Nozim Hikmatga bag’ishlovlar

Ashampoo_Snap_2017.12.16_00h58m22s_009_.png15 январ — Нозим Ҳикмат таваллуд топган кун

    Бир садо – Нозимнинг садоси сочилар миллионларнинг сон минг кўчаларига, дунёнинг энг ёруғ,дунёнинг энг қора кечаларига…Нозим…Нозим…Кетди Нозим. Қолди Нозим садоси. Садонинг акс садоси. Акс-садонинг акс-садоси. Садога ўралашиб борар тобора дунё. Садо кенгликлари теран боқар менга Нозим Ҳикмат кўзлари ила. Davomini o'qish

Rauf Parfi. Derazamga uriladi qor…& «Ko’zlar» to’plami (1978)

Ashampoo_Snap_2017.12.14_14h23m01s_001_.pngУстоз Рауф Парфи таваллудининг 75 йиллиги олдидан

   Рауф Парфи (1943 — 2005) ХХ аср ўзбек адабиётининг энг ёрқин сиймоларидан биридир.  Бу саҳифада устознинг қор мавзусида ёзилган энг сара шеърлари тақдим этилмоқда.
Davomini o'qish

Ustoz Asqad Muxtorga bag’ishlov & Asqad Muxtorga bag’ishlangan “Go‘zal yozg‘ichlar” teledasturi (2017)

Ashampoo_Snap_2017.11.30_17h54m55s_011_a.png  23 декабр — Устоз Асқад Мухтор таваллуд топган кун

Асқад Мухтор — XX аср ўзбек-турк дунёсини бутун фожиалари-ла, бутун парвозлари-ла мужассам қилган буюк адибдир. Бу аср не эканини, уни идрок этмак не қадарлигини биз — эргага кўмиладиганлар билмаймиз, Яратганнинг ўзи билади… Davomini o'qish

Rauf Parfi, Shavkat Rahmon, Xurshid Davron. Shuhrat Abdurashidovga bag’ishlovlar

bbfd30cbb8a29bfed78d91a0fc4864d3.pngСаҳифа таниқли мусаввир   Шуҳрат Абдурашидов хотирасига бағишланади

19 декабрда Ҳайратон кўприги якинида бир саҳрода тўхтадик. Мен усти ёпиқ юк машинаси кузовида сандиққа ўхшаган металл дастгоҳ устига ўрин солиб ётдим. Икки кунлик узоқ йўлдан кейин толғин-толғин уйқуга чўмибман. Бир маҳал Уни олиб чиқаётганларини кўрдим. Юрагим қинидан чиккудай “Шуҳраааат!” дея бақириб, олиб кетаётганлар ортидан отилдим… Davomini o'qish

Rauf Parfi. Ona Turkiston.

Ashampoo_Snap_2017.11.16_22h42m37s_004_.png17 декабр — Боймирза Ҳайит таваллудининг 100 йиллиги

     Турон. Туркистон. Ватан. Кўз ўнгимизда туркийларнинг қадимиятдан Она Ери, Турк дунёсининг тарихий Ватани — салобатли жуғрофий ҳудуд намоён бўлади. Туркистон ғояси халқларимизнинг азалий муқаддас орзуси, миллий мафкурасидир. Davomini o'qish

Sharof Boshbekov. Qalbi yalang’och shoir & Ona Turkiston. Rauf Parfi haqida videofilm

Ashampoo_Snap_2017.12.04_23h06m37s_001_a (2).png   1989 йил. “Темир хотин” асарим шов-шув бўлган пайтлар. Рауф ака сўнгги пайтда менга сал, нима десам бўлади… совуқроқ муносабатда бўлаётганини сезиб қолдим. Салом берсам алик олади-ю, тўхтамай ўтиб кетади, илгаригидай сўрашиш, соатлаб гаплашишлар йўқ. Сабабини кейин билдим… Davomini o'qish

“Qora tun kafan tutar…” (Abdurauf Fitratning o’limi va unga aytilgan Rauf Parfining uch she’ri talqini)

Ashampoo_Snap_2017.09.23_16h03m09s_002_.png1938 йилнинг 4-7 октябрида  миллатимизнинг  улуғ зиёлилари қатл этилган  эди

  Туркистон жадидларининг отаси муфти Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг Қаршида (1919, 25 март) ўлдирилганидан 19 йил ўтиб  фитнаи қаттол тузуми  ундан-да ваҳшийроқ  қатли омни амалга оширди. 1938 йилнинг октябри бошида Туркистоннинг улуғ фарзандлари Фитрат, Чўлпон, Қодирий қаторида ўнлаб  жадидчилар  бир тунда қатл этилди. Davomini o'qish

Rauf Parfi. Sarbast va mansur she’rlar

05     ХХ аср ўзбек адабиётининг энг ёрқин сиймоларидан бири Рауф Парфи нафақат анъанавий бармоқ ва аруз йўлида бетакрор асарлар яратган, шунингдек, миллий шеъриятимизга ўтган аср бошида кириб келган сарбаст (верлибр), мансур шеър жанрлари ривожига беқиёс ҳисса қўшган новатор шоирлардан биридир. Davomini o'qish

Rauf Parfi. Hayot, adabiyot va ijod haqida hikmatlar & Sakina. She’rlar kitobi

Ashampoo_Snap_2017.08.02_20h25m21s_002_.png27 сентябрь — Ўзбекистон халқ шоири Рауф Парфи таваллуд топган кун

   Бир дарахт. Сокин. Жим турибди. Ҳеч нарса демайди. Қайғули. Кўнгил шу дарахт томон интилади. Шу дарахт сизни кўпрок тушунадигандек. Вағиллаб юрган, ҳиринглаётган одамлар бояги дарахтнинг ёнида пасайиб кетади. Дарахт жуда ақлли кўринади. У кўп нарсани биладигандек. Зарур бир гапни айтмоқчи бўлаётгандекми… Davomini o'qish

Rauf Parfi. She’riyat huquqi. Abdulhamid Sulaymon Cho’lpon she’riyati xususida.

Ashampoo_Snap_2017.08.02_19h56m31s_001_.pngАбдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон таваллудининг 120 йиллигига

     Шеърият Аллоҳ одамни ер учун яратгани каби қадимийдир. Ёруғ дунёга келган инсон бор экан, инсон бўлиб туғилган экан — Инсон ҳақлари, инсон ҳуқуқи бордир. Инсон Ҳуқуқи — Шеърият ҳуқуқи. Инсон ва Табиат уйғунлиги абадий, табиат тартиботи ўзгармас, аммо инсон табиати ўзгарувчандир. Мувозанат бузилган жойда жаҳолатнинг қора қуёши ёниб фикр оламини зулматга чулғайди, қонга булғайди. Муборак уйғунлик йўлида жафо чекканларнинг карвонбошилари шоирлардир, эҳтимол. Шеърият чексизликдир — аммо, шеъриятнинг осмонига боқиб чексизликнинг ҳам чеки бор, деб ўйлайсиз… Davomini o'qish

Rauf Parfi. She’rlar & Ahmad A’zam. Kunduzning rangi

7385e6b36fa06ac7abd3b397b51a41aa.pngУстоз шоир Рауф Парфи таваллуд топган кун олдидан

    Шоир ҳаёти сатрдан бошланади, шеърида тажассум топади. Коинот мангулигига таққослаганда инсон умри йилт этган ёруғ бир сония. Ижодкор ана шу сонияга коинотни – мангуликни сиғдирмоғи лоим. Ижодкор интернационал шахс, у ўз халқи ва башарият кечмиш-кечирмиши билан яшайди. Шеър – ижтимоий кечинмалар кўзгуси. Шу сабабли шоир кўнгли дунё мазмунини ифодаловчи сўзга тенг туради. Davomini o'qish

Rauf Parfi. Yoshlik she’rlari & Rauf Parfi. Karvon yo’li & Olim Oltinbek. «Bir qushcha sayraydi mening ruhimda…»

Ashampoo_Snap_2017.08.04_16h42m38s_002_.png    Рауф Парфи “Шеърият” номли верлибрида: “Сўзлар керак Бош Ҳарбларда яраланган, Бош ҳарфлардан яралган Сўзлар”, — дейди. Бу билан шоир адабиётнинг бош вазифасига урғу беради. Бош ҳарфлардан яралган сўзлар, бу – ЭРК, ИНСОН, ИЙМОН, ВАТАН, МИЛЛАТ, ҲАҚИҚАТ… Ва, айнан, шу тушунчалар йўлидаги кураш – “Бош Ҳарблар”дир. Рауф Парфи наздида адабиёт мана шундай катта ҳарфлардан яралган тушунчалар йўлидаги курашларга яраши керак. Davomini o'qish