lishi & Tobutdan tovush. Radiospektakl

00717 сентябрь — Абдулла Қаҳҳор туғилган кун

   Мазкур мақола асосида Абдулла Қаҳҳор ижодини тушуниш истаги ётади. Бунда хулоса битта — Қаҳҳор катта истеъдод соҳиби сифатида ХХ аср ўзбек адабиётини бадиий мукаммал, психологик жиҳатдан теран, ўлмас асрлар билан бойитди. Айни чоғда Қаҳҳор ҳушёр дунёқараш соҳиби ва ўткир интивитив ёзувчи сифатида замонадаги сиёсий-ижтимоий ўзгаришларни нозик ҳис қилди ва асарларининг моҳиятига буни моҳирлик билан сингдириб юборди. Davomini o'qish

Abdulla Sodiq. Pok sirlar bulog’i. She’rlar & Nabijon Boqiy. Quvasoylik Abdulla Sodiq

002    Қувасойда тарихий воқеа сифатида тилларда достон бўлган шоир йигит газетада корректор-мухбир бўлиб ишлаётган экан. Иложи бўлмагач, танишдик. Тортинчоқ йигитчаларни олдин ҳам учратган эдим, аммо бунақасини биринчи кўришим эди. Ҳайрон бўлдим. Шеърларини ўқиб кўрдим. Биноийдек экан. Бир дастасини сумкамга солиб қўйдим: “Бошқаларини почта орқали жўнатинг”, дедим. Davomini o'qish

Rahmon Qo‘chqor. Zigmund Freyd yohud “dardingni olay, birodar” ta’limoti & Rahmon Qo‘chqor «Men bilgan haqiqatlar» teleloyihasida

008    Фрейднинг таржимаи ҳоли, илмий изланишлари, ҳамкасблари билан муносабатларига оид қизиқарли маълумот ва тафсилотлар шу қадар кўпки, уларнинг ҳаммасига батафсил тўхталиб ўтишнинг имкони йўқ. Шунинг учун ҳам биз эътиборни олим илмий-фалсафий меросининг айрим муҳим жиҳатларига қаратишни маъқул топдик. Davomini o'qish

Rahmon Qo’chqor. Tilning ham qarg’ishi bor

Ashampoo_Snap_2017.10.12_22h37m30s_001_aa.png    Миллий тафаккур тадрижида, тарихида шундай воқеалар бўладики, уларни унутиш, сабаб ва оқибатларига бепарволик катта йўқотишларга олиб келиши мумкин. Назаримда, ҳазрат Навоийнинг ўз она тилида беқиёс асарлар битиб қўйганига қарамай, ижоди охирида “Муҳокамат-ул луғатайн” китобини ёзиши, устоз Эркин Воҳидовнинг ўзбек тили бойлигини, жозибасини асраш ташвишида умри сўнггида алоҳида асар яратиши ана шундай – алоҳида диққатни талаб қиладиган ҳодисалар сирасига киради. Davomini o'qish

Muhammad Sharif. Mening qirg’izim & Rahmon Qo’chqor. «Tolko’prik»dan inson qalbi sari

Ashampoo_Snap_2017.10.07_18h34m45s_001_.png   Яқинда ўқиб тугатганим бир китоб ўша мия ва руҳни бир муддат бўлса-да, юпатишга, эртанги кунга недир илинж билан боқишга ундади мени. Айни кайфиятни, аввало, Сиз билан ўртоқлашишни истадим. Бу – умидбахш адиб Муҳаммад Шарифнинг “Толкўприк” дея оддийгина ном берилган, бироқ ичида оддийликдан ном-нишон бўлмаган ниҳоятда жиддий китоби…

Davomini o'qish

Zamira Egamberdiyeva. She’rlar & Shoira haqida ikki xotira

Ashampoo_Snap_2017.01.05_01h16m28s_001_.png       Мен бахтли аёлман — қирқта жоним бор… Бу ўтли сўзларни шеър қилиб ёзганида, Замира Эгамбердиева неларни назарда тутгани ёлғиз ўзига аён. Лекин мен бир ҳақиқатни биламан: Замира ўзининг муштдеккина юрагини қирқ бўлакка бўлиб, ёниб ёзган шоиралардан бири эди. Афсуски, умри қисқа экан. Шафқатсиз ўлим уни орамиздан олиб кетди. Аллоҳ раҳматига олган бўлсин. Davomini o'qish

Baxtiyor Nuriddinov. Hayhot, hayot & Rahmon Qo’chqor. O’zbekcha ariqlardek sof va iforli

Ashampoo_Snap_2016.12.17_21h39m52s_004_.png    Истеъдодли ёзувчи Бахтиёр Нуриддиновни илк китоби нашр этилгани билан чин юракдан қутлаймиз. «Шарқ» нашриёт-матбаа АК Бош таҳрияти томонидан чоп этилган ҳикоялар тўплами «Шудринг гуллари» деб номланган. Ушбу китобга таниқли адабиётшунос олим Раҳмон Қўчқор томонидан ёзилган сўзбоши ва тўпламдан ўрин олган «Ҳайҳот ҳаёт» ҳикоясини тақдим этамиз. Davomini o'qish

Rahmon Qo’chqor. Yana “Galatepa…”ga qaytib

02    Рус ёзувчиси Григорий Бакланов ўтган асрнинг 80-йилларида “Дружба народов” журналида чиққан мақоласида Мурод Муҳаммад Дўст ҳикоя услубининг бир муҳим жиҳати тўғрисида гапирганди. У ҳам бўлса, М.М.Дўст асарларида ёзилганидан кўра англашиладигани кўпроқ экани, бу ёзилмаган қисм фаросатли ўқувчи онг ва тафаккурига кўчиб, унда ўсиб бориши ҳақидаги фикр эди. Davomini o'qish

Yosh 45 ga borganda (Shavkat Rahmon bilan suhbat. 1995) & Oqibat (Shavkat Rahmon xotirasi)

Ashampoo_Snap_2017.11.11_14h32m09s_001_.png  Адабиётшунос Раҳмон Қўчқорнинг «Оқибат» кўрсатуви машҳур ўзбек шоири Шавкат Раҳмон хотирасига бағишланган. Унда шоирнинг яқин дўстлари ва шогирдлари — Усмон Азим, Мурод Муҳаммад Дўст, Хуршид Даврон, Аҳмад Аъзам, Асқар Маҳкам,  Иқбол Мирзо иштирок этган. Шунингдек, саҳифада Раҳмон Қўчқорнинг 1995 йили Шавкат Раҳмон билан қилган суҳбати ҳам тақдим этилмоқда. Davomini o'qish

Umarali Normatov. Suhbat va maqolalar.

0993 январ — Таниқли адабиётшунос олим Умарали Норматов таваллуд топган кун

Хўш, ярим асрлик филология соҳасидаги тинимсиз фаолиятдан мен нима топдим? Топганим шу бўлдики, сўз санъати инсоният яратган, аниқроғи Оллоҳ одамларга ҳадя этган ноёб неъмат, сирли олам эканига такрор-такрор иқрор бўлдим. Чинакам санъат асарини ўқиганимда, томоша қилганимда ҳайратдан ўзимда йўқ яйрайман. Кўнглимда шу соҳага майл-меҳр уйғотгани, ризқимни шу соҳада бергани учун Яратганга шукроналар айтаман. Инсон фаолиятидаги ҳеч қайси соҳа адабиётчалик сир-синоатга бой эмас. Инсон ва унинг табиати, қалби, руҳияти ҳақидаги ҳақиқатни кашф этишда ҳеч бир соҳа адабиёт билан тенглаша олмайди, унинг ўрнини босолмайди. Davomini o'qish